Давлат бюджети тақчиллигини самарали бошқариш усуллари.
Бюджет тақчиллигининг даражасини камайтириш ёки унга бар-ҳам бериш борасидаги амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларнинг энг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Бюджет харажатларининг (маблағларининг) инвестицион йўналишини ўзгартириш, уларни энг кўп самара берадиган йўналишларга йўналтириш;
Хўжалик юритишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олувчи молиявий имтиёз ва жазолардан кенг фойдаланиш;
Давлатдан молиялаштиришни ва давлат иқтисодиёти соҳасини қисқартириш, хорижий давлатларга ёрдам кўрсатишни кескин камайтириш;
Ҳарбий харажатларни қисқартириш;
Энг муҳим социал дастурларнигина молиялаштиришни сақлаб қолиш, йирик бюджет харажатларини талаб этувчи дастурларни қабул қилишни тўхтатиб туриш;
Қарзларни давлат қимматбаҳо қоғозлари шаклида расмий-лаштирмасдан туриб ҳукумат органларига кредит беришни Марказий банк учун тақиқлаб қўйиш;
Хорижий сармояларни жалб этиш;
Ва бошқалар.
Қаттиқ молиявий сиёсатни амалга ошириш, давлат бюджети тақчиллигини иложи борича камайтириш, бюджетдан бериладиган датацияларни ва субсидияларнинг барча турларини босқичма-босқич қисқартириб бориш керак.
Халқ хўжалиги тармокларини айрим корхоналарни ривожлантириш учун бюджетдан пул билан кайтармайдиган қилиб таъминлаш амалиётидан воз кечиш. Ана шу мақсадлар учун инвестиция кредитларидан кенг фойдаланиш.
Солиқ тизимини такомиллаштириш, бюджет даромадлари барқарор суръатда тўлдириб турилишини таъминлайдиган, кичик ва хусусий корхоналарнинг чет эл капитали иштирокидаги, қишлок хужалик махсулотини қайта ишлайдиган ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарадиган қўшма корхоналарнинг ривожлантиришини рағбатлантирадиган пишиқ-пухта солиқ сиёсатини олиб бориш.
Ўзбекистон Республикасидаги молиявий сиёсатда кескин ўзгаришлар бўлган. 1991 йилга “Давлат бюджети қонуни” хақида қонун тасдиқланган (14 февраль 1991й.) Даромадларнинг сўммаси - 23667158 минг рублни ташкил этган, ҳаражатлар бўйича сўммаси 2558732 минг рублни ташкил қилган, яъни тақчилликнинг сўммаси 19151666 рублни ташкил қилган.
Аммо ярим йилдаги бюджетнинг бажарилиши натижаларига кўра шу нарса маълум бўлдики:
Бошқа республикалар билан хужалик алоқаларнинг бузулганлиги шартномавий интизомнинг йўклиги, даромадларнинг камайиши, сотиш учун солиқ имтиёзларининг таркибининг ва ортишининг бажарилишига ва тадбирларнинг молиявий таъминотининг тахлиллар асосидаги башорат ҳисоблари шуни кўрсатдики ўша йилда республикадаги тақчилликнинг умумий хажми 5,4 млрд. рублни яъни 15,8% ни (аник бюджетнинг қонунига нисбатан) ташкил қилди.
Бюджет тақчиллигининг ўсишини қисқартириш учун у билан боғлиқ бўлган ахоли ижтимоий кафолатлари ва даромад ушлаб туриш тадбирларини молиялаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 1991 йил 12-мартда 1991 йил учун “Фавқулодда бюджет” тўғрисидаги қарор қабўл қилинди. Мазкур бюджетда куйидагилар кўзда тутилган эди.
Марказлаштирилган капитал куйилмаларнинг молиялаштиришнинг 800млн. рублга қисқартириш;
Бюджетнинг бирлик даромаднинг бўлмаган ҳаражатларини ва бошка ҳаражатларни 25%га қисқартириш.
Шунингдек, бюджет тақчиллиги кескин ўсишини тўхтатиш учун Республика хукумати ҳаражатларининг секвестори механизмини қўллашга қарор қилди. Унинг мохияти шундаки, давлат ҳаражатлари йил давомидаги қолган вақт ичида ҳар ой камайтирилиши керак эди.
Бюджетнинг салбий савдонинг хажми 1992 йилда ҳаражатларга нисбатан ошган, бўлар ҳам хужалик (10,6 млн.сўм) давлат капитал куйилмаларининг молиялаштириш (12,2 млн.сўм) бошкарув органлари 13,2 млн.сўм) ва баъзи ишлаб чиқариш тармоқларидаги корхоналарга ҳаражатларни қоплаш жами 120,3 млн.сўм.
Шундай қилиб, 1992 йилда бюджет тақчиллиги давлат иқтисодиётининг ривожланишига таъсир кўрсатадиган даражада жуда катта бўлди, чегарадан чиқиб юксак даражага етган, яъни - ЯИМга нисбатан -12,5% ни ташкил қилган. Бошқа чораларни кўллашга зарур бўлган 1992 йил 3 декабрда Вазирлар Махкамасининг №727-Х11 карори билан. “Давлат бюджетининг 1993 йилга асосий чора тадбирлари” қабўл қилинган. Унинг даромадлар - 646,3 млрд.руб, 83 млрд.руб тақчиллиги билан, ёки ҳаражатларга нисбатан 12,8% еки ЯИМга 5% ни ташкил қилган.
Давлат бюджетининг хақиқий бажарилиши бюджет тақчиллигининг қабул қилинган чораларида акс этди. Ахолини ҳимоялашга ҳаражатлари камайди. (15,6%), халқ хужалигига ҳаражатлар 2 мартага ошган. Бюджетнинг даромадлари ошган даромадларнинг янги манбалари яратилмокда - жисмоний шахсларга солиқ, ресурс тўловлари.
Шундай қилиб, бир жойда қолган ҳаражатлар билан ва кескин даромадларни ўсиш орасидаги фарқ қисқарув ва 12,5%и ўрнига 1993 йилда ЯИМга нисбатан 3% ни (1993 йилда ЯИМ 4426 млн.сўм) ташкил қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |