Ўзбекистонда 1991-1998 йиллардаги бюджет тақчиллиги млн.сўм
|
ЯИМ
|
Даромадлар
|
Ҳаражатлар
|
Давлат бюджети тақчиллиги
|
ЯИМга нисбатан %
|
1991
|
61,5
|
30,2
|
32,4
|
2,2
|
3,6
|
1992
|
429,0
|
140,3
|
193,9
|
53,6
|
12,5
|
1993
|
5095,0
|
1836,3
|
1995,3
|
159,0
|
3,1
|
1994
|
64878,0
|
18930,6
|
21619,6
|
2689,0
|
4,1
|
1995
|
298530,0
|
90290,9
|
95882,4
|
8290,5
|
2,5
|
1996
|
560100,0
|
191866,1
|
203287,2
|
11421,1
|
1,8
|
1997
|
987400,0
|
294000
|
317800
|
23800
|
1,7
|
1998
|
138781
|
440140
|
472244
|
28560
|
2,1
|
Юқоридаги жадваладан кўриш мумкинки 1992 йил бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан энг юқори яъни 12.5% бўлган. Шундан кейин бюджет тақчиллиги миқдори анча камайган. Давлат бюджети тақчиллиги 1993 йилга келиб 3.1, 1994 йилда 4.1, 1995 йилга бориб 2.8 % бўлган. Ушбу жадвал маълумотларидан яна шуни кўриш мумкинки 1998 йилда давлат бюджети тақчиллилиги ЯИМнинг 2,1%и миқдорини ташкил этди. Бундан хулосақилиш мумкинки бюджетнинг даромадлар ва ҳаражатлар қисмининг баланслашиши нормал ҳолга келган.
Бюджет тақчиллигининг даражасини камайтириш ёки унга бар-ҳам бериш борасидаги амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларнинг энг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
бюджет харажатларининг (маблағларининг) инвестицион йўналишини ўзгартириш, уларни энг кўп самара берадиган йўналишларга йўналтириш;
хўжалик юритишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олувчи молиявий имтиёз ва жазолардан кенг фойдаланиш;
давлатдан молиялаштиришни ва давлат иқтисодиёти соҳасини қисқартириш, хорижий давлатларга ёрдам кўрсатишни кескин камайтириш;
ҳарбий харажатларни қисқартириш;
энг муҳим социал дастурларнигина молиялаштиришни сақлаб қолиш, йирик бюджет харажатларини талаб этувчи дастурларни қабул қилишни тўхтатиб туриш;
қарзларни давлат қимматбаҳо қоғозлари шаклида расмий-лаштирмасдан туриб ҳукумат органларига кредит беришни Марказий банк учун тақиқлаб қўйиш;
хорижий сармояларни жалб этиш;
ва бошқалар.
4. Бюджет тақчиллигини молиялаштиришнинг бошқа манбалари.
Бюджет тақчиллигини молиялаштиришнинг барча манбаларини икки гуруҳга бўлиш қабул қилинган:
1. ички манбалар;
ташқи манбалар.
Бюджет дефицитини молиялаштиришнинг ички манбалари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
мамлакат ҳукумати томонидан шу мамлакатнинг миллий валютасида кредит ташкилотларидан олинган кредитлар;
мамлакат ҳукумати номидан қимматбаҳо қоғозларни чиқа-риш орқали амалга оширилаётган давлат заёмлари;
давлат мулкига тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинган тушумлар;
давлат захиралари ва резервлар бўйича даромадларнинг ха-ражатлардан ўсган қисми суммаси;
бюджет маблағларини ҳисобга олувчи ҳисоб варақларидаги маблағлар қолдиғининг ўзгариши;
ва бошқалар.
Бюджет дефицитини молиялаштиришнинг ташқи манбалари қаторига қуйидагилар киради:
мамлакат ҳукумати номидан қимматбаҳо қоғозларни чиқариш орқали хорижий валютада амалга оширилган давлат заёмлари;
хорижий валютада тақдим этилган ва мамлакат ҳукумати томонидан жалб қилинган хорижий давлатлар, банклар ва фирма-лар, халқаро молиявий ташкилотларнинг кредитлари.
Юридик ва жисмоний шахслар, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари олдидаги (давлат кафолатлари бўйича мажбуриятларни қўшган ҳолда) мам-лакат ҳукуматининг қарз мажбуриятлари ҳукуматнинг давлат қар-зини вужудга келтиради. Бу қарз давлат хазинасини ташкил эта-диган давлат мулки билан тўлиқ ва ҳеч қандай шартсиз таъминла-ниши керак. Бунда давлат ҳокимияти органлари мамлакат ҳукума-тининг қарз мажбуриятлари ва давлат қарзига хизмат қилиш учун республика бюджетининг даромадларини шакллантириш бўйича барча ваколатлардан фойдаланадилар.
Бюджет тақчиллигини режалаштирилган ва амалдаги ҳолатини таққослаш орқали бюджет тақчиллилиги ҳажмини ҳаражатларга ва ЯИМга нисбатан белгиланган миқдорлардан ошмаганлигини қуйидаги жадвалдан кўриш мумкин.
3-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |