6. Бюджет тақчилигининг сабаблари ва куриниши Бюджет тақчиллигининг сифати ҳар хил бўлиши мумкин: 1. Тақчилликнинг сабаби иқтисодиётни ривожлантиришнинг амалга ошириш учун давлат кредит қуйилмалар бўлиши мумкун. Бундай холатда тақчиллик жамият жараёнларнинг крезис оқимларини эмас балки иқтисодий конюктурани давлат бошқаришни жамият ишлаб чиқариш структурасини силжишларни таъминлашни англатади.
2. Тақчилликлар иқтисодиётда йирик стихияларда ва бошка мунособатларда пайдо бўлади. Оддий резервларнинг етишмаслигидан ва бошқа турдаги манбалар керак бўлганда.
3. Тақчиллик иқтисодиўтда кризис мунособатларни акс эттиради, унинг бузилиши самарасизлик молиявий кредит алоқаларнинг самарасизлиги, хукуматнинг мамлакатдаги молиявий ахволни назорат остида олишда кучсизлик қилганлигини билдиради.
Бундай шароитда у (тақчиллик ) иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатади ва у тезда самарали иқтисодий ишларни (иқтисодиётни стабиллаштириш хужаликни молиявий яхшилаш ва хоказо ) амалга оширишни талаб қилади.
Айнан шундай тақчиллик умум иқтисодий нотекис ривожланиш стихияли қайта қуриш (иқтисодиётнинг асосий принципларини қайта қуриш) натижасида бизнинг давлатимизга салбий таъсир кўрсатади.
Бюджет тақчиллигининг иккинчи жахон урушида пайдо бўлишининг муаммоси бу фукаролик махсулотни ишлаб чиқариш ресурсларининг улуши ишлаб чиқаришга ўтказилганлигидир. Шунинг учун хукуматнинг ҳаражатлари ошган ва уни урушга йуналтирган.
Тақчилликнинг иккинчи манбаси - иқтисодий инқирозлар яъни қурилган барқарорлик, АҚШнинг фискал сиёсатининг хусусиятидир. Миллий даромад қисқарганда ва орттирилмаслиги даврида солиқ тушумлар, автоматик равишда қисқартирилади ва тақчилликни хосил билиш тенденига эгадир. Бизнинг мамлакатимизда тақчиллик салбий хуссиятга эга бўлган. Уша пайтдаги хукумат айтганда бу факат капиталистик мамлакатларга доир хусусиятдир. Айтилган эдики, социалистик иқтисодиётда, унинг режали ривожланиши билан, бюджетнинг тақчиллиги ўрин олмаган. Шунга карамай, собиқ СССРнинг бюджети ҳар доим тақчиллик билан чиқарди, шу сабабли унда шундай тушумлар бўлардики, улар бюджет тақчиллигини коплаш воситаси ҳисобланарди, даромадлар эмас.
Хукумат уз мамлакатининг шароитларидан келиб чиққан ҳолда бюджет сиёсатини ишлаб чиқади. Бундай сиёсат мамлакатни пул потенциали доирасида хукуматни молиявий ишларини аниқ дастурига эга бўлишини, бюджет тақчиллиги устидан назорат ўрнатилиши ва уни қоплаш манъбаларини қидиришни, жуда катта самара берадиган иқтисодий дастурларга бюджетдан маблағ ажратишни талаб этади.
Бюджет тақчиллилигининг амалдаги ҳолатини таҳлили ва уни бюджет ижросига таъсири.
Қуйида Ўзбекистон Республикасида давлат бюджети тақчиллигини келтириб чиқарган омилларни кўриб чиқамиз.
Республикада иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, халқ хўжалиги соҳаларида бозорга хос унсурларни босқичма-босқич жорий қилиш ва молиявий аҳволни барқарорлаштириш юзасидан кўрилган чоралар, ҳамда барча даражадаги бюджетларда даромадларни тўлалигича мобилизацияси, ҳаражатларни қаттиқ иқтисод қилиш тартибини қўлланилиши натижасида бюджет ижросида маълум ижобий силжишларга эришилди.
Юқорида кўриб ўтилганидек, бюджет тақчилилигига нафақат солиқ ставкалари, давлат ҳаридининг ҳажми ва трансфертлар миқдори каби иқтисодий сиёсат кўрсаткичлари балки даромадлар даражасини ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, айтайлик, инвестиция талабининг кенгайиши натижасида ишлаб чиқариш кенгайиши юз берди. Бунда бюджетга тушадиган солиқ тушумларининг ошиши натижасида бюджет тақчиллигини камайиши ёки бюджетдаги ижобий қолдиқнинг ортиши кузатилади.
Худди шундай, иқтисодий пасайиши даврида Солиқ тушумларини пасайиши натижасида бюджет тақчилилиги пайдо бўлади. Ҳаражатларнинг умумий таркибида ижтимоий сохага қилинган ҳаражатлар катта миқдорни эгаллайди ва унинг хажми йилдан-йилга ошиб борган. Шунинг билан бирга аҳолини ижтимоий ҳимояси учун қилинган ҳаражатлар ҳам ўз навбатида ошиб борган, Президентимиз фикри билан айтганда, ахолининг кам даромадли қисми нафақа билан тўлиқ таъминланган. Ҳаражатлар қисмида иқтисодиётга қилинган ҳаражатлар миқдори бирмунча камайган. Бу эса иқтисодиёт маълум миқдорда ўз йўлига тушганини кўрсатади. Яъни иқтисод учун кераксиз ва ортиқча ҳаражатлар хажми камайган. Давлат бюджетида катта хажмни эгаллайдиган яна бир ҳаражат тури марказлаштирилган инвестициядир. Марказлаштирилган инвестициялар хажми ҳам маълум миқдорда қисқарганлигини кўришимиз мумкин. Бундан хулоса шуки хуссий секторнинг инвестиция имкониятлари маълум миқдорда ошган.
Молия Вазирлиги томонидан ҳаражатлар соҳасида, юритаётган сиёсати бюджет тақчиллилигини ЯИМга нисбатан ҳар йили ўрнатиладиган доираси миқдорида давлат бюджети баланслилигини таъминлашга қаратилади.