Ушбуларни кўриб чиққан ҳолда давлат қарзларини ва бюджет тақчиллигини хосил бўлишига хулоса қилиш мумкин: Ўзбекистон мустақилликка эришган кундан бошлаб собиқ СССРдан етиштириб берилган хом-аше ва бошқалар эвазига олиб турилган маблағлар берилиши тухтатилди. Масалан: 1991 йил ЯИМга нисбатан 19.5 % собиқ СССРдан маблағ олинган.
Хўжаликлараро иқтисодий мунособатлар издан чиққанлигидан корхоналарнинг даромадалари кескин тушди, мустақил ҳарбий тизимни ва бошқа тизимларни яратиш учун ҳаражатлар кўпайди.
Ижтимоий ва маданий тадбирлар учун ҳаражатлар, нархларни қоплашда давлат бюджети имтиезлари.
Республикада ишсизларни кўпайиши, кўпайган ишсизлар учун нафақалар берилиши ва бошка Республикага боғлиқ бўлмаган сабаблар.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет тақчиллигини молиялашда ўзининг имкониятларидан келиб чиққан холда иш олиб бориши керак. Биз бугунги кунда Республикамиз имкониятларидан келиб чиққан холда ушбу ишларни амалга ошираётганлигини кўришимиз мумкин.
Юқорида қайд қилинган холатлардан шуни кўриш мумкинки рағбатлантирувчи фискал сиесат иқтисодиёт учун анча кам рағбатлантирувчи бўлиши мумкин, чунки рағбатлантирувчи таъсир кўрсатувчи тақчиллик ҳам сиқиб чиқариш омили ҳисобига ҳам соф экспортини салбий омили ҳисобига текисланиши мумкин.
Бундан ташқари юқоридаги таҳлилдан келиб чиқадиган бир қатор омиллар борки улар иқтисодиётни ўсишига таъсир кўрсатади ва уларни эътибор олиш лозим.
Чет эл маблағларининг оқиб келиши ҳақиқатдан ҳам ички ресурсларни кўпайтиради ва ўз навбатида ички фоиз ставкаларини уларни чет эл капитали оқими кириб келмаган холдаги даражасига кўра кенгроқ даражада ушлаб туришга ердам беради бошқача қилиб айтганда чет маблағларини мамлакатга оқиб кириши сиқиб чиқариш омилининг кўламини қисқартириш тенденциясига эга. Лекин ўз маблағларини олиб кираетган чет эл давлат нуқтаи назаридан қараганда унинг ички капитал қуйилмалари ҳамда узоқ муддатли иқтисодий ўсиш бир қадар секинлашиши мумкин.
Тақчилликдан келиб чиққан юқори фоиз ставкалари юқори ривожланган давлатларада қарздорлик тенглигида турган паст ривожланган қарздор мамлакатлар учун қўшимча юк ортади. Уларнинг фоиз ставкаси кўтарилган юқори ривожланган давлатлар банклари олдидаги қарзларини узишлари жудаям қийиндир. Худди шунингдек юқори ривожланган мамлакатларда камаяётган соф экспорт протекционезмга олиб келса, энди ривожланаётган мамлакатларда ўз товарларини сотишда янада баттар қийинчиликларга дучор бўладилар. Бу ўз навбатида юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ушбу мамлакатлар учун асосий қарзларни узиш ва улар бўйича фоизларни тўлаш учун валюта ишлаб топиш анча қийинлашади.
Номақбўл савдо баланси шуни билдирадики экспорт импортни тўлаш учун етарли эмас. Бундай холатда давлат бу қарзни қуйидаги холатда тўлайди: биринчидан ташқаридан йирик миқдорда қарз олади. Иккинчидан давлат активларининг бир қисмини заводлар, фабрикалар, фирмалар чет эллик фирмаларга сотилади.
Шундай бўлсада, давлат қарзининг ижобий ролини ҳам унутмаслик керак. Давлат ва хусусий қарз гуллаб яшнаётган ва ўсаётган иқтисодиётда позитив рол ўйнайди. Даромадлар ўсиш билан жамғармалар ҳам ўсади. Бандлик ва фискал сиёсат туғрисидаги Кейнс назарияси таъкидлайдики ялпи ҳаражатларнинг тўла бандлик даражасида сақлашда жамғармаларнинг ўсган ҳажмини ёки унинг ўсган эквиваленти истеъмолчилар, бизнес ва хукумат ихтиёридаги тушумни ҳаражат қилиниши лозим. Истеъмолчилар ва бизнес катта хажмларда жамғармаларни қарз оладилар ва уларни ҳаражат қиладилар. Лекин, агарда истеъмолчилар ва бунча қарз олишга майли бўлмасада ва натижада шунга кўра хусусий қарздорлик унчалик тез ўсмаётган бўлса, бу ҳаракат давлат қарзининг ўсишига етади, бўлмаса иқтисодиёт тўла бандлик холатидан четлашади ва унинг бутун ўсиш потенциалини амалга ошира олмайди.
Хусусийлаштиришдан тушадиган тушумлар микдорини объектларнинг бахолашни такомиллаштириш, берилган имтиезларни камайтириш ва Республикада йирик объектларни хусусийлаштириш ҳисобига кўпайтириш.
Юқоридаги масалаларни кўриб чиққан ҳолда қуйидагиларни таклиф қилишим мумкин.
Биринчи блок. Бюджетнинг даромад қисмида қилиниши мумкин бўлган чора-тадбирлар.
Солиқ имтиёзларини қисқартириш.
Солиқ фоизларини пасайтириш – бу ўрта муддатда солиқ солинадиган база ҳажмини кўпайтиради
Иккинчи блок. Бюджетнинг ҳаражат қисмида қилиниши мумкин бўлган чора- тадбирлар.
Ҳаражатларни самарадорлигини ошириш.
Ҳаражатларни имконият даражасида қисқартириш.
Учинчи блок. Бюджет тақчиллигини молиялашда қилиниши мумкинбўлган чора- тадбирлар.
Давлатнинг муддатли облигацияларини муддатини узайтирган ҳолда., яъни ўрта ва узок муддатли қилиб чиқариш мақсадга мувофик.
Республикамизда маълум бир мақсадни кўзлаб чиқариладиган мақсадли қимматли қоғозларни чиқариш мумкин.
Тўртинчи блок. Умумий иқтисодий чора-тадбирлар.
Республикада корхона ва ташкилотларнинг мулкчилик шаклини ўзгартириш, хусусийлаштиришни тезлаштириш, ушбу хусусийлаштириш жараёнида ички ва ташқи инвесторларни жалб қилиш.