С. Леонид айтган «давлат молиясининг сиёсати имкони борича иқтисодий ритм билан синхрон бўлиши керак. Кризис ва депрессия йилларида пайдо бўлган тақчилликни ўсишдан хосил бўладиган бюджет ортиқчалари билан қоплаш керак»
Цикл асосида баланслаштирилган бюджетнинг мафкураси шундан иборатки Хукумат антициклик сиесатни амалга оширади ва айни пайтда бюджетни баланслаштиради. Лекин бундай шароитда бюджет ҳар йили баланслаштирилмайди. Уни иқтисодий цикли баланслаштириш етарли бўлади.
Инқирозга қарши хукумат солиқларни камайтириш ва ҳаражатларни кўтариш керак, онгли равишда тақчилликни вужудга келтириб, кейинги инфляцион ўсишда солиқларни ошириб ва хукумат ҳаражатларини қисқартириш лозим. Бундай йул билан хосил бўладиган ижобий савдо тақчилликнинг қарзни қоплаш учун ишлатса бўлади.
Бундай концепциянинг асосий муоммоси шундан иборатки ўсишлар ва тузилишлар иқтисодий циклда бир хил бўлмаслиги мумкин шунинг учун стабиллаштириш муоммоси бюджетни баланслаштириш муоммоси билан қарши чиқади. Масалан: Иқтисодий инқироздан кейин келадиган қисқа муддатли ўсишнинг маъноси шундан иборатки ўсиш давридаги кичкина ёки хеч қандай савдо унинг исботи бўлади
Учинчи ёндашиш эса молиянинг функцияларига асосланади. Функционал молия Ёоясига асосан, давлат молиясининг бирламчи мақсади ноинфлацион тўла бандликни, яъни иқтисодиётни бўлишни таъминлашдир, бюджетни баланслаштириш ҳар йиллик ёки циклик асосда бўлиши масаласи иккинчи даражали бўлади.
Функционал тақчиллик
Учинчи концепция –асосида бюджет эмас, балки иқтисодиёт баланслаштирилиши керак деган қоида молиянинг асосий вазифаси деб қабўл қилинган. Бу концепция янгидир, иқтисодиётда ва бюджет сиёсатида мухим ўринни эгаллаган.
«Молиянинг эски қоидаси бўйича бюджет баланслаштирилиши керак эди, янги қоида бўйича эса бюджет иқтисодиётни баланслаштириши керак» Р. Линдкольм. Бу мафкурага кўра бюджетни ҳар йили Ёки цикл асосида баланслаштириш иккиламчи саволдир. Давлат молиясининг биринчи мақсади бу конфляцион тўла бандликни таъминлашидир, яъни бюджетни эмас балки иқтисодиётни баланслаштиришдир. Хатто бунга эришиш учун буюк ва ўсувчи давлат қарз орқали бўлса ҳам бу концепцияга кўра давлат тақчиллиги ва ортиқлиги муоммолари олий даражадаги хохланмаган алтернатлар узоқ муддатли инқирозлар ва инфляция олдида иккинчи даражалидир. Шунинг учун давлат бюджети биринчидан ва энг асосий – макроиқтисодий барқарорликнинг қуролидир.
Юқоридагиларни кўриб чиққан холда хулоса қилиб шуни айтиш керакки, молия йилида бюджет баланслашган холда бўлиши шарт. Бюджетнинг баланслаштирилиши давлатнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бўлиши керак.
Давлат бюлджети тақчилликни ўрганишда уни келтириб чиқарувчи омилларни билиш мухимдир. Бу омиллар маълум шароитлар таъсирида юзага чиқади ва ҳар бир давлат иқтисодиёти учун ўзига хос кўринишда бўлади. Аммо энг умумий омиллар сифатида қуйидагиларни кўрсатади.