ЎҚУВ ДАСТУРИ
КИРИШ
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни модернизациялаш ва ислоҳ этишнинг ҳозирги босқичида давлат қарзларини бошқариш тизими алоҳида ўрин эгаллайди. Давлат молияси барқарорлигининг муҳим омили – давлат қарзларини самарали бошқариш йўллари ҳисобланади.Давлат қарзларини бошқариш мамлакат молия тизимининг таркибий қисмидир. Давлат қарзларини бошқариш бу - мамлакатда яратилаётган ялпи ички маҳсулот бирламчи тақсимлангандан кейинги тақсимланиш жараёнини мувофиқлаштирувчи асосий соҳа бўлиб, такрор ишлаб чиқлаб чиқаришни узвий давомчиси ҳисобланади. Айнан давлат қарзларини бошқариш орқали ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва иш бажараиш жараёнини доиравий айланиши таъминланади. Шунингдек, жамият субъектларини молиявий маблағлар билан узвий таъминланишига қулай шароит туғдиради.Молиявий муносабатларни оқилона ва одилона ташкил этиш, ривожлантириш ва такомиллаштириб боришда “Давлат қарзларини бошқариш” фани катта аҳамият касб этувчи фанлардан бўлиб хисобланади. Фанни бошқа фанлардан ажратиб турувчи мақсади ва мақсадга самарали эришиш учун бажарилиши лозим бўлган вазифалари мавжуд.
Фаннинг мақсад ва вазифалари
«Давлат қарзларини бошқариш» фанини ўқитишдан мақсад– магистрантларга давлат молияси барқарорлигини таъминлашда давлат қарзларини самарали бошқариш ҳақида назарий билимлар бериш, уларда мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг бугунги босқичида Ўзбекистон Республикасида давлат қарзларини бошқаришнинг назарий асослари ва ички қарзларни самарали бошқаришда давлат молия сиёсатининг асосий йўналишлари ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш йўллари бўйича асосий кўникмалар ҳосил қилишдан иборат.
Ушбу фанни ўрганиш жараёнида магистрантлар давлат ички ва ташқи қарзларини бошқариш назарияси ва амалиётига тегишли билимга, ўқувга ва кўникмаларга эга бўлишлари лозим. Магистрантлар умумназарий фанлардан олган билимлари билан бир қаторда, бюджет-молиявий қонунчилик борасидаги янгиликлардан, давлат молияси барқарорлигини таъминлаш амалиётидаги ўзгаришлардан хабардор бўлишлари лозим.
Шу билан бирга ушбу фан келгусида юқори малакали иқтисодчи мутахассислар бўлиб етишадиган талабаларга Ўзбекистон Республикасида давлат молиясини самарали бошқариш истиқболларида ички ва ташқи қарзларни молиялаштириш манбалари юзасидан, бу соҳадаги халқаро тажриба ва ривожланган давлатлар амалиёти намуналаридан сабоқ беради. Ушбу мақсаддан келиб чиқиб, фан ўз предметини ўрганиш учун қуйидаги вазифаларни қўяди:
-Давлат ички ва ташқи қарзларининг моҳияти ва аҳамиятини ўрганиш;
- Давлат молиясини бошқаришда ички ва ташқи қарзларнинг аҳамиятини ўрганиш;
- Халқаро глобаллашув шароитида давлат ички ва ташқи қарзларининг ролини ўрганиш;
- Давлат ички қарзларининг таркибий тузилиши, омиллари ва уларни бошқаришнинг концептуал асосларини ўрганиш;
- Давлат ташқи қарзларининг таркибий тузилиши, омиллари ва уларни бошқаришнинг замонавий йўллари;
- Ўзбекистонда давлат ички қарзларининг моҳияти, омиллари, қоплаш манбалари ва уларни бошқариш амалиётини ўрганиш;
- Давлат ташқи қарзларининг моҳияти, омиллари, қоплаш манбалари ва уларни бошқариш амалиётини ўрганишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |