Молия” кафедраси ҳ.Ҳ. Имомов “давлат қарзларини бошқариш” фани бўйича


Давлат бюджети даромадларини прогноз қилишнинг хусусиятлари ва унинг макроиқтисодий ҳолатни барқарорлаштиришдаги аҳамияти



Download 11,88 Mb.
bet55/97
Sana24.06.2022
Hajmi11,88 Mb.
#700962
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   97
Bog'liq
8de319f2f7c505b822766c994fb9139c

5. Давлат бюджети даромадларини прогноз қилишнинг хусусиятлари ва унинг макроиқтисодий ҳолатни барқарорлаштиришдаги аҳамияти.


Давлат бюджети маблағлари “Давлат бюджети” тўғрисида қонунда тасдиқланган доирада қуйидаги мақсадларда сарфланади:

  1. Бюджет ташкилотларининг вазифаларини ва топшириқларини бажариш учун жорий ҳаражат шаклида.

  2. Жорий бюджет трансфертлари.

  3. Капитал ҳаражатлар.

  4. Резидентлар ва норезидентларга, чет давлатларга бюджет ссудалари.

  5. Давлат қарзини ёпиш ва хизмат кўрсатиш учун тўловлар.

  6. Амалдаги қонунчиликка зид келмайдиган бошқа ҳаражатлар.

Давлат мақсадли фондлари маблағлари “Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунда тасдиқланган миқдорлар, йўналишларга мос равишда сарфланади.
Давлат бюджети тақчиллиги давлатнинг ички ва ташқи қарз олишлари, ҳамда молия йили якунида давлат бюджети маблағлари қолдиқлари ҳисобига молиялаштирилади.
Давлат бюджети ва унинг таркибига кирувчи бюджетлар, бюджет классификацияси ягона тизими асосида тузилади. Бюджет классификацияси давлат бюджети тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва ижро қилиш мақсадида маълумотларни бир тизимга солишни таъминлайди.
Бюджет классификацияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Республика аммалиЁтида давлат бюджети лойиҳасини тайерлаш, тасдиқлаш ва ижро қилиш ҳамда ўзгартиришлар киритиш бўйича маълум жараён шаклланиб қолди. Бюджет лойиҳасини тузиш қуйидан юқорига караб, яъни маҳаллий бюджетдан давлат бюджетига қараб амалга оширилади.
Ҳар йили биринчи чорак давомида Молия вазирлиги давлат бюджети ижроси ўтган молия йилида давлат бюджети маблағларини ишлатиши ҳақида ҳисоботларни ва барча бюджет маблағи олувчилардан ва худудий молия органларидан бошқа зарур маълумотларни йиғади.
Йиғилган ҳисоботлар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий Иқтисодиёт вазирликлари ва идоралари билан ҳамкорликда 1-майгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига Республиканинг молиявий иқтисодий ҳолати ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўналишлари ва келгуси молия йили учун бюджет-солиқ сиёсати тўғрисида доклад ахборот тақдим қилади.
Ўтган молия йили учун ҳисоботларни тузиб бўлинишидан кейинги келгуси йил бюджети лойиҳасини тузиш бўйича ишлар бошланади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили 1-июнгача бюджет сўровномасини тайерлайди, у барча бюджет маблағи олувчиларга юборилади ва уларни давлат бюджетидан маблағ ажратилиши учун асосланган талабнома тақдим қилиш мажбуриятини юклайди. Талабнома тасдиқланган шаклда тузилади ва бюджет классификациясига мос равишда тақсимлаб ёзилади.
Бюджет сўровномаси юқори идорадан қуйига қараб жўнатилади. Бюджет маблағларига талабнома эса бунинг акси тартибида жўнатилади. Ґудудий молия органларига тааллукли ҳудудларда жойлашган бюджет маблағлари олувчиларнинг талабномалари асосида йиЁма талабнома тузадилар ва юқори турувчи молия органига жўнатадилар.
Талабномалар асосида тааллуқли бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджет лойиҳалари тузилади. Бюджет лойиҳалари қуйи молия органлари томонидан юқори молия органларига жўнатилади. Маъмурий худудларнинг йигма бюджети лойиҳаси Ўзбекитон Республикаси Молия вазирлигига иккинчи ярим йилликнинг биринчи ойи якунигача йўлланади. Олинган бюджет лойиҳалари асосида Молия вазирлиги бюджет йўлланмаси ҳамда келгуси молиявий йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни тайерлайди ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига тақдим қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан келгуси молия йили учун бюджет йўлланмаси Ўзбекистон Республаси Олий Мажлисга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетнинг даромадлари ва ҳаражатларининг исталган моддасига асосли равишда ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси томонидан келгуси молия йили учун давлат бюджети тасдиқланганидан, ўз нисбатида ҳудудий маъмуриятлар бюджетлари мос равишда Қорақолпоғистон Республикаси Жоқори Кенгаси, вилоятлар ва Тошкент шахри Халк депутатлари қарори билан тасдиқланади. Бюджетни тасдиқлашдан кейин уни ижро қилиш бўйича ишлар бошланади. Бюджетни ижро қилиш жараёнида бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда унга ўзгаришлар киритилиш мумкун.
Турли даражадаги бюджетларга даромадларни ўз вақтида ва етарли миқдорда тушишига Солиқ Қумитаси, Божхона ва бошқа органлар қонунчиликка асосан жавобгар бўладилар. Бюджет ижросининг бориши устидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари назорат олиб борадилар.

Download 11,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish