Молиявий бозор – бу савдо объекти молиявий инструментлар ҳисобланувчи ташкиллашган иқтисодий-хуқуқий механизм билан таъминланган, иқтисодиёт субъектлари учун зарурий бозор шароитларини яратиб берувчи мажмуа сифатида намоён бўлувчи тизим.
Молия бозори тушунчаси кенг маънони ва мураккаб иқтисодий категорияни ташкил этади. Молия бозори ўзида ўзаро таъсирда бўладиган мулк эгалари билан сармоя, қарз олувчилар ўртасидаги муносабатларини тавсифлайди. Молия бозорида кредитлар, векселлар, акциялар, облигациялар, инвестициялар ва бошқа турдаги қимматли қоғозлар олди-сотди ва ҳаракат объекти ҳисобланади.
Молиявий бозор қуйидаги турларга бўлинади:
- қимматли қоғозлар бозори;
- ссуда капитали ёки кредит бозори;
- валюта бозори (пул бозори);
- инвестиция бозори (капитал бозори) ва бошқалар.
Ривожланган мамлакатлар бутун молия тизимида марказий ўринни молиявий воситачи муассасалар молияси марказий ўринни эгаллайди. Юқори даражадаги такомиллашган молияий инфраструктура тизимини мавжудлиги ва молиявий воситачиликни ривожланганлиги натижасида уларда инвестицион мақсадлардаги йирик молиявий ресурслар концентрацияси содир бўлган.
ХХ асрнинг охирги 10 йилидаги молиявий инновацияларнинг шиддат билан ривожланишига қарамасдан ранг-баранг молиявий воситачилик турлари молиявий ресурсларни охирги истеъмолчилари учун самарали жойлашувини таъминловчи «молиявий маҳсулот»ни жалб қилиш ва сотиш каби умумий функцияларни бажаради.
Молиявий воситачилар яъни том маънода молиявий институтлар таркибида тижорат банклари, кредит иттифоқлари, суғурта компаниялари, хусусий пенсия фондлари, молиявий компаниялар ва бошқалар ҳисобланади. Улар иқтисодиётнинг молиявий секторини асосини ташкил қилади.
Иқтисодиётнинг молиявий секторини кенг ва тор маънода тушуниш мумкин. Биринчи ҳолатда молиявий сектор билан биргаликда назорат қилувчи органлар ва молиявий иттифоқларни тушунишимиз мумкин.
Назорат қилувчи органларнинг асосий вазифалари молия тизимини барқарор фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ҳукумат томонидан чиқарилган қонун ва қарорлар ҳамда меъёрий ҳужжатларни амалда қўллаш ва бевосита молиявий институтлар фаолияти устидан назоратни амалга ошириш ҳисобланади.
Молиявий иттифоқларнинг асосий вазифалари давлат ва жамият олдида молиявий институтлар гуруҳларининг манфаатларини тақдим этиш ва ҳимоя қилиш ҳисобланади. Молиявий секторнинг молиявий иннситутларига банк тизими ва нобанк молиявий воситачи муассасаларни киритишимиз мумкин. Ўз навбатида банк тизими таркибида марказий банклар алоҳида ўринга эгадир. Марказй банклар давлатнинг пул кредит сиёсатини амалга оширишда масъул муассаса ҳисобланади. Шунингдек, тижорат банклари устидан назорат ва уларни кредитлашни амалга оширади, эмиссия(пуллар, банкноталар ва бошқа кредит инструментларини муомалага чиқариш), давлатни кредитлаш ва ҳукумат учун ҳисоб-китоб операцияларни амалга ошириш, олтин-валюта заҳираларини сақлаш ва бошқа функцияларни бажаради.
Тижорат банклари универсал молиявий муассасалар ҳисобланиб, кредит, инвестицион, молиявий воситачилик, ҳисоб-китоб операцияларни амалга оширади. Замонавий тижорат банклари асосан акционерлик шаклида ташкил қилинади. Тижорат банклари: актив операциялар, пассив операциялар, воситачилик ва ишонч операциялари ҳамда бошқа қатор операцияларни бажаради. Молиявий воситачи муассасалар таркибида суғурта муассасаларининг аҳамияти юксакдир. Умуман, суғурта муносабатлари молиявий муносабатларнинг таркибий қисми сифатида аксарият иқтисодчи олимлар суғуртани молия тизиининг алоҳида бўғини сифатида қарайдилар.
Суғурта муносабатлари - унда қатнашувчи субъектлар ўртасидаги хўжалик субъектлари иқтисодий фаолияти натижасида вужудга келувчи эҳтимолли зарарларни қоплаш ёки суғурта ҳолатларини содир бўлиши оқибатлари билан боғлиқ хўжалик субъектлари йўқотишларини тенглаштириш учун мўлжалланган суғурта фондига мақсадли бадаллар ҳисобига алоҳида пул фондларини шакллантириш бўйича қайта тақсимлаш муносабатлари мажмуасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |