28
Дарснинг мазмуни:
Ўлкамизда ишлатилган хат турлари,
уларнинг келиб чиқиши. Қадим хат турларида уларда ёзилган
ёдгорликлар.
***
Оромей—сурия ёзуви негзида авеста,
хоразмий, сўғд,
кушон, руний, уйғур ёзувлари вужудга келди.
1.
Авеста ёзуви
. Бу ёзув эрамиздан 2000 йил аввал юзага
кела бошлаган ва оғзаки тарзда сақланиб келган зардуштийлик
динининг
муқаддас китоби
дир. Бу
дин Эрон, Озарбайжон ва
Марказий Осиё халқлари орасида исломгача асосий диний
эътиқод сифатида кенг тарқалган эди. «Авеста»
китоби Эронда
сосонийлардан Анушервон (Хусрав I) даврида (531–578) ёзув
маданиятининг яхши ривожланган бир пайтда хатга туширилди.
Бу даврда сосонийларда паҳлавий ёзуви, оромий-сурия ёзуви
кенг расм бўлган бўлса ҳам, «Авеста» китобидаги диний
аҳкомларнинг қироатини ўрнига қўйиб ўқилиши талабига жавоб
бериши учун «Авеста» тили фонетикасини яхши ифодалай
оладиган махсус ёзув ишлаб чиқилган. <М.Баҳор, Сабкшуноси,
1-жилд,81-б.> 44 та ҳарф ва белгилардан иборат бу ёзувда хат
горизонтал ҳолатда ўнгдай чапга қараб ёзилган. <қ.: Н.Маллаев,
Ўзбек адабиёти тарихи, –Т., 1973>.
2.
Хоразм ёзуви.
Марказий Осиёда узоқ
асрлар давомида
қўлланган ёзувларнинг асосий икки туридан бири бўлиб
(иккинчиси сўғд), жуда қадимги даврларда пайдо бўлган.
Хоразм ёзуви оромей ёзувининг энг қадимги анъаналарини
сақлаб қолган ёзувдир. Бу ҳол унинг Марказий Осиёдаги бошқа
ёзувлардан бирмунча илгари шаклланганлигини билдиради. Бу
ёзувнинг эр. аввалги III асрга мансуб ёдгорликлари (
буюмлар
)
топилган (Қўйқирилди қалъаси—Н.Маллаев, Ўзбек адабиёти
тарихи, 34-б.).
3.
Сўғд ёзуви.
Марказий Осиёда узоқ вақт қўлланган иккинчи
ёзув тури. Милоддан аввалги сўнгги минг йилликнинг
охирларида оромей алифбосидан ажралиб чиққан. Бу ёзув ҳам
ўнгдан чапга қараб ёзилган. Қадим манбаларда бу алифбода 25
та ҳарф борлиги таъкидланади. Бироқ сақланиб қолган
ёдгорликларга қараганда 20—25 орасида фарқланиб туради.
29
Сўғд ёзуви
фақат ундош
товушларнигина ифодалаган. Унли
товушлар ёзувда ифода этилмаган.
а, е, у
унлилари
ундошлар
ёрдамида берилган. Бу ёзувнинг милод бошларига оид энг
қадимги намунаси Самарқанд яқинидаги Fолий Барзу деган
жойдан топилган. Бу ёзувнинг энг сўнгги ёдгорлиги
IX аср
бошларга оид. Бу ёдгорликнинг кўпчилиги Шинжондан
топилган. Шулардан бири 808—821 йиллар ҳукмронлик қилган
хоқон шарафига битилган қабр тоши ёзувидир (тошга сўғд,
туркий ва хитой тилида ёзилган) <ЎзСЭ, Х-160>. Булар
қаторида «Каван китоблари» деб аталган ҳамда «Калила Димна»
асосида яратилган ибратомуз ҳикоя ва
масаллардан иборат
ёдгорлик ҳам бор.
4.
Кушон ёзуви.
Сўғд ёзуви билан олдинма-кейин пайдо
бўлган ёзувдир. Эр. ав. I —милоднинг III асрида Марказий Осиё,
Афғонистон, Ҳиндистоннинг турли вилоятларини бирлаштирган
Кушон подшоҳлиги даврларида кенг қўлланилган ёзув. Танга ва
зеб-зийнатларда сақланиб қолган. Марказий Осиёда бу
подшоҳлик даврида ҳиндларнинг кҳароштий ёзуви ҳам
қўлланилгани маълум.
5.
Рун ёзуви
(Дулбаржин). Эрамизнинг биринчи асрларидан
туркий ёзув сифатида вужудга келди. Ўрхун-энасой
битиклари
шу ёзувда ёзилган. Ибн Арабшоҳ унда 41 та ҳарфи бор дейди.
Қўшимча ва айиргичлар билан шунчалик кўпайиб кетган. <қ.:
Қадимий туркий тил, 12-б.> Бу ёзувнинг Ўрхун, Турфан, Энасой
вариантлари мавжуд. Ўрхун ёзувида 4 та унли, энасой ёзувида 5
та унли товуш билдирувчи ҳарф бор. Ўрхун ёзуви юқоридан
пастга ва ўнгдан чапга қараб ёзилган. Юқоридан пастга ёзилган
ҳарфлар чап ёнга ётқизилган ҳолатда бўлади. Сатрлар ҳам
ўнгдан бошланади. Сўзлар, баъзан бирикмалар бир-бирларидан
айиргич (икки нуқта) билан ажратилади. Унлилар бир ёзилиб,
бир ёзилмайди: «
Do'stlaringiz bilan baham: