4. Давлат ташқи қарзларини қоплаш манбаларига умумий тавсиф.
Республикамизда чораларнинг йигиндиси қўлланилади. Мамлакатимизда узоқ муддатли молиявий барқарорлик учун программалар ишлаб чиқариляпти. Бу программаларнинг мақсадлари нафақат бюджет кўрсаткичларнинг ривожланиш динамикасининг, балки шундай давлат молиянинг параметрларни, ЯИМга нисбатан ички ва ташқи қарзни, ЯИМга нисбатан инвестицияларнинг хажми, пул массасини хажми ва валюта муаммоси кўзда тутилган, бўлар ҳаммаси асосида бюджет тақчиллигининг чегарасини шаклланиши лозим. Бюджет стратегиясини ишлаб чикиш учун қуйидагиларни аниқлаш лозим: корхонадаги солик ставкаларни, инфляциянинг темпасини, тақчиллик ва инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун давлат қимматбаҳо қоғозлар шаклида молиявий бозордан ресурсларни четлаш даражасини.
Шу мақсадда бюджетнинг даромад баъзасини мустахкамлаши зарурдир, бу солиқ органлари орқали назорат қилиш ва солиқ тўловларининг вақтида тўлашнинг маъсулиятини сезишни шакллантириш орқали бўлади. Солиқ сиёсати кескин ўзгаради. Давлат бюджетнинг ҳаражатлар қисмида давлат маблағларини самарали ишлатилиши эътиборга олинган, адресли самарали инвестицияларни рағбатлантириш макроиқтисодий жараёнларни бошқаришда бюджет сиёсати самарали инструмент бўлиб ҳисобланади. Ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш ва инфляция даражасини камайтириб иқтисодий потенциалнинг келгуси шароитларини яратиш, структуравий қайта қуриш программани бажаришда яхши инвестицион иқлимни яратиш мақсадлар қўйилади. Бундай шароитда ҳам самарали ва тор доира ичидаги бюджет тақчиллигининг бошқариш механизмини бажариб бўлмайди.
Пул муомаласини қисқартириш ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва баландлик бюджет даромадларнинг ўсиши бюджет тақчиллигининг камайиши инфляциянинг камайиши .
Энди бошка методларни кўриб чиқамиз, бюджет тақчиллигининг давлат ҳаражатлар томонидан қисқарилиши, бўлар жумласига кирадики : ҳаражатлар қисмидаги бюджетни назорат қилиш ва давлат ҳаражатларининг структурасини яхшилаш бўлар орқали:
Норентабеллик бўлган давлат корхоналари учун бюджетдан ажратиладиган датациялар ва субсидияларни чеклаш ва уларни қадам ва қадам бекор қилиш.
Бюджет ташкилотларига кетадиган ортиқча ҳаражатларни қисқартириш.
Трансферт туловларни назорат қилиш.
Иқтисодий самарадорлиги юксак бўлган тармоқларга ҳаражатларни ошириш, масалан, инфраструктурани молиялаштириш.
Қайтарилмаслик шарт билан тармоқларни ривожлантириш учун молиялаштириш, алохида корхоналарни кредитлашни бекор қилиш, шу мақсадда инвестицион кредитларни кенг куламда ишлатиш.
Қарзларни тўлаш тўгрисидаги умумий мажурият замирида, бундай облигациялар бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши ҳокимият идорасининг облигацияларнинг кейинги сўндирилиши ва улар бўйича фоизлар тўланиши учун маҳаллий бюджетнинг қандайдир аниқ манбаларини бириктирмасдан солиқлар, божлар, ижара тўловлари ва бошқа тўловларни ундиришга қодирлиги билан таъминланади.
Солиқ имконияти чегараланган қоплашнинг умумий мажбурияти замирида. Ушбу ҳолатда давлат ҳокимияти идоралари маҳаллий бюджетга тушумларнинг қайси бир тури ҳисобига келажакда облигациялар эгалари олдидаги мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |