-



Download 4,97 Mb.
bet1/65
Sana24.02.2022
Hajmi4,97 Mb.
#219903
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
терроризм китоб крилда


Кириш
Мустақилликнинг даслабки кунлариданоқ, мамлакатимизда кўплаб ислоҳатлар амалга оширилиб, ушбу амалага оширилаётган ислохатлардан мақсад инсонларга муносиб турмуш даражасини яратиб беришдир. Бу борада эса аввало инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликлкрини, манфаатларини қонуний химоя қилишга уларнинг эмин-эркин яшашлари учун юртимизда кенг имкониятлар эшиги очиб берилди. Ушбу яратилган имкониятлардан кимлардир Ватанимизнинг эртанги порлоқ келажаги ва тарақиёти йўлида хизмат қилаётган бўлса, айрим кимсалар эса берилган имкониятлардан ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга ошириш йўлида фойдаланишга уриниётганликлари хеч кимга сир эмас.
Дархақиқат, сифат жиҳатидан янгича тартиб ҳамда янгича қараш шаклланаётган бир пайтда инсониятга доимий ҳамроҳ бўлиб, ҳозирги кунда энг хавфли ва олдиндан билиб бўлмайдиган ижтимоий-сиёсий ҳодисалар жумласига кирувчи терроризм инсонлар ҳаётига хавф солмоқда. Бугунги кунда терроризм ўзининг мудхиш ва жирканч хунрезликларини намоён этаётган оламшумул офат сифатида кириб бормаган, ундан азият чекмаган давлатлар йўқ. Жумладан, Ўзбекистон ҳам терроризм хунрезликларидан четда қолмади. 1999 йил 16 февралда Республикамиз пойтахти - Тошкентда амалга оширилган қўпорувчилик бир неча инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ бош ассамблеясининг 48- сессиясидаги маьрузасида (1993 йил 28 сентябрь): “Ўзбекистон экстремизмни, террорчиликни, ҳар қандай кўринишдаги диний фанатизм ва ақидапарастликни қатьиян қоралайди”. Президентимиз БМТ минбаридан туриб дунё ҳамжамиятини терроризмга қарши биргаликда курашишга, унинг салбий оқибатларини олдини олишга чақирган. Бинобарин тобора глобаллашиб бораётган дунёда терроризм жаҳон халқлари ривожи ва тараққиётига таҳдид солмоқда. Диний экстремизм ва террорчиликнинг асосий мақсади минтақада тарихан шаклланган жамиятни издан чиқариш, дўст ва биродар давлатлар ва миллатлар ўртасига низо солиш, кескинлик ўчоқларини келтириб чиқариш воситасида турли ғоявий, диний ва мафкуравий воситаларни ишга солишдир. Президент И.А.Каримов диний экстремизмни мамлакатимизга кириб келишини куйидагича изохлайди: "Ҳозирги пайтда рўй бераётган айрим салбий ҳолатлар, ножўя хатти-ҳаракатлар, ёвуз ишлар, аввало, мафкуравий бўшлиқ туфайли содир бўлмоқда. Нега деганда, ҳали ҳаётий тажрибага эга бўлмаган, оқ-қорани таниб улгурмаган ёшлар хар турли таъсирларга берилувчан бўлади. Мисол учун, баъзи ёшларни йўлдан чалғитаётган диний экстремизм хавфини олайлик. Бу хатарли оқим ўзига хос тарихга эга. Хусусан, 80-йилларнинг охирида мамлакатимизга ўзини "дўст","диндош","миллатдош" қилиб кўрсатиб, гўё ислом динининг софлиги учун курашга "даъват" этувчи айрим кимсалар кириб келди. Улар муқаддас динимизнинг асл моҳиятини билмайдиган оддий одамларни, ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб, бизга бегона бўлган диний ақидаларни ёйишга уринди"1.
Умуман олганда, мамлакатни турли диний экстремизм ва террорчилик таҳдидлари ва ғояларидан ҳимоя қилишни тизимли равишда ташкил этиш, айниқса ёшларни уларни домига тушиб қолишларини олдини олишда жамиятдаги барча фуқароларни бу бузғунчи ғоялардан огоҳ этиш ҳозирги даврнинг энг долзарб вазифаларидан бирига айланди. Айниқса, ҳалқаро терроризм ва экстремизм мафкуралари ва ғояларини сохталиги бу бузғунчилигини илмий жиҳатдан фош этиш, уларнинг асл мақсадлари ва моҳияти очиб бериш баркамол ёш авлодни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам мамлакат Президенти И.А.Каримов бу соҳада қуйидаги дастуриламал вазифаларни қўйди: "Таассуфки, баъзан ислом дини ва диний ақидапарстлик тушунчаларини бир-биридан фарқлай олмаслик ёки ғаразли мақсадда уларни тенг қўйиш каби холатлар ҳам кўзга ташламоқда. Шу билан бирга, ислом динини ниқоб қилиб, манфур ишларни амалга ошираётган мутаассиб кучлар ҳали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб, бош-кўзини айлантириб, улардан ўзининг нопок мақсадлари йўлида фойдаланмоқда. Бундай ножўя ҳаракатлар аввало муқаддас динимизниш шаънига доғ бўлишини, охир-оқибатда эса маънавий ҳаётимизга салбий таъсир кўрсатишини барчамиз чуқур англаб олишимиз ва шундан хулоса чиқаришимиз зарур"2.
Кўриниб турибдики, ҳозирги даврда сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий фанлар нуқтаи назаридан диний экстремизм ва террорчиликнинг келиб чиқиши ва уларнинг жамият учун хавф эканлигини ўрганиш, тадқиқ этиш, шу асосда ёшлар дунёқарашини илғор дунёвий цивилизацияга доир билимлар билан юксалишига ёрдамлашиш, шунингдек, "жаҳолатга қарши маърифат асосида курашиш", жамиятнинг турли сохаларида фаолият олиб бораётган ҳамда кенг жамоатчиликнинг бу соҳадаги қарашлари ва ғояларини ривожлантириш куннинг энг долзарб вазифаларидан бирига айлантирилмоғи керак.
Бинобарин, ушбу рисолада айнан ёшларни


Download 4,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish