ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУАНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ
Маъруза машғулоти учун
№
|
Мажмуанинг таркибий қисмлари
|
бетлар
|
|
Мажмуанинг қисқача аннотацияси.................................................
|
4
|
|
|
|
I.
|
Фаннинг меъёрий-услубий таъминоти...........................................
|
6
|
1.
|
Ўқув дастури..........................................................................................
|
6
|
2.
|
Ўқув курси проспекти...........................................................................
|
14
|
3.
|
Маъруза машғулотларирежаси...........................................................
|
27
|
|
|
|
II.
|
Фаннинг мазмуни ва ахборот-ресурс таъминоти..........................
|
31
|
1.
|
Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар (Мавзуга оид адабиётлар, журналлар ва интернет тармоғидан олинган тарқатма материаллар, мақолалар)....................................
|
31
|
2.
|
Мавзулар бўйича тақдимот слайдлари ва видео роликлар................
|
103
|
|
|
|
III
|
Фанни ўқитишнинг интерактив технологиялари........................
|
121
|
1.
|
Қўлланиладиган педагогик технологиялар шарҳи.............................
|
121
|
2.
|
Мустақил таълимга оид топшириқлар................................................
|
132
|
3.
|
Глоссарийлар.........................................................................................
|
134
|
4.
|
Тавсия этиладиган электрон журналлар ва интернет сайтлар..........
|
139
|
|
|
|
МАЖМУАНИНГ ҚИСҚАЧА АННОТАЦИЯСИ
Ўқув-услубий мажмуа – Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бакалавриат ва магистратура таълим босқичиларининг Ўқув режаларида акс этган фанлар бўйича профессор-ўқитувчининг дарс жараёнига ўқув-услубий тайёрлигини тасдиқловчи энг муҳим мезон, меъёрий-услубий ҳужжатдир.
Мажмуанинг асосий мақсади – авваломбор фаннинг ўқитувчиси, худди шунингдек талаба учун, фанни ҳар томонлама сермазмун, чуқур назарий, услубий ва амалий тарзда етказиш (талаба учун – ўзлаштириш) учун ягона ўқув-услубий ва ахборот-ресурс манбаини яратиш ҳисобланади.
Ўқув-услубий мажмуа Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавриат таълим йўналишлари учун мўлжалланган бўлиб, у жумладан қуйидаги таркибий тузилишга эга:
фаннинг меъёрий-услубий таъминоти,
фаннинг мазмуни ва ахборот-ресурс таъминоти,
фанни ўқитишнинг интерактив технологиялари,
талабаларнинг билимини баҳолаш услубиёти,
қўшимча электрон таълим ресурсларини ўз ичига олган.
Илғор хорижий тажриба билан узвийлик.
Мазкур мажмуа илғор хорижий тажрибани кенг ўрганиш, умумлаштириш ва ундан таълим ва тадқиқотлар жараёнида самарали фойдаланиш маҳсулидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий ўқув юртлари “жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги етакчи университетлар ва олий ўқув юртлари билан қалин ҳамкорлик доирасида кенг кўламда иштирок этган ҳолда ўқув йили бошлангунга қадар барча ўқув режалари ва дастурлари тубдан қайта ишлаб чиқилишини ниҳоясига етказишни таъминласин, фанларни ўқитишнинг эскирган, умрини ўтаб бўлган ёндашув ва услубларидан батамом воз кечишни, бакалавриат ва магистратурада жаҳон фани ва илғор педагогик технологияларнинг замонавий ютуқларига асосланган янги ўқув режалари ва дастурларини жорий этишни, шунингдек, таълим жараёнида уларни амалга ошириш ҳамда олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш учун ... етакчи хорижий олимлар ва ўқитувчиларни жалб этишни назарда тутсин”1 деб алоҳида таъкидланган.
Ушбу қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида таълим ва тадқиқотларнинг мазкур ахборот-ресурс манбаини ишлаб чиқишда Йель Университети, Массачусетс Технология институти ва Нью-Йорк Давлат Университети (АҚШ), Оксфорд Университети, Бат Университети ва Лондон Метрополитен Университети (Буюк Британия), Бремерхафен Университети (Германия), Васеда Университети (Япония), Кемёнг Университети (Корея Республикаси), Шанхай Университети (ХХР) ва бошқа етакчи хорижий университетлар бой ижобий тажрибасидан самарали фойдаланилди.
Мажмуани такомиллаштириш масалалари.
Электрон ўқув-услубий мажмуа ўқув йили мобайнида халқаро ва миллий молия-банк тизимидаги ўзгаришлар ва тенденциялар, янги қабул қилинган қонунлар, фармонлар ва қарорларни, хорижда ва республикада чоп этилган янги ўқув ва илмий адабиётларни, фан-техника ва технология борасида эришилган янги ютуқларни ҳисобга олган ҳолда мунтазам такомиллаштирилиб борилади.
“Давлат қарзларини бошқариш” фани ўз ичига қуйидаги вазифаларни олади:
- биринчидан, Давлат қарзларини бошқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш;
- иккинчидан, Давлат қарзларини бошқаришни таҳлил қилиш йўлларини ва усулларини билиш;
- учинчидан, Давлат қарзларини бошқариш турли иқтисодий математик моделлар ёрдамида таҳлил қилиш ва истиқболлашни амалга ошириш йўлларини;
- тўртинчидан, Давлат қарзларини бошқаришда вужудга келиши мумкин бўлган турли вазиятларни мантиқий эвристик ва иқтисодий математик моделлар орқали таҳлил қилиш ва истиқболлашни амалга оширишни;
- бешинчидан, Давлат қарзларини бошқариш бўйича турли ҳолатларни таҳлил қилиш ва қарорлар қабул қилишни ўрганади.
Шунингдек, “Давлат қарзларини бошқариш” фани фундаментал фанлардан бири бўлиб, бошқа иқтисодий фанларни чуқур ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |