Ислом динидаги оқим ва фирқалар
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) огоҳлантириб айтганларки; “Яҳудийлар 71 фирқага, насронийлар 72 фирқага бўлиниб кетган эдилар. Менинг умматим 73 фирқага бўлингайлар. Улардан биттасигина нажот топиб омон қолур, қолганлари эса дўзах аҳлидирлар” (Буҳорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари). Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бу айтганлари вафотларидан кейин ўз тасдиғини топади. У фирқалардан қадария, мурия ва хаворижларни ўз ҳадиси шарифларида номма-нома келтириб, улардан огоҳ бўлишни васият хам қилганлар. Хулафои рошидинлар замонидан то Имом Мотуридий замонасигача асосан, қуйидаги фирқа ёки оқимлар пайдо бўлиб, уммати Муҳаммадия ўртасига низо ва фитна солишга ҳаракат қилган эдилар.
Улар – қадария, мужриа, хавориж, шиа, мўътазила, равофиз (ровофизийлар), сабаия, зирория, жаҳмия, ботиния, қаромита, хуррамия, карромия (мужассима- яъни Аллоҳни жисм кўринишида тасаввур этиш; тажсим издошларини мужассима фирқаси деб аташади), жорудия сулаймония, (жаририя), бутрия, баҳния, муғирия, жаҳония, мансурия, хаттобия, ҳулулия, азориқа, нажадод, суфурия, ажорида, хозимия, шаҳбия, маълумия, мажлуҳия, маъбадия, рашидия, мукаррамия, ҳамзия, иброҳимия, воқифа, ҳорисия, язидия, маймуния, мўътазила фирқаларидан- василия, амрия, ҳузалия, наззомия, мурдория, маъмария, самомия, жоҳизия, хотибия, ҳиромия, шаҳламия, ашоби Солиҳ қубба, марисия, каъбия, жуббоия, баҳшамия, муржия фирқаларидан- Абу Шимр, Муҳаммад ибн Шабиб ва Холидий фирқалари, яна муржиага- юнусия, ғассония, савбония, сумания, марисия, нажжориялардан- бурғусия, зафарония, мустадрика, карромийлардан- ҳақоиқия, тароиқия, ишоқия.
Демак, зикр этилганлардан 20 фирқа рофизийлар, 20 фирқа ҳаворижлар, 20 фирқа қадарий ва муржиалар, 12 фирқа қолган нажжория, бакирия, зирория, жаҳмия, карромия каби оқимларга тақсимлаб чиқилса, умумий сони ҳадисда айтилган 72та адашган фирқаларнинг сонига тоғри келади. 73- фирқа эса, Аҳли Сунна вал-Жамоа дея аталувчи мазкур ҳадисда қайд қилинган нажод топгувчи фирқадирки, Абу Ҳанифа (Имом Аъзам), Имом Молик, Имом Шофий, Имом Аҳмад, Авзоий, Саврий каби алломалар ва уларнинг издош ва маслакдошлари шу фирқага мансубдирлар. Янада кенгроқ қилиб айтадиган бўлсак, бу жамоага Жаноб Расули акрам (с.а.в.)дан тортиб, саҳобалар, тобеъинлар, табаа тобеъинлар, фикҳий мазҳабларнинг асосчилари каби мужтаҳидлар, мударрислар, араб рили навҳи ва адабиёти намоёндалари, қироат ва тажвид ровийлари тасаввуф шайхлари, аҳли тариқатлар, солиҳу Зоҳид бандалар ҳамда турли бузғунчи оқимларга эргашиб кетмаган мусулмонлар киради. Ислом ниқоби
________________________________________________________________________________________________________
Айдарбек Тулепов. “Ислом ва Ақидапараст оқимлар” 42-бет. Иккинчи нашр. Тошкент 2013-йил.
20
остида пайдо бўлган тарихига назар соладиган бўлсак, уларнинг илдиздошлари узоқ мозийга бориб тақалиши кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |