Маймуния: Мймун ибн Имрон тарафдорлари бўлиб, улар ёмон ишлар Аллоҳ таолодан деб билмайдилар. Уларнинг яна бир жирканч ғояси инсонлар ўз қизлари билан бирга никоҳланишлари жоиз деб билишларидир. Маймуния фирқасининг фикрича, умматнинг ҳақ йўлда юришлари фақат имом билан бўлади. Имом эса биз суйган инсонларнинг розилиги билангина тайинланади. Кимки уларнинг маслахатисиз имомликни даво қилса, у бадбахт душмандир дейишади.
Асвория: Фирқанинг асосчиси али асровий бўлиб, Абдул Ҳузалнинг издошлари эди. Сўнгра у Наззом фирқасига қўшилган ва залолатда авжига чиққан шахс. Унинг бузуқ ақидаларидан бири Аллоҳнинг бир нарсани бўлмаслиги ҳақидаги илми унинг тақдирида ҳам бўлмайди, деган сўзидир. Бу эса Аллоҳнинг қудратини чеклаб қўйиш деганидир. Аллоҳнинг илми ва қудратини чеклаб қўйиш эса куфрдир.
Мурдория: Фирқанинг асосчиси Исо ибн Субайҳ бўлиб, унинг лақаби Абу Мусо Мурдорийдир. Мурдор форс тилидан олинган бўлиб, ўзбек тилида “булғанган”, “ифлосланган”, “нажас” маноларини билдиради. Уни “мўътазила йўналишининг роҳиби”, деб ҳам аташар эди. Унинг бузуқ этиқодларидан бири-одамлар ҳам Қуръони карим оятларига баробар келадиган оятларни ижод қилиб келтиришлари мумкин, деган. Шунингдек у Аллоҳ таоло бандаларига зулм қилиши ва ёлғон гапириши ҳам мумкин, деган. Яна у кимки Аллоҳ таолони кўзи билан кўриш жоиз, деса кофирдир, деган. Мурдор ўзининг устозларини ҳам кофирга чиқарган ва улар ҳам Мурдорни кофир деб ҳукм қилганлар.
_______________________________________________________________________________________________________
Айдарбек Тулепов. “Ислом ва Ақидапараст оқимлар” 55-68-69-70-бетлар. Иккинчи нашр. Тошкент 2013-йил.
23
Рофизия тоифаси
Рофиз- бу сўз араб тилидан олинган бўлиб, тарк этиш, рад этиш, баъзан маслагидан қайтиш маъноларида келади. Ўрта асрларда сунний ислом илоҳиётида изчил йўлдан четга чиққан оқимлар, хусусан шиалар (Абу Бакр (р.а.) ва Умар (р.а.)нинг ҳуқуқини рад этганлари учун) Рофизийлар деб аталган. Кейинчалик Али ибн Абу Толиб (р.а.)ни эъзозлашда ҳаддан ошдилар ва ҳатто уни (Али (р.а.)ни Пайғамбар (с.а.в.) ва муҳожиру ансорийлардан ҳам устун қўядилар. Рофизийлар насронийлар Исо (а.с.)нинг йўл ва сўзларини инкор қилгнлари каби Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг суннатларини рад этадилар. У (Пайғамбаримиз)нинг муҳаббатига тажовузкорлик қилдилар ва шу сабабли “Рофизийлар” номини олдилар. Ибн Аббос (р.а.)дан Ато ривоят қилиб, дейди: “Қадарийлар сўзи куфр, ҳарурийлар сўзи ҳалокат, рофизийлар сўзи эса залолатдир”. Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Қиёмат яқинлашганда бир қавм пайдо бўлади. Улар аҳли байтимнинг муҳаббатини ўзиники қилиб олган рофизийлардир”. Аҳли Сунна вал-Жамоа (олимлари): “Али (р.а.) қанчалик улуғ зот бўлмасин, Аллоҳнинг ҳузурида пайғамбарлар ундан кўра даража жиҳатидан улуғроқдир”, - дейдилар. Рофизия тоифасидан ҳам бир неча фирқалар вужудга келган.
Алавия: Рофизийлардан бир неча фирқалар пайдо бўлиб, уларнинг энг биринчиси алавий рофизийларидир. Алавийларнинг эътиқодига кўра, пайғамбарлик, аслида, Аллоҳ таоло томонидан Али ибн Абу Толиб (р.а.)га юборилган бўлиб, Жаброил (а.с.) хато қилган. Шунингдек, улар Али (р.а.)га нисбатан “Алини Алоҳ раҳмат қилсин” жумласини қўлламасдан, аксинча, “Аллоҳнинг салавоти бўлсин”,деб айтадилар. Улар “Али, албатта, Аллоҳнинг элчиси”, деб такидлашади. Алавийлар Пайғамбаримиз (с.а.в.) инкор қиладилар ва суннатларига ҳам эргашмайдилар. Шу сабабли улар Пайғамбаримиздан бирорта ҳам ҳадис келтирмайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |