-


Бугунги кундаги ислом динидаги мазҳаблар



Download 4,97 Mb.
bet8/65
Sana24.02.2022
Hajmi4,97 Mb.
#219903
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   65
Bog'liq
терроризм китоб крилда

Бугунги кундаги ислом динидаги мазҳаблар

Бугунги кунда дунёда 1 миллиярд 300 миллион мусумонларнинг 92,5%ни Суннийлар ташкил этиб, улардан турли мазҳабларга кирувчилар Ҳанафийлар- 47%ни, Шофиийлар- 21%ни, Моликийлар- 17%ни, қолган 7,5%ни Ҳанбалийлар ташкил этади. Суннийликда иккита ақидавий таълимотга амал қилинади.


1 – Ашъария
2 - Мотуридия
Бизнинг Моворауннаҳр мусулмонлари ислом дини кириб келган вақтдан бошлаб Имоми Азам (Ҳанафий) мазҳабига тақлид қилиб келганлар. Ўтган уламоларимизнинг деярли ҳаммаси ҳам шу мазҳаб асосида асарлар битиб қолдирганлар. Халқимиз хам шу мазҳаб йўл-йўриқларига амал қилишга ўрганиб қолганлар. Уларга бошқа мазҳаб ҳукмларидан гапирилса ёки бошқа мазҳабдаги мусулмонларнинг бошқача намоз ўқиётганликларини кўрсалар таажжубга тушишлари табиий. Хўш демак биз мазҳабда барқарор бораётган мусулмонлар бошқа уч мазхабга қандай муносабатда бўлишлари керак?
Демак ҳар қандай мусулмон бошқа мазҳабларга нисбатан ҳам иззат-икром руҳида бўлиши лозим. Аммо ақидавий масалаларда фақат “Аҳли Сунна вал-Жамоа” эътиқоди тўғри, бошқа фирқа ва оқимлар эътиқоди ботил, деб билишлари зарурдир.
Ҳанафийлик- асосан Жанубий, Шарқий ва Марказий Осиёда истиқомат қиладилар. Ушбу мазҳабнинг асосчиси Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит ҳисобланиб, у 699-йилда Куфа шахрида туғилиб, 767-йилда Бағдодда вафот этган. Ҳанафийликда Қуръон ва Суннага асосланиш билан бир қаторда саҳобалар сўзи, ижмо, қисой, истехзом, урф-одат ҳам кенг қўлланилгани ва одамларга енгилликлар яратилгани боис Ер юзи бўйлаб кенг тарқалган. Ҳожи Ҳалифа ўзининг “Кашуф-зунун” асарида ҳанафий мазҳаби ҳақида қуйидаги фикрни билдирган эди. “Тўрт мазхабнинг ичида биринчи ўринда турадиган ва хақиқатга энг яқин бўлгани, Абу Ҳанифа асос солган мазҳабдир. Негаки ушбу мазҳаб бошқаларидан иттифоққа асослангани, устуворлиги, олий истеъдод махсули бўлгани, назарияларининг кучлилиги ва илм ал-аҳком соҳасида тўғри фикрлар юритилгани ва бошқа хусусиятлари билан ажралиб туради”. Ҳанафийлик мазҳабининг шакилланишида Моварауннаҳирлик, хусусан Самарқанд ва Бухоро уламоларининг ҳиссаси катта бўлди. Бу мазҳабнинг шакилланишида исломни Амударёдан шимолдаги ерларга кириб келиш жараёнларининг таъсирини кўриш мумкин. Исломни янги қабул қилган аммо диний амалларни тўлиқ бажармаган аҳолини мусулмонлар қаторига киритиш мумкинми ёки йўқми? Улар жизя солиғини тўлайдими ёки
________________________________________________________________________________________________________
Айдарбек Тулепов. “Ислом ва Ақидапараст оқимлар” 28-29-бетлар. Иккинчи нашр. Тошкент 2013-йил. З. Ҳусниддинов. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий, маърифий асослари. Тошкент Ислом Университети нашриёт матбаа бирлашмаси. Тошкент 2005-йил. 20-бет.
17
йўқми? бу каби масалаларни ҳал қилиш учун авваламбор имон туҳунчасига аниқлик киритиш лозим эди. Исломдаги уч мазҳаб Ҳанбалилик, Моликийлик, Шофиийликда амал имоннинг таркибига киради дейилса, Ҳанафийликда имон калимасини тил билан айтиб, дил билан тасдиқлаш имонли бўлишга кифоя дейилади ва бу таълимот Қуръон оятлари ва Ҳадислар асосида исботлаб берилади. Бу эса бир томондан фатҳ қилинган ерлардаги маҳаллий аҳоли томонидан исломни қабул
қилишни осонлаштирса, иккинчи томондан жизя солиғидан озод этарди. Шунинг учун ҳам Ҳанафийлик ҳалифалик марказидаги жизяни қабул қилувчи тараф томонидан қўллаб-қувватланмади ва унга қарши бошқа мазҳаб таълимотлари илгари сурилди. Ҳанафийлик ўз даврида Ироқ, Миср, Моварауннаҳр, Ҳуросон ва Туркия ҳудудларида, Аббосийлар, Сомонийлар, Қораҳонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшохлар, Айюбийлар, Мамлуклар, Темурийлар, Бобурийлар, Шабонийлар давлатлари ва Усмонийлар империясида расмий мазхаб сифатида қабул қилинган бўлиб, кўп мусулмон ўлкаларда кенг тарқалган. Ҳозирги кунда ҳанафийликнинг жўғрофий ҳудуди Марказий Осиё давлатларидан бошлаб, Хитой, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, эрон, Ироқ, Арабистон, Яман, Миср, Тунис, Марокаш, Туркия, Индонезия ва бошқа мусулмон ўлкаларга етиб боради. Бугунги кунда ер юзидаги жами мусулмон Суннийлар 47% Ҳанафийлик мазҳабига эътиқод қиладилар, деб ҳисобланади.

Download 4,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish