Давлатнинг молия сиёсатида ички қарзларни бошқариш тадбирларининг аҳамияти ва вазифалари.
Қаттиқ молиявий сиёсатни амалга ошириш, давлат бюджети тақчиллигини иложи борича камайтириш, бюджетдан бериладиган датацияларни ва субсидияларнинг барча турларини босқичма-босқич қисқартириб бориш керак.
Халқ хўжалиги тармокларини айрим корхоналарни ривожлантириш учун бюджетдан пул билан кайтармайдиган қилиб таъминлаш амалиётидан воз кечиш. Ана шу мақсадлар учун инвестиция кредитларидан кенг фойдаланиш.
Солиқ тизимини такомиллаштириш, бюджет даромадлари барқарор суръатда тўлдириб турилишини таъминлайдиган, кичик ва хусусий корхоналарнинг чет эл капитали иштирокидаги, қишлок хужалик махсулотини қайта ишлайдиган ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарадиган қўшма корхоналарнинг ривожлантиришини рағбатлантирадиган пишиқ-пухта солиқ сиёсатини олиб бориш.
Ўзбекистон Республикасидаги молиявий сиёсатда кескин ўзгаришлар бўлган. 1991 йилга “Давлат бюджети қонуни” хақида қонун тасдиқланган (14 февраль 1991й.) Даромадларнинг сўммаси - 23667158 минг рублни ташкил этган, ҳаражатлар бўйича сўммаси 2558732 минг рублни ташкил қилган, яъни тақчилликнинг сўммаси 19151666 рублни ташкил қилган.
Аммо ярим йилдаги бюджетнинг бажарилиши натижаларига кўра шу нарса маълум бўлдики:
Бошқа республикалар билан хужалик алоқаларнинг бузулганлиги шартномавий интизомнинг йўклиги, даромадларнинг камайиши, сотиш учун солиқ имтиёзларининг таркибининг ва ортишининг бажарилишига ва тадбирларнинг молиявий таъминотининг тахлиллар асосидаги башорат ҳисоблари шуни кўрсатдики ўша йилда республикадаги тақчилликнинг умумий хажми 5,4 млрд. рублни яъни 15,8% ни (аниқ бюджетнинг қонунига нисбатан) ташкил қилди.
Бюджет тақчиллигининг ўсишини қисқартириш учун у билан боғлиқ бўлган ахоли ижтимоий кафолатлари ва даромад ушлаб туриш тадбирларини молиялаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 1991 йил 12-мартда 1991 йил учун “Фавқулодда бюджет” тўғрисидаги қарор қабўл қилинди. Мазкур бюджетда куйидагилар кўзда тутилган эди.
Марказлаштирилган капитал куйилмаларнинг молиялаштиришнинг 800млн. рублга қисқартириш;
Бюджетнинг бирлик даромаднинг бўлмаган ҳаражатларини ва бошка ҳаражатларни 25%га қисқартириш.
Шунингдек, бюджет тақчиллиги кескин ўсишини тўхтатиш учун Республика хукумати ҳаражатларининг секвестори механизмини қўллашга қарор қилди. Унинг мохияти шундаки, давлат ҳаражатлари йил давомидаги қолган вақт ичида ҳар ой камайтирилиши керак эди.
Бюджетнинг салбий савдонинг хажми 1992 йилда ҳаражатларга нисбатан ошган, бўлар ҳам хужалик (10,6 млн.сўм) давлат капитал куйилмаларининг молиялаштириш (12,2 млн.сўм) бошкарув органлари 13,2 млн.сўм) ва баъзи ишлаб чиқариш тармоқларидаги корхоналарга ҳаражатларни қоплаш жами 120,3 млн.сўм.
Шундай қилиб, 1992 йилда бюджет тақчиллиги давлат иқтисодиётининг ривожланишига таъсир кўрсатадиган даражада жуда катта бўлди, чегарадан чиқиб юксак даражага етган, яъни - ЯИМга нисбатан -12,5% ни ташкил қилган. Бошқа чораларни кўллашга зарур бўлган 1992 йил 3 декабрда Вазирлар Махкамасининг №727-Х11 карори билан. “Давлат бюджетининг 1993 йилга асосий чора тадбирлари” қабўл қилинган. Унинг даромадлар - 646,3 млрд.руб, 83 млрд.руб тақчиллиги билан, ёки ҳаражатларга нисбатан 12,8% еки ЯИМга 5% ни ташкил қилган.
Давлат бюджетининг хақиқий бажарилиши бюджет тақчиллигининг қабул қилинган чораларида акс этди. Ахолини ҳимоялашга ҳаражатлари камайди. (15,6%), халқ хужалигига ҳаражатлар 2 мартага ошган.
Бюджетнинг даромадлари ошган даромадларнинг янги манбалари яратилмокда - жисмоний шахсларга солиқ, ресурс тўловлари.
Шундай қилиб, бир жойда қолган ҳаражатлар билан ва кескин даромадларни ўсиш орасидаги фарқ қисқарув ва 12,5%и ўрнига 1993 йилда ЯИМга нисбатан 3% ни (1993 йилда ЯИМ 4426 млн.сўм) ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими тўғрисидаги қонунда «Давлат ички қарзлари –давлат томонидан ички маблағларни жалб қилиш натижасида вужудга келган Ўзбекистон республикасининг мажбуриятлари йигиндисидир»19- деб кўрсатиб ўтилган.
Давлат томонидан ички маблағларни жалб қилиш- активларни ички манбаларни жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи резидентларнинг уз кредитларини тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятларини вужудга келиши ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, давлат қарзлари бизнинг фикримизча олинган кредитлар факат уз вақтида туланмаган ҳоллардагина давлат қарзларига айланади. Шунинг учун ҳам ҳар кандай кредитларни биз давлат қарзлари сифатида кўришимиз мумкин эмас. Хаддан зиёд кўп кредит олиш олинган кредитлар бўйича фоизли даромадларни тўлаш ва кредит амортизациясини қайтариш имкониятини йўқолишига олиб келади ва натижада давлат қарзлари вужудга келади.
Албатта, давлат қарзлари давлат молияси учун ташвишли бўлиши мумкин. Чунки, ўз вақтида қайтарилмайдиган кредитлар миллий даромадни тақсимланиши натижасида давлат даромадлари ҳисобига қопланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |