5-МАВЗУ. ДАВЛАТ ТАШҚИ ҚАРЗЛАРИНИНГ МОҲИЯТИ, ОМИЛЛАРИ, ҚОПЛАШ МАНБАЛАРИ ВА УЛАРНИ БОШҚАРИШ.
1.Давлат ташқи қарзларининг моҳияти, омиллари ва шакллари.
2.Давлат ташқи қарзларини молиялаштириш манбалари ва уларни мукаммаллаштириш.
3.Давлат ташқи қарзларини самарали бошқариш.
4.Давлат ташқи қарзларини қоплаш манбаларига умумий тавсиф.
5. Давлат бюджети тақчиллигини қоплашнинг инфляцион ва ноинфляцион манбаларининг таркиби.
6. Давлат бюджети даромадларини прогноз қилишнинг хусусиятлари.
1. Давлат ташқи қарзларининг моҳияти, омиллари ва шакллари.
Ўзбекистон Республикаси бюжет тизими тўғрисидаги қонунда Давлат ташқи қарзи давлат томонидан ички маблағни ва хориждан маблағ жалб қилиш натижасида вужудга келган Ўзбекистон республикаси мажбуриятларининг йиғиндиси20- деб таъкидланган.
Бизнинг фикримизча давлат қарзлари тўғрисидаги тушунча давлат маблағларини кредит усулида жалб қилиш билан боғлиқ иқтисодий мунсабатлардан фарк қилади.
Давлатнинг кредит муносабатлари натижасида қарз муносабатлари келиб чиқиши мумкин. Давлатнинг олган кредитлари ўз вақтида қайтарилмаган шароитда давлат қарзларига айланади21.
Демак давлат қарзлари- бу муддати ўтган кредиторлик қарзларини ҳисоблаш бизнингча тўғри бўлар эди. Чунончи, кредиторлик қарздорликлари давлатлар ўртасидаги ёки давлат билан юридик ва жихсмони шахслар ўртасидаги шартнома асосида маблағларни жалб қилиш ҳисобланиб муддати ўтган кредиторлик қарзларигина давлатнинг хакикий қарзларига айланади.
Давлат қарзлари ва унинг фоизларини тўлаш давлат бюджети учун қўшимча ҳаражатлар ҳисобланади.
Кескин ўзгаришлар 1994 йилда бўлган. 1994 йилда бюджет тақчиллигини фақат республика бюджет зиммасига юклатиш тўхтатилди. Бюдет тақчиллиги тенг нисбатда маҳаллий ва республика бюджетининг ҳаражатларга қараб тақсимланган. Ундан ташқари даромадлар ҳаражатлар ва бюджет тақчиллигининг ЯИМга нисбатларининг янги режа даражалари қабул қилинган.
Давлат бюджетнинг чегаравий даражанинг қисқартириш, қаттиқ режим ва даромадларни мобилизация қилиш орқали ўтказилган сиёсат ижобий ўзгаришларга сабаб бўлди (1995 йилда). Лекин, бюджет тақчиллигининг хажмини кискартириш ва уни бошкариш методларнинг ривожланиши биринчи вазифалардан бўлган.
Бу муаммоларни ечишда куйидагилар аникланди:
Маблағлар ҳаражатларини иқтисод қилиш мақсадида давлат ҳаражатларни самарали ва йуналтирганлиги назорат қилиш зарур. Шу билан нархлари ўсиши пул ўтказиш йўли билан бўлганда ижтимоий сиёсатда ҳимоя қилиш, инвестицион сиёсатдаги таклифлар бюджет молиялаштиришдан моддий ишлаб чиқариш тармоқларни кредитлашга ўтиши базани саноат тармоқлари ва агросаноат комплекс тармоклари ва аграсаноат комплекс тармоклардан муаммоларни ечиб ижтимоий сфера ва уй-жойга ажратиш; фоиз ставкалар ва бюджет кафолатлардаги имтиезли кредитларни беришни тўхтатиш, чунки объектив ва субъектив факторларга кўра бу кредитнинг ишлатилиши жуда самарасиз бўлган.
Ижтимоий программаларни бажариш кўшимча ҳаражатларни иқтисодиётни структуравий қайта қуриш билан боғлиқ бўлган, кўзда тутиб кам таъминланган ахолини ҳимоя қилиш максимал даражадаги солиқ яратиб ва юксак солиқ ставкаларини сақлаб қолиб республиканинг солиқ тизимини ташкил қилиш.
Республика ва регионал даражадаги хукуматлар орасидаги бюджет алоқалардаги ислохотларни давом этиш иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ечишдаги маъсулиятни тақсимлаб маҳаллий бюджетнинг давлат бюджетидаги хиссасини ўзгартириш йўли билан шу муаммоларни ечиш.
Давлатнинг шу қаттиқ молиявий сиёсати “Ўзбекистон Республикасининг 1997 йилда Давлат бюджетиннг асосий параметрлар фармойишида ўз аксини топган. Бунда республика давлат бюджетининг даромадларнинг хажми - 371,6 млрд.сўм, ҳаражатлар - 400,1 млрд.сўм ва тақчиллик 28,5 млрд.сўм яъни Республика ЯИМга - 3 %ни ташкил килган. Бюджетнинг тақчиллигини қисқартириш республиканинг ижтимоий -иқтисодий ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари орқали инфляция даражасининг қисқариши ва давлат бюджет ҳаражатларнинг рационал ишлатиш орқали. Ҳозирги молиявий вазият нафақат давлат молиявий ресурсларининг тақчиллиги сақланиши билан балки ишлаб чикиш сусайиши чет капитал кириб келиши билан ҳарактерланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |