Мм "укув кулланма"



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/60
Sana12.04.2022
Hajmi1 Mb.
#545087
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   60
Bog'liq
Manbashunoslik va matnshunoslik (Alimulla Xabibullayev)

Саволлар
*
Минтақамизда энг қадимги қўлёзмалар хазиналари қачон 
вужудга келган? 
*
Ўз ФА ШИ Қўлёзмалар фондининг тарихий йўлини 
гапириб беринг. 
*
Республикамизда яна қандай қўлёзмалар фонди бор? 
*
Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: <давлат 
кутубхонаси, халқ кутубхонаси, қўлёзмалар фонди> 
ЎН ИККИНЧИ МАВУ 
Фонд устида ишлаш 
Адабиёт: 
Собрание восточных рукописей АН Уз ССР, 11 
томов. –Т., 1952—1975 (каталог); Қаюмов А, Ўзбек адабий 
манбашунослиги. «Ўзбек тили ва адабиёти» ж-ли, 1987, 5-сон; 
Дарснинг мазмуни:
Фондларда фаолият турлари. 
Какалоглар тузиш. Илмий изланишлар олиб бориш. 
*** 
Ҳар қандай тадқиқот, аввало, манба излашдан бошланади. 
Бу манбаларни қидириб топиш, ўрганиш ва қўллашнинг 
назарияси ҳамда амалий усулларини билиш манба излашдаги 
энг яқин йўлни кафолатлайди. Шу боис қўлёзмалар фондида 
қўлёзмаларни 
илмий 
ёзиб 
олиш, 
тавсифлаш 
ва 
каталоглаштиришнинг соҳа тадқиқотчилари учун аҳамияти 
жуда каттадир. 


50 
Фондларда фаолият кўрсатадиган соҳа мутахассислари 
қуйидаги ишлар билан шуғулланадилар: 
—у ерда тўпланган меросни намунали сақлаш; 
—қўлёзмаларни дастлабки кўриб чиқиш, илмий ёзиб олиш, 
илмий 
тавсифини 
тузиб, 
каталоглаштириш, 
каталог 
мажмуалари
тарзида чоп эттириш; 
—шарқ қўлёзмаларига хос бўлган китобат санъати
миниатюра санъати ва ҳуснихат тарихини тадқиқ қилиш; 
—ўзбек халқ китобларининг қўлёзмаларини тадқиқ этиш; 
—энг ишончли қўлёзмалар асосида ҳар бир шоир ва ёзувчи 
меросининг танқидий матнларини тузиш (матншунослик 
тадқиқоти); 
—алоҳида илмий аҳамиятга ва бадиий қийматга эга бўлган 
қўлёзмаларнинг факсимил нашрини тайёрлаш.
—ўзбек 
адабиёти, 
илм-фани, 
қўлёзма 
манбалари 
захирасини қўшни мамлакатлар ва жаҳон кутубхоналаридан 
нусха олиб бойитиш; 
Каталог
—юнонча рўйхат маъносидаги сўздан олинган 
бўлиб, зарур манбани топишда қулайлик туғдириш учун маълум 
тартиб асосида тузилади. 
Картотека каталоглар
китоб 
фондларида карточкалар ҳолида маълум тартибдаги тортма 
яшикларда сақланади. Қўлёзма каталогларига алифбо тартибида, 
муаллиф номи ёки асар (китоб) номи бош ҳарфи орқали кириб 
борилади. Каталоглаштириш иши ҳамма ерда маълум даражада 
барқарорлашган бир хил шаклда (жузъий фарқлар билан) 
ташкил этилганлиги улардан фойдаланишни осонлаштиради. 
Каталогдан топилган қўлёзма у ердаги 
тартиб рақами
, китоб 
номи, муаллифи, кўчирилган йили ва ҳ.к.лар ёзиб олиниб, фонд 
учун масъул ходимга буюртма берилади ва ўша ердагина 
фойдаланишга рухсат этилади. 
Каталогларнинг иккинчи бир тури ҳам борки, улар китоб 
шаклида чоп этилган мажмуалардир. 
Тавсиф каталоглари
деб 
юритиладиган бу каталоглар фондда мавжуд бўлган 
қўлёзмаларни хиллаб берилганлиги билан ажралиб туради ва 
фойдаланишга жуда қулай. Бундай хиллаш қўлёзмалардаги 


51 
асарларнинг қайси даврга мансублиги ёки уларнинг шакли 
(руҳи) билан боғлиқ бўлиши мумкин. Жумладан: XIV—XV 
асрлар адабиёти, XVI аср адабиёти тарзида ва х.к. Ёки қўлёзма 
турларига қараб: тўпламлар, баёзлар, насрий асрлар, нома, 
тазкира, қисса, тарих кабилар. 
Каталог мажмуалари нашрига илова қилинган асар 
номлари, муаллиф номлари, хаттот номлари ва бошқа 
кўрсаткичлари борлиги билан ҳам қулайдир. Бундай 
тавсифларни яратиш фондда фаолият кўрсатаётган соҳа 
мутахассисларининг биринчи даражали иши ҳисобланади. 
Шу пайтгшача Республикамиз фондларини акс эттирувчи 
икки тавсиф каталоги чоп этилган: 
*
Собрание восточных рукописей. –Т., 1952—1975. 
*
Каталог фонда Института рукописей АН УзССР. –Т., 
Фан, 1988—1989. 
Булардан ташқари бир неча хусусий (бир муаллифлик) 
тавсиф каталоглари нашр этилди: Жумладан,
*
Ибн Синонинг Шарқшунослик институтида мавжуд 
асарлари (библиография), –Т., Ўз ФА нашриёти, 1955; 
*
Рукописи произведений Абдурахмана Джами в Собрании 
Института Востоковедения АН УзССР, –Т., «Наука», 1965; 
*
Алишер Навоий қўлёзма асарлари каталоги. –Т., «Фан», 
1970. 
*
Алишер Навоий асарларининг тошбосма нашрлари 
тавсифи (каталог). –Т., 1988.
Фондларда 
олиб 
борилаётган 
бошқа 
турдаги 
манбашунослик тадқиқотлари ҳам илмий ахборот, мақола, 
монография, алоҳида китобчалар тарзида илмий жамоатчилик 
ҳукмига ҳавола қилинади. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish