Молия” кафедраси ҳ.Ҳ. Имомов “давлат қарзларини бошқариш” фани бўйича


Давлатнинг қарзи нима? Ким уни тўлайди?



Download 11,88 Mb.
bet52/97
Sana24.06.2022
Hajmi11,88 Mb.
#700962
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   97
Bog'liq
8de319f2f7c505b822766c994fb9139c

Давлатнинг қарзи нима? Ким уни тўлайди?
Илмий тилда айтганда, давлатнинг қарзи — давлат бюджети етишмовчилигини қоплаш учун давлат олган молиявий қарзлардир. Давлат қарзи ички ва ташқи қарзлар бўлади. Ички қарзлар — давлатнинг қимматли қоғозлари бўйича қарзлар, акциядорлар жамиятлари чиқарган қимматли қоғозларга давлат кафолатлари бўйича қарзлар, давлатга банклар ва бошқа кредиторлар берган қарзлар, тўланмаган товонлар ва ҳоказо.
Ташқи қарзлар — бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ҳамда халқаро ҳуқуқ субъектлари олдидаги давлатнинг қимматли қоғозлари учун қарзлар, давлатга ташқи кредиторлар берган қарзлар, резидент-ташкилотлар давлат кафолати остида олган қарзлар, бюджет ташкилотларининг ташқи савдо жараёнларида тўлаши лозим бўлган қарзлардир.
Иқтисодда давлат қарзининг аҳамиятини ҳам салбий, ҳам ижобий баҳолашади. Машҳур инглиз иқтисодчиси Давид Рикардога кўра, давлатнинг қарзи «инсоният қачондир кашф этган энг даҳшатли фалокатлардан биридир». Кейнсчилар эса уни «иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватловчи юқори қарздорлик», деб биладилар.


4. Давлат бюджетининг солиқли ва солиқсиз даромадлари.


Солиқ сиёсати - бу иқтисодий сиёсатнинг ажралмас бир бўлаги бўлиб, давлатнинг муайян даврда аниқ мағсадларга ғаратилган солиқ соҳасидаги фаолиятидир. У тарибан, солиқларни жорий этиш, солиқға оид ҳуғуғий база яратиш, жорий этилган солиқлар ва солиқсиз тўловларни амалиётда ишлаш механизмини шаллантириш ва самарадорлигини оширишга ғаратилган давлатнинг тегишли ваолатли органлари томонидан мажмуали тарзда олиб бориладиган чора-тадбирлар йиғиндисидир.
Солиқлар бир томондан давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг муҳим усули ҳисобланса, иккинчи томондан давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солиш, рағбатлантириш, аҳолининг истеъмол ва жамғарма кўрсаткичларига давлат томонидан таъсир этишнинг муҳим инструменти ҳисобланади. Бу ўз навбатида жамиятда шундай солиқ тизимини шакллантириш заруратини туғдирадики, оптимал солиқ тизими давлатнинг фискал манфаатлари билан биргаликда жамият тараққиёти учун қулай имкониятларни шакллантириши лозим.
Солиқларнинг объектив зарурлигини бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида икки ҳолат: биринчидан, давлатнинг қатор вазифаларини маблағ билан таъминлаш зарурлиги, иккинчидан, бозор иқтисодиёти қонун-қоидалари билан ифодалаш мумкин.
Солиқ тизимидаги мавжуд барча солиқлар ва йиғимлар умумий тавсифдаги мақсага яъни давлат бюджети даромадларини тўлдириш ва шу билан бир қаторда иқтисодиётнинг устувор соҳалари, аҳолининг истеъмол ва даромадлилик даражасини тартибга солиш, рағбатлантириш мақсаларида шакллантирилган.
Ўзбекистон Республикаси бюджет қонунчилиги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланган ва “Ўзбекистон, Қорақолпоғистон Автоном Республикаси бюджет хуқуқлари тўғрисида” ги қонундан Ўзбекистон Республикаси “Жойлардаги давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунни, Ўзбекистон Республикасига тааллуқли йил учун “Давлат бюджети тўғрисида” ги қонуни ва бошка бюджет масалалари бўйича қонуний ва норматив ҳужжатлардан ташкил топган.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тузилиши қуйидаги мухим тамоилларга асосланган:

  1. Қонуний меёрий ҳужжатларни ва ҳисобот–ҳисоб ҳужжатларини ягоналаштириш.

  2. Бюджет тузилишини Ўзбекистон Республикаси маъмурий – худудий тузилишига мослиги.

  3. Давлат даромадлари ва ҳаражатларини давлат бюджети тақчиллигини чегаравий йўл кўйилишини ҳисобга олган ҳолда баланслаштирилганлиги.

  4. Давлат бюджети ҳаражатларини Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан белгиланган маблағлар доирасида амалга оширилиш.

  5. Бюджетлар мустақиллигини;

Давлат бюджети тизими қуйидаги бюджетлар ва фондларни уз ичига олади:

  • Республика бюджети;

  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар;

  • Давлат мақсадли фондлари ёки бюджетдан ташқари фондлар.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва Қорақалпоғистон Республикасига бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади.
Вилоят бюджети ўз ичига Вилоят бюджети, Вилоят бюджетига бўй- сунувчи ва унинг таркибига кирган туманлар ва шаҳарлар бюджетини олади.
Туманларга бўйсунувчи шаҳар бюджети, уз ичига шаҳар бюджети ва унинг таркибига кирган туманлар бюджетини олади.
Туманлар бюджети уз ичига туман бюджети ва туманга бўйсунувчи шаҳарлар бюджетларини олади.
Бюджетдан ташқари фоизлар ёки давлат махсус фондлари давлат бюджети структурасида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва бошқа қонун хужжатлари билан, бюджет маблағлари манзилли йўналишни ва маълум турдаги давлат маблағларидан фойдаланишни тартибга солишни таъминлаш мақсадида тузилади.
Давлат мақсадли фондларига қуйидагилар киради :

  • Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий Таъминот вазирлиги қошидаги пенсия фонди.

  • Республика йул фонди.
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish