Молия” кафедраси ҳ.Ҳ. Имомов “давлат қарзларини бошқариш” фани бўйича


Россия бюджет даромадлари, ҳаражатлари ва тақчиллиги



Download 11,88 Mb.
bet49/97
Sana24.06.2022
Hajmi11,88 Mb.
#700962
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   97
Bog'liq
8de319f2f7c505b822766c994fb9139c

Россия бюджет даромадлари, ҳаражатлари ва тақчиллиги.
ЯИМ га нисбатан%

Федерал бюджет

1992

1993

1994

1995

1996

1997

1998

Даромадлар

17.7

14.7

12.7

14.3

12.7

12.4

11.3

Ҳаражатлар

47.2

24.5

24.5

19.2

20.1

18.4

14.1

Тақчиллик

-29.5

-9.8

-11.8

-4.9

-7.4

-6

-2.8

Йиғма бюджет






















Даромадлар

40.4

40.6

36.3

35.8

36.3

36.4

35

Ҳаражатлар

65.1

48.6

47.5

41.1

43

43.1

39.2

Тақчиллик

-24.7

-8

-11.2

-5.3

-7.7

-6.6

-4.2

Манба. Интернет маълумотлари.

Ушбу жадвалда Россиянинг бюджет тақчиллиги 1992-98 йиллар давомида ҳолатини кўриш мумкин. Кўриниб турибдики бюджет тақчиллиги 1992 йилда жуда юқори бўлган ва кейинги йилларда тақчиллик камайиб борган. 1998 йилга келиб эса Россиянинг Федерал бюджет тақчиллиги -2.8 %га йигма бюджет тақчиллиги эса –4.2%га тушган. Бу эса Россия иқтисодиётида ва бюджет тизмида маълум барқарорлик юзага келганлигини билдиради.



Фанга оид охирги янгиликлар
Ўзбекистон Doing Business рейтингида 16 поғонага кўтарилди


  • Ўзбекистон Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг янги “Бизнес юритиш 2016” (Doing Business) рейтингида 2014 йилдаги 103-ўриндан 2015 йилда 87-ўринга, яъни 16 поғонага кўтарилди.

  • Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон “Бизнес юритиш 2015” рейтингида 141-ўринни эгаллаётган эди, бироқ рейтинг методологияси янгилангани учун 103-ўринга кўтарилган.

  • “Бизнес юритиш 2016: тартибга солиш сифатига ва самарадорлигига баҳо” ҳисоботида ўтган бир йил ичида 85 таривожланаётган давлат умумий ҳисобда бизнесни тартибга солиш соҳасида 169 та ислоҳот ўтказгани қайд этилган. 2014 йилда 154 та ислоҳот ўтказилган эди. Бундан ташқари, юқори даромадга эгадавлатлар 62 та ислоҳот ўтказганлар, бунинг натижасида ўтган йил ичида ўтказилган ислоҳотлар сони 122 та давлат бўйича 231 тани ташкил қилди.

4-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ ИЧКИ ҚАРЗЛАРИНИНГ МОҲИЯТИ, ОМИЛЛАРИ, ҚОПЛАШ МАНБАЛАРИ ВА УЛАРНИ БОШҚАРИШ.



  1. Давлат ички қарзларининг моҳияти, таркиби ва омиллари.

  2. Давлат ички қарзларини бошқариш юзасидан фаолиятнинг асосий йўналишлари.

  3. Давлатнинг молия сиёсатида ички қарзларни бошқариш тадбирларининг аҳамияти ва вазифалари.

  4. Давлат бюджетининг солиқли ва солиқсиз даромадлари.

  5. Давлат бюджети даромадларини прогноз қилишнинг хусусиятлари ва унинг макроиқтисодий ҳолатни барқарорлаштиришдаги аҳамияти.

  6. Давлат қарзларини камайтириш муаммолари ва ечимлари.




      1. Давлат ички қарзларининг моҳияти, таркиби ва омиллари.

Давлатнинг жамият ижтимоий иқтисодий тараккиётини таъминлаш йуналишидаги фаолиятини молиявий таъминлаш тизимида давлат кредити муносабатларининг ўзига хос аҳамияти мавжуд.
Давлат олган қарзлари иқтисодиётни тартибга солиш ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантиришда катта аҳамият касб этади. Асосан давлат қарздорликлари иккита вазифани бажаради17: фискал – давлат хазинасига пул маблағланрини жалб қилиш бўйича; иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш ва тартибга солиш.
Хозирда Республикамизда ички молиявий ресурсларни асосан тақчилликни молиялаштириш учун мобилизация қилинмоқда.
Шундай экан тақчиллик муаммоси давлатни қарздорлик муаммосини келтириб чиқармаслик учун биринчи навбатда бюджет тизимини согломлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш лозимдир.
Давлат қисқа муддатли облигациялар бозорининг 1996-97 йиллардаги тахлили.
Биринчи уч ойлик ДҚМОларнинг чиқарилиши 1996 йил мартда амалга оширилган, эмиссия хажми 1000,0 млн сўмни ташкил этган, улардан 829 млн сўмлик облигациялар жойлаштирилган. Даромадлилик биринчи чиқарув бўйича етарли даражада юқори, йиллик 61,6 фоиз бўлган, қайта молиялаштириш ставкаси 84 фоиз ва инфляция даражаси 58,2 фоиз бўлган холатда.
Ундан сўнг навбатдаги чиқарувларда нобанк тизими инвесторлари томонидан бу секторга қизиқишни ортиб бориши билан эмиссия хажми ўсди, даромадлик пасайди. ДҚМОлар даромадлилиги 1996 йил аукционларда (ким ошди савдосида) 61,6 фоиз (март) ва 34,7 фоиз (август) оралигида ўзгарди. Иккиламчи савдода даромадлилик сезиларли даражада пасайди ва май ойида 16 фоизга етди. 1996 йил ўртача даромадлилик 39 фоизни ташкил этди. 1997 йил мартдан бошлаб муомалага олти ойлик облигациялар чиқарилди. Олти ойлик облигациялар бўйича даромадлилик уч ойлик облигацияларга нисбатан юкори бўлди. Уларнинг бюджет тақчиллигини молиялаштиришдаги унуми эса 60 фоиздан юқори бўлди. Олти ойлик облигациялар бўйича йиллик ўртача даромадлилик 29 фоизни ташкил қилди. Уч ойлик облигациялар бўйича эса 27,8 фоиз атрофида. 1997 йилда ДҚМОлар бўйича даромадлилик ўртача ҳисобда 28,6 фоизни ташкил қилди.
ДҚМОлар бўйича даромадлилик тижорат банклари кредитлари бўйича ўртача фоиз даражасидан паст холатда сақланиб туради. Тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз ставкаси 1996 йилда ўртача 90 фоиз йилликни, 1997 йилда эса 65 фоиз йилликни ташкил қилди.
Худди шу даврда ДҚМОлар бўйича даромадлилик ҳамма вақтда ҳам ижобий бўлавермади. Яъни инфляция даражасидан баланд эмас.
ДҚМОлар бўйича манфий даромадлилик ўз навбатида бюджетга маблағлар жалб қилинишига таъсир кўрсатади. Масалан энг юқори манфий даромадлилик 1996 йил декабрда (-) 14 фоизга етган бўлса ДҚМОлар бўйича давлат бюджети даромади биринчи марта шу ойда манфий бўлди ва (-) 455 млн сўмни ташкил килди. Бир бутун холатда ДҚМО лар бўйича даромадлилик манфий бўлган даврда давлат бюджетига тушадиган пул маблағлари сезиларли пасаяди ва кўпинча манфий бўлади. Даромадлилик пастлиги сабабли бир неча марта ким ошди савдолари ўтказилмай қолди, кўшимча жойлаштиришлар эса муваффакиятсиз бўлди.
ДҚМО ларни жойлаштиришдан давлат бюджетига тушумлар хажмининг пасайиш жараёни 1997 йилда чуқурлашди. Агар ДҚМОларни жойлаштиришдан бюджет манфий даромади 1996 йилди бир марта юз берган бўлса 1997 йилда уч марта юз берди. ДҚМОларни жойлаштириш бўйича дастлабки қийинчиликларга Молия вазирлари 1997 йилнинг бошидаЁк дуч келди. Февраль ойида чиқарилган ДҚМОларни ёпиш учун икки млрд сўм талаб қилинди, уларни жойлаштиришдан эса 1,625 млрд тушум бўлди холос. ©пилмаган сўммани бюджет маблағлари ҳисобидан тўлашга тўгри келди. Маблағларни етишмаган қисмини қоплаш учун Молия вазирлиги қўшимча облигацияларни жойлаштиришга мажбур бўлди. Май ойида уч ойлик облигацияларни жойлаштиришдан олинган маблағлар февраль ойида чиқарилганларни коплашга етарли бўлмади. Олти ойлик облигацияларни жойлаштириш бўйича ким ошди савдоси эса, улар бўйича Молия вазирлиги томонидан белгиланган даромадлиликни паст бўлмаганлиги сабабли умуман ўтказилмади. Август ойида вазият янада огирлашди. Бу вактда нафақат уч ойлик облигацияларни биринчи чиқарилишини ҳам ёпишга тўгри келди. 1997 йилдаги энг оғир ой октябр бўлди. Октябрда қўшимча жойлаштиришни ҳисоблаганда бюджет маблағларидан 1,2 млрд сўм тўланди. Ноябр ойида бюджет маблағлари ҳисобидан 75 млн сўм талаб қилинди. Декабрда Молия вазирлиги 3 ва 6 ойлик облигациялар бўйича навбатдаги ким ошди савдосига қўшимча равишда 6 ойлик облигацияларни махсус чиқарилишини ва иккиламчи бозорда 11 та қўшимча жойлаштириш ўтказилди. Буни ДҚМОлар бозори бир томондан давлат бюджети тақчиллигини молиялаштиришнинг барқарор бўлмаган манбааси, унинг иштирокчилари учун жозибали бўлмаган инвестиция обеъкти эканлигини изохлайди.
Юқорида айтиб ўтганимиздек ДҚМОларни жойлаштириш орқали бюджет тақчиллилигини молиялаштириш, қимматбаҳо қоғозлар бозорини ривожлантириш истиқболли йўналишлардан ҳисобланади.
1997 йилги ДМҚОлар бозорини таҳлили шуни кўрсатадики, 23 марта чиқарилган ДМҚОлардан 12 мартаси 3 ой муддатли муомила, 11 мартаси 6 ойлик муддат билан муомиллага чиқарилди. Чиқарилган ДМҚОларнинг умумий номинал қиймати 65,6 млрд. сўм бўлиб, шундан 56,8 млрд. сўм миқдордагиси тижорат банклари ва инвесторлар ўртасида жойлаштирилди.
Мазкур кўрсатилган жадвалда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил йиллик, 1999 йил чораклар бўйича бюджет ижроси ва 2000 йилнинг бюджети кўрсатилган. Кўришимиз мумкинки ҳаражатлар кисмида ҳар йили давлатнинг ички ва ташқи қарзлари бўйича тўловлар ҳам ўрин олган. Давлатимизнинг ички қарзларини тўлашда асосий тўлов ДҚМО га тўловдир. Бундан кўриниб турибдики, давлатнинг ички ва ташқи қарзлари учун тўловлар кейинги йилнинг бюджет ҳаражатлар қисмига боради, бу эса бюджет тақчиллиги микдорига ўзининг таъсирини кўрсатади.
7-жадвал.

Download 11,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish