-



Download 4,97 Mb.
bet11/65
Sana24.02.2022
Hajmi4,97 Mb.
#219903
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   65
Bog'liq
терроризм китоб крилда

Ҳорижийлар- (араб. – ажралиб чиққанлар, исёнчилар)- Исломдаги илк оқим тарафдорлари. Ҳалифа Али (р.а.) билан уммавийлар ўртасидаги кураш давомида ВИИ-асрнинг иккинчи ярми бошларида вужудга келган. Улар ўз сафларига қўшилмаганларни “диндан қайтган”ликда айблаб, уларга қарши муросасиз кураш олиб борган дисий-сиёсий оқим.
Муовия (Муовия- Маккалик йирик савдогар ва қурайшийлар зодагони, Шом амири Абу Суфённинг ўғли) ҳалифа Али инб Абу Толиб тан олишдан бош тортиб, Дамашқда ўзини ҳалифа деб эълон қилган. Шуниндек, бундай ҳодиса бўлишига асосан 656-йили учинчи ҳалифа Усмон (р.а.)га суиқасд қилиниши натижасида Али (р.а.) ва Муовия тарафдорлари ўртасида кескин қарама-қаршиликлар сабаб бўлган. Марҳум ҳалифанинг яқин қариндоши бўлган Муовия ҳалифалик тахтини эгаллаган Али (р.а.)дан айбдор жиноятчиларни топширишни талаб қилган. Муовия ва Али (р.а.)лар ўртасида 658-йилда уруш бошланади. Уч ой давом этган уруш натижасида Али (р.а.) Муовия тарафдорлари (умавийлар) билан музокара олиб боришга кўнган. Бу ҳол Али (р.а.)ни ҳақийқий ворислик ҳуқуқига эаг, деб ҳисоблаган тарафдорлари ўртасида норозилик келиб чиқишига сабаб бўлган. Қўшиннинг бир қисми (12 мин киши) Али (р.а.)ни келишувчанликда айблаб, ундан ажралиб кетган ва кейинчалик Али (р.а.)га ҳам, умавийларга ҳам баровар қарши кураш бошлаган. Ана шу гуруҳ тарафдорлари ҳорижийлар деб ном олган. Ҳорижийлар ҳалифаликдаги кўпгина қўзғолонларда қатнашган. Уларнинг қарашлари ва фаолиятига қўшилмаганларни кофирга чиқариш, уларга қарши уруш (жиҳод) олиб боориш ҳақидаги ғояларни ишлаб чиқиб, террор услубини қўллаш орқали ҳукмдорларни жисмонан йўқ қилиш амалиётини бошлаган. Ҳорижийлар қуйидаги олтита тоифага бўлинадилар: ҳарурия, рофизия, қадария, жабария, жаҳмия, муржиа.
Ҳарурия- харурия фирқаси тарафдорлари Али ибн Абу Толиб (р.а.)га: “Сен ўз тинчлигингни ўйлаб, душманнинг фойдасига ҳукм чиқардинг, шунинг учун динингга шубҳа”,- деб, унга итоат қилишдан бош тортиб, Ҳарура (Ҳарур- Ироқнинг Куфа шаҳри яқинидаги жой номи) қишлоғига бориб яшаганлари учун, уларни “Харурийлар” деб аташган. Шунингдек, бу фирқа аъзолари; “Биз ўзимизни Аллоҳ йўлида сотганмиз”, дегани учун уларни “Шуротлар” ва Ҳазрат Али (р.а.)га шаккокларча қарши чиққанлари сабабли “Шаккокийлар” деб хам аталганлар. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади; “Пайғамбаримиз (с.а.в.): Умматларимдан икки тоифа борки, улар учун шафоатда бирор насиба йўқ. Улар қадарий ва ҳарурий- лардир, дедилар”. Ибн Аббосдан Шаъбий ривоят қилиб дейди: “Билмайдиганларингни кейинга қолдир, аммо муржиа бўлма. Аҳли байт
________________________________________________________________________________________________________
Айдарбек Тулепов. “Ислом ва Ақидапараст оқимлар” 46-47-бет. Иккинчи нашр. Тошкент 2013-йил.

21
(яъни Пайғамбар (с.а.в.)нинг оилалари)ни яхши кўр, аммо шиа бўлма. “Аллоҳ таоло адолатга эзгу ишларга буюради”, деигн, аммо қадарий бўлма. Эзгу ишларга буюриб, ёвуз ишлардан қайтар, аммо ҳарурий бўлма” деганлар.



Download 4,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish