4. Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш масалалари.
Бюджет тақчиллигини молиялаштиришнинг барча манбаларини икки гуруҳга бўлиш қабул қилинган:
ички манбалар;
ташқи манбалар.
Бюджет дефицитини молиялаштиришнинг ички манбалари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
мамлакат ҳукумати томонидан шу мамлакатнинг миллий валютасида кредит ташкилотларидан олинган кредитлар;
мамлакат ҳукумати номидан қимматбаҳо қоғозларни чиқа-риш орқали амалга оширилаётган давлат заёмлари;
давлат мулкига тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинган тушумлар;
давлат захиралари ва резервлар бўйича даромадларнинг ха-ражатлардан ўсган қисми суммаси;
бюджет маблағларини ҳисобга олувчи ҳисоб варақларидаги маблағлар қолдиғининг ўзгариши;
ва бошқалар.
Давлат бюджетининг ҳолати давлат бюджети даромадлари ва харажатлари микдорининг бир бирига солиштириш орқали аниқланади.
Бюджет тақчиллиги - муайян даврда бюджет харажатларининг бюджет даромадларидан ортиқ бўлган суммаси
Бюджет профицити - муайян даврда бюджет даромадларининг бюджет харажатларидан ортиқ бўлган суммаси
Бюджет тақчиллиги мавжуд бўлганда, уни қандай молиялаштирилишини урганишни бюджет тақчиллилигини молиялаштиришдан бошлаймиз ва тақчиллиликни молиялаштиришнинг оқибатлари, облигация чиқаришни давлат қарзлари билан боғлиқ ҳолда кўриб чиқамиз. Бу ерда асосий эътиборни бюджет тақчиллилиги билан пул массаси, давлат қарзлари ўртасидаги мутаносибликка қаратамиз. Агар бюджетда тақчиллилик бўлса, асосий масала, у қандай молиялаштирилади деган савол устида бўлади. Қуйидаги 1-чизма бундай имкониятларни акс эттиради.
1-чизма.
Бюджет тақчиллигини молиялаштириш учун давлат ёки очиқ бозорда пул қарзга олиш ёки пул босиб чиқариши, ёки уз мулкини бир қисмини сотиши мумкин. Бюджет тақчиллигини молиялаштиришнинг ҳар қайси ҳолатини иқтисодиётга таъсири бир хил бўлмайди, шунинг учун ҳар бир манбаъларни алохида кўриб чиқиш лозим. Қачонки давлат ўз тақчиллигини очиқ бозордан қарз олиш орқали молиялаштирса унда у қарзли молиялаштиришга тушиб қолади. Қарз олиб молиялаштириш иқтисодиётни дастлабки ҳолати қандай бўлишига қараб унга турлича таъсир кўрсатади ва қисқа муддатли ҳамда узоқ муддатли келажакда турли натижаларни беради. Ҳисобланадики қарз ҳисобига молиялаштириш пул массасини қисқартиради ва процент ставкаси даражасини кўтаради, шунга боғлик ҳолда бир томондан, хусусий инвестициялар даражасини пасайишини келтириб чиқаради (сиқиб чиқариш омили), ташқи савдо балансини ёмонлаштиради, бошқа томондан инфлацияни бостиради, миллий валюта курсини кўтаради, талаб қилиб олинмаган сақлаб қўйилган маблағларни ишлатади (фойдаланади).
Давлат бюджети тақчиллигини макроиқтисодий холатидаги таъсири кўп холларда тақчилликни молиялаштиришга боғлиқ бўлади. Кўрсатиб ўтилганидек бюджет тақчиллик қуйидаги тўрт турдаги манбалар бўйича молиялаштирилиши мумкин.
Марказий банкдан қарз олиш ёки тақчилликни эмиссияли молиялаштириш.
Банк секторларидан қарз олиш
Маблағларни мамлакат ичкарисидаги банк бўлмаган секторлардан қарз олиш
Валюта захираларини ишлатилиши Ёки ташқи давлатлардан қарзга олиш
Умуман олганда юқоридаги молиялаштириш усулларининг ҳар бири жиддий макроиқтисодий баланс тенгсизлигини келтириб чиқаради:
Инфляцияни кучайтирувчи ортиқча пул массасини шаклланиши
Хаддан ташқари ортикча ташқи қарз
Валюта инқирозига олиб келувчи валюта захираларини ташиб кетилиши
Хақиқий фоиз ставкаларини ошишига олиб келувчи меёридан ортиқча ички қарз
Умуман олганда бу молиялаштириш усуллари ўртасидаги боғлиқлик ва унинг оқибатлари жуда мураккаб бўлиши мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |