30
Мовароуннаҳр ва Хуросонда ҳам кейинги асрларга қадар
қўлланилиб
келинган.
XIV—XV
асрларда
темурийлар
саройларида қисман бўлса-да шу ёзувдан фойдаланишган
(Беляев уни
мўғул ёзуви
дейди). Бу ёзувда XV асрда (Еттисувда)
кўчирилган «Ўғузнома» достони бор. Бу ёзувда «Қутадғу билиг»
нинг Вена нусхаси, Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибатул ҳақойиқ»
асари,
Хоразмийнинг
«Муҳаббатнома»си,
«Ўғузнома»,
«Мерожнома»лар сақланиб қолган. Тўхтамиш ва Тумур
Қутлуғларнинг ҳам ёрлиқлари уйғур ёзувида битилган. Бу
ёзувга Маҳмуд Кошғарий
турк ёзуви
деб
таъриф беради ва
унинг алифбосини қуйидагича тавсиф этади: «Турк тилларида
ишлатиладиган ҳарфларнинг ҳаммаси 18 та асосий ўзак ҳарфдан
иборат. Улардан ташқари 7 та тармоқ ҳарф бўлиб, улар ёзувда
акс этмаган, бироқ сўзлар улардан ҳоли бўлмайди».
Уйғур ёзуви сўғд ёзувидан, сўғд ёзуви оромей ёзувидан
пайдо бўлгани учун у ўрхун ёзувига нисбатан туркий
тилларнинг фонетик хусусиятини яхши ифодалай олмайди.
Уйғур ёзуви ўнгдан чапга, ҳарфлар бир-бирига икки ёки бир
ёндан қўшиб ёзилади. Шунинг учун ҳар бир ҳарф уч элементдан
иборат. I асосий элемент бўлиб, у ҳарфнинг ҳамма
кўринишларида ҳам сақланади ва
товушни шу элемент
ифодалайди. II улагич чизиқчалардан иборат бўлиб, булар
ҳарфни ҳарфга қўшиш пайтида пайдо бўлади. III тугалловчи
чизиқ бўлиб, бу ҳарфлар алоҳида ёки охирги кўринишида ўзак,
негиз ёки қўшимчалар охирида пайдо бўлади.
7.
Араб ёзуви.
Эрамизнинг
бошларида оромей-сурия
ёзувидан пайдо бўлган. Кейинчалик, араблар истелосидан
кейин, бу ёзув бошқа мамлакатларга ҳам тарқалган. Бу
алифбонинг энг қадимги шакли Фирот дарёси қирғоғида
жойлашган Куфа шаҳри номи
билан юритиладиган куфий
ёзувдир. Куфий ёзувдаги 28 та ҳарфдан 18 таси ундош (ҳозир 28
тадан 3 таси унли). Бу ёзувни ўзлаштиришда турли халқлар ўз
тилларига
мувофиқлаштириб
қабул
қилганлар.
Бу
мувофиқлаштириш
кўпинча араб ёзувидаги барча ҳарфларни
сақлаб қолган ҳолда ўз товушларини ифодаловчи қўшимчалар
киритиш тарзида рўй берган (форсий, уйғур, пушту ҳарфлари
31
бунга мисол бўла олади.) Бу ёзув ҳақида атрофлича маълумотга
эга бўлиш учун ёзув тарихини алоҳида ўқув фани сифатида
режалаштирмоқ мақсадга мувофиқдир.
Саволлар:
*
Араб ёзувидан бошқа яна қайси ёзувда фақат ундош
товушларгина ифодаланган?]
*
Маҳмуд Кошғарий қайси ёзувга
турк ёзуви
деб
таъриф
беради?
*
Рун ёзуви фақатгина тошга битилганми?
*
XIV—XV
асрларда темурийлар саройларида араб
ёзувидан ташқари, қисман бўлса-да, яна қандай ёзувдан
фойдаланишган?
*
Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: < «мўғул
ёзуви», «турк ёзуви», «дулбаржин», алифбони бошқа тилга
мувофиқлаштириш>
***
Do'stlaringiz bilan baham: