34
Ундан «Ўзбекистон ССР тарихи», Н. Маллаевнинг «Ўзбек
адабиёти тарихи» (–Т.,1963, 1976.), «Ўзбек адабиёти бўстони»
туркум нашрида («Қадимий ҳикматлар»—1987 йил) қисқача
мазмуни берилган.
Аморг
ва
Спаретра
қиссаси
юнон тарихчилари Ктесий ва
Полисий асарларида сақланиб қолган. Ундан Б.Я. Синявицкий
«Между Помирем и Каспием» (М., 1966), «Ўзбекистон ССР
тарихи» (I т. –Т., 1970, 86—87-бетлар), Н. Маллаевнинг «Ўзбек
адабиёти тарихи» (–Т.,1963, 1976.). Бунда ҳам Эрон шоҳи
Кирнинг саклар ерига бостириб кириши ва малика
Спаретранинг қаҳрамонликлари тасвирланган.
Широқ
қиссаси Юнон тарихчиси Полиэн (эр. ав. II а.)
«Ҳарбий ҳийлалар» асарида, ундан олиб Б.Я. Синявицкий
«Между Помирем и Каспием» (М., 1966), Н. Маллаев «Ўзбек
адабиёти тарихи» (–Т.,1963, 1976.), «Ўзбек адабиёти бўстони»
туркум нашри «Қадимий ҳикматлар» (1987 йил) китобида
қисқача мазмуни берилган. Берунийнинг «Ҳиндистон» асарида
(40-боб) «Широқ»нинг ҳиндча варианти «Шоҳканик ва рожа
Канжанинг вазири» номи билан келтирилади. Бу
манбалар
асосида ёзувчи М. Осим мўъжазгина (3 бетлик) «Широқ»
бадиий қиссасини яратди.
Зариадр ва Одатида
тарихчи Харес Митиленский (эр. ав.
IV а.) нинг асарида сақланиб қолган. Қисса «Ўзбек адабиёти
бўстони» туркум нашрида («Қадимий ҳикматлар»—1987 йил)
қисқача мазмуни берилган. Н. Маллаевнинг «Ўзбек адабиёти
тарихи» (–Т., 1963, 1976.)да қиссанинг қисқача мазмуни
келтирилган.
Зарина ва Странгия
қиссасини сицилиялик тарихчи—
Диодор «Кутубхона» асарида тарихчи Ктезий ( 430—354)
қолдирган маълумотларга асосланиб баён этган. Н. Маллаевнинг
«Ўзбек адабиёти тарихи» (–Т.,1963, 1976.) да қиссанинг қисқача
мазмуни келтирилган.
Искандар
қиссаси «Тарихи Табарий»да сақланиб қолган.
Унинг қисқача мазмуни «Ўзбек адабиёти тарихи» беш
жилдлигида келтирилган (1-жилд, –Т., Фан, 1977).
35
Рустам
қиссаси эрамизнинг VI—VII асрларида сўғдларда
пайдо бўлган. «Рустами достон» халқ
китоблари тарзида
тарқалган. Н. Маллаевнинг «Ўзбек адабиёти тарихи» (–Т.,1963,
1976.) да қиссанинг қисқача мазмуни келтирилган.
Сиёвуш
қиссаси
қадим
форс-тожик
адабиётида,
«Шоҳнома»да, Наршаҳий ва Беруний асарларида сақланиб
қолган. Н. Маллаевнинг «Ўзбек адабиёти тарихи» (–Т.,1963,
1976.) да қиссанинг қисқача мазмуни келтирилган.
Бу қиссалар «Ўзбек адабиёти тарихи» беш жилдлигида (1-
жилд, –Т., Фан, 1977) адабий манбалар сифатида келтирилган ва
таҳлил қилинган.
Кўриб турганимиздек, бу асарларнинг асл нусхалари
бизгача сақланмаган. Йиллар, асрлар ўтган
сайин уларнинг
мазмуни қолган бўлса-да, бадиий шакли ўзгара борган.
Do'stlaringiz bilan baham: