Молия” кафедраси ҳ.Ҳ. Имомов “давлат қарзларини бошқариш” фани бўйича


Давлат бюджети даромадларини прогноз қилишнинг хусусиятлари



Download 11,88 Mb.
bet66/97
Sana24.06.2022
Hajmi11,88 Mb.
#700962
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   97
Bog'liq
8de319f2f7c505b822766c994fb9139c

Давлат бюджети даромадларини прогноз қилишнинг хусусиятлари.

Молия Вазирлигининг вазифаси қарзлар бўйича шартномаларни кўриб чиқишдан иборат. Молия вазирлигида бир нечта бошқармалар мавжуд бўлиб, булар; бюджет, даромад ва солиқлар прогнози, валюта иқтисодий ва давлат қарзлари статистикаси ва чет эл кредитлар бошқармалари кабилардир.


Марказий банк республиканинг олтин ва валюта резервларини бошқаради, Марказий банк жалб қилинадиган қарз шартномаларини кўриб чиқади. Шунингдек кредитлаш шартларини, молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқади. Адлия вазирлиги шартномаларнинг юридик жиҳатларини кўриб чиқади. Ҳар бир давлат узининг юридик масалаларини ҳал килувчи, тартибга солувчи қонун-коидаларига эга. Шунингдек, умумий кабул қилинган қонун-коидалар мавжудлиги сабабли, барча масалалар ўрганиб чиқилиб, уларга ойдинлик киритиш шарт.
Давлат томонидан кафолатланган қарзлар ва давлат мажбуриятлари мониторинги ҳақида куйдаги фикирларни билдирамиз.
Хукумат икки хилдаги қарзларни бошқаришда мажбурияти бор;
а) Марказлашган қарз. бунда хукумат бевосита қарздор ҳисобланади.
б) Кафолатланган қарз (бунда қарздор қарзни қайтара олмаган такдирда хукумат қарзни қайтаришни уз зиммасига олади). Молия вазирлиги давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарз бўйича мажбуриятлари тўғрисида энг сўнгги маълумотларга эга бўлиш шарт. Шу сабабли муассаса ва идоралар қарз шартномалари нусхасини Молия вазирлигининг ташқи қарз билан ишлаш булимига ва Марказий банкка такдим қилишлари керак. Корхонанинг қарз учун кафолат беришдан хукуматга қарз шартномасидан ташқари ҳар бир фаолият статуси керак.
Структуравий ўзгаришлар жараёни :

  1. Ёнилги энергетик комплекснинг ривожланишини таъминлаш, нефт ва табиий газни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни кучайтириш ва шу билан бирга республиканинг энергетик мустақиллигига эришиш. Шундай чораларни қўллаш республиканинг мухим тур махсулотларини импорт қилишдаги мустахкамлаш, республика ичида рақобат бардош махсулотларни ишлаб чиқариш.

  2. Қишлоқ хужалик хом-ашеларини қайта ишлашни яхшилаш.

  3. Қимматбоҳо қоғозларни иккиламчи бозорини ривожлантириш ва бу инфраструктурадаги бошка фаолиятлар учун яхши шароитларни яратиш.

Давлат бюджетидаги тақчилликни молиялаш учун ҳам ички, ҳам ташқи заёмлашдан фойдаланилади. Ўзбекистон амалиётида асосан давлат бюджетидаги тақчилликни молиялашнинг ички манбаларидан фойдаланилмокда. Марказий банкнинг тўғридан-тўғри қаратилган кредитлари давлат қисқа муддатли облигацияларини жойлаштиришдан келадиган маблағ ва бошқа маблағлар шундай манбалар бўлиб ҳисобланади. Давлат бюджетидаги тақчилликни молиялашда ноинфляциявий манбалардан фойдаланилади.
Ушбу келтирилган 8-жадвал Ўзбекистон Республикасининг 2000-йилги бюджет тизими ҳақидадир. 2000-йилнинг бюджет тизимида Давлат бюджети даромадлари 650 млрд, ҳаражатлари712.4 млрд сўмдир. Бюджет тақчиллиги эса 62.4 млрд сўмдир. Яъни ЯИМга нисбатан 2.8% дир. Бу сўмманинг 40.2 млрд сўми ноинфляцион, қолган 22.2% и Марказий банкнинг кредитлари ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилмокда. Бу курсаткичлардан кўриниб турибдики бюджет тақчиллигини молиялашда Республикамиз асосан ички маблағлардан фойдаланишни кўзда тутган. Бу ҳол ҳозирги ривожланаётган иқтисодиётимиз учун нормал ҳол деб боҳолаш мумкин.



Download 11,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish