Классик терроризм- Тсикарийлар, Исмоилий-Ҳашшоший, Бўғувчилар ва бошқа қадимги секталарнинг фаолияти сиёсий терроризмнинг умумий кўринишида, албатта жуда соддадир. Шу сабабли уларнинг даври прототерроризм даври, яъни терроризмга ўхшаш ёки хозирги терроризмнинг илк пайдо бўлиш формаси, деб аталади. Кейинчалик буюк революсиялар давридаги Франсияда терроризм сиёсий курашнинг жиддий қуролига, тўлақонли воситасига айланди. Терроризм ривожланиши тахрининг ушбу даврига тўғри келувчи иккинчи босқич
“Классик терроризм” босқичи деб атала бошланди. Бинобарин, терроризм тарихида “Классик” даврнинг асосий тавсифи шундайки Франсуз революсионерлари туфайли террор давлатнинг таъсир кўрсатиш қуролига, зўравонларча сиёсий кураш усулига айланди.
Анъанавий терроризм- Юқорида айтиб ўтилган барча ташкилотлар террорчилик усулидан фуқароларга, милитсия ҳодимларига ва давлат амалдорларига дахшат солиш учун фойдаланишган. Улар терактлар уйиштириш билан бир қаторда тарғибот ишларини олиб боришган, қамоқхоналардан қочишни, қуролли чиқишларни тайёрлаб, амалга оширган. Бу ҳаракатларда мунтазамлик бўлмаган.
15
Мафкура, ташкилот ва хатти-ҳаракатларнинг, айниқса, уларнинг оммавий хусусиятга эга бўлганларининг бирлаштирлиши ҳақида эса 19-асрнинг сўнги ўттиз йилига нисбатнгина гапириш мумкин. Террорни “ҳукуматга қарши тизими” даражасига кўтарган ва уни бир қанча мамлакатлардаги қарашларида ифодасини топган револютсион ташкилотларнинг ҳаракат тарзига айлантирилган “анъанавий” ёки “революсион терроризм” деб аталмиш ҳодиса ўша вақтда вужудга келган.
Замонавий терроризм – терроризмнинг можароларини келтириб чиқарувчи ҳодиса сифатида 20-асрнинг 60-йилларидан бошлаб, икки хил дунёнинг қарама қарши туриши натижасида, бутун-бутун минтақалар йўналиши турли бўлган террорчи ташкилотлар ва гуруҳлар фаолият кўрсатган жойларга айланиб қолди. Бир сўз билан айтганда, терроризм хозирги босқичида халқаро, глобал ҳусусият касб этади. У 20- асрнинг 80-90-йилларидан бошлаб мураккаб ҳодисага айланди.
________________________________________________________________________________________________________
А.К.Закурлаев. Б.Х.Ахунов. Диний экстремизм ва Терроризм, диний ниқоб остида содир этилаётган жиноятлар, уларнинг ортида кимлар турибди ва уларнинг мақсади нима. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси, Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги Тошкент 2004 – йил.
16
Do'stlaringiz bilan baham: |