Қўшилган қиймат солиғи - ишлаб чиқариш ва муомала жараёнларининг барча босқичларида яратилган қўшилган қиймат бир қисмининг бюджетга олиш шакли. Эгри (билвосита) солиқларнинг таркибига киради. Маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация ва импорт қилиш обороти қўшилган қиймат солиғи солинадиган объект ҳисобланади. Реализация бўйича солиқ солинадиган оборот реализация қилинадиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) қиймати асосида, қўлланиладиган нархлар ва тарифларни инобатга олган ҳолда, акциз солиғини ҳисобга олиб уларга қўшилган қиймат солиғини киритмасдан белгиланади. Бу солиқни тўловчилар қаторига мулкчилик шакли ва кимга тегишли эканлигидан қатъий назар ишлаб чиқариш ва тижорий фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар (хорижий инвестицияли корхоналар ҳам) киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |