-



Download 4,97 Mb.
bet16/65
Sana24.02.2022
Hajmi4,97 Mb.
#219903
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   65
Bog'liq
терроризм китоб крилда

Шайтония: Шайтонийлар улар Аллоҳ хеч бир нарсани бўлишидан билмайди деб эътиқод қилади. Шайтония фирқасини қарашларига кўра Аллоҳ шайтонни яратмаган. Кимки шайтонни Аллоҳ томонидан яратилганига ишонса, у “Аллоҳ ўз бандаларининг гуноҳ ишларни қилишига рози” деб айтган бўлади. Бу эса Аллоҳ таоло ҳақида нотўғри эътиқоддир. Аҳли Сунна вал-Жамоа наздида, Аллоҳ Унинг сифатлари ва феълларидан бошқа барча нарса махлуқ, яъни яратилгандир. Агар “Шайтон-махлуқ эмас”, десак унда Аллоҳ таолони парвардигорлик сифатини мансуб қилган бўламиз. Бундан эса шйтон Аллоҳ каби азалий, абадий, доимий, деган манолар келиб чиқади. Маълумки, бу қараш ширк. Биз, шу сабабдан шайтонинг махлуқ эканлигига гувоҳлик берамиз.
Зиммия: Бу фирқа ҳазрат Али (р.а.)ни Аллоҳ деб даъво қилганлар ва Муҳаммад (а.с.)ни ҳақорат қилган. Уларнинг эътиқодига кўра Ҳазрат Али (р.а.) Муҳаммад (а.с.)ни одамларга юбориб, мен тўғримда уларга тушунча бер деб буйруқ бергачҳ, у бориб Али тўғрисида эмас, ўзи тўғрисида тушунча бериб пайғамбар бўлиб олган эмиш. Бу каби ёлғонларни ўзларига шиор қилиб олган фирқаларнинг барчаси ислом динига бегона, куфр ботқоғига ботганлардир.
Шариия: Шариий деган шахс рахбарлик қилган бу фирқа ақидасига кўра, Аллоҳ беш кишини ичига кириб олган эмиш. Улар- Муҳаммад, Али, Фотима, Ҳасан ва Ҳусайндир деган ақидага амал қилишган. Бу эса мутлақо нотўғри ақидадир.
______________________________________________________________________________________________________
Айдарбек Тулепов. “Ислом ва Ақидапараст оқимлар” 104-109-125-бетлар. Иккинчи нашр. Тошкент 2013-йил.

27
Бугунги кундаги ноанъанавий экстремистик оқимлар




Ваҳҳобийлар – улар ким ? оқимсифатида қандай юзага келган ? қандай ақидаларни илгари сурган ? мақсад моҳияти нима ? Албатта бу савол ҳар биримизнинг ҳаёлимизга келиши турган гап.
Ваххобийлик диний – сиёсий оқимига 18 – аср ўрталарида Арабистон ярим оролининг марказида жойлашган Нажд воҳасида ислом динининг суннийлик йўналишидаги ҳанбалия мазҳаби таълимоти асосида пайдо бўлган. Бу оқимга 1703-йилда Арабистоннинг Нажд воҳасида қози оиласида туғилиб тарбия топган Муҳаммад ибн Абдулваххоб томонидан асос солинган. (1703-1791 ваф.) Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг диний қарашлари шакилланишига Мадиналик Абдуллоҳ ибн Иброҳим ибн Сайф Аҳмад ибн Ҳанбал ( 855 – йили вафот этган ), Тақийиддин ибн Таймия ( 1348 - йилда вафот этган. ) ва Ибн Қаййимнинг рисолалари катта таъсир қулган. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб бир қанча ислом юртларида таълим олгач, ўзи туғилиб ўсган Нажд воҳасига қайтиб келиб ўз давати ва фикрларини ёйишга киришди. Унинг биринчи амалий қадами улуғ саҳобалар қабрига қўйилган сағана ва тошларни бузишдан бошланди. (Абдулваҳҳоб ўз даъватларини ёйишда кўпроқ қиличга таянар эди ва бу ҳолат Усмоний ҳалифалигини кўп изтиробга солиб, унга қарши кураш учун бир неча бор қўшин юборгани тарихдан маълум). Ваҳҳобийлар бевосита дин номидан иш кўрган ва уни (тозалаш) гўёки Пайғамбар давридаги асл ҳолатига қайтариш барча арабларни яшил байроқ остига бирлаштириш каби ғояларни илгари сурган ва хар қандай янгиликни ислом асосларига зид деб билиб, қабрларни зиёрат қилиш, дунйвий маданиятга қатъий қарши туриб, мусиқа, театр ва тасвирий санъат билан шуғулланиш, бадий завқ – шавқ олиш кечирилмас гуноҳ деб хисоблашади. Шунингдек, уларнинг эътиқодига кўра суратга тушиш, марҳумлар руҳига Қуръон тиловат ўқиш, хайри эҳсон қилиш кабилар ҳам ножоиз хисобланади. Бу оқим тарафдорлари ипак кийим кийиш, тасбеҳдан фойдаланиш, умуман олганда маънавий маданият тараққиётига қарши бўлган. Бу ҳаракатга қаршилик қилган барча инсонларга ислом душмани сифатида муносабатда бўлиб, уларга нисбатан сиёсий ва қуролли кураш олиб боришни мақсад қилади. Ваҳҳобийлик оқими Салимхон ИИИ Усмонли турк халифалигини бошқарган бошқарган замонда пайдо бўлиб, 1730-йилдан бошлаб эса ҳокимиятни эгаллаш учун мусулмон аҳоли бошига турли жабр-зулим, ёвузликлар ёғдирган. Ўша даврларда ҳам ваххобийлар ўзининг мафкурасига итоат этмаган кишиларни ўлдириб, мол-милкини тортиб олган.
________________________________________________________________________________________________________
Айдарбек Тулепов. “Ислом ва Ақидапараст оқимлар” 200-бет. Иккинчи нашр. Тошкент 2013-йил. Одил Раҳматов. Огоҳлик давр талаби Тошкент 2003 – йил. 36 – бет. З. Ҳусниддинов. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий, маърифий асослари. Тошкент Ислом Университети нашриёт матбаа бирлашмаси. Тошкент 2005 – йил. 34 – бет.

28
Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб муқаддас Макка ва Мадинани 1788-йилда эгаллаб, у ердаги барча тарихий обидалар, саҳобалар дафн этилган жойларни ер билан яксон қилиб, жуда кўп зарарлар етказсиҳган. (Ваҳҳобийлар қайси шаҳар ва қишлоққа кириб борсалар, у ердаги қабрлар, обидаларни бузганликлари учун европаликлар уларни “обида бузувчилар” деб атаганлар). Инглиз колониализми бу вазиятдан ўз мақсадида фойдаланиб, уларни қуроллантириб, Усмонли Туркларга қарши жангга ташлаган. Шунинг учун ҳам улар Усмонли Туркларга мансуб бўлиш Ҳанафий мазҳабини кофир мазҳаб деб эълон қилишган. Айни вақтда улар ҳокимиятни эгаллш ва унинг воситасида ўз тартиб тамоилларини ҳаётга тадбиқ этиш учун қаттиқ кураш олиб боришади, фақат бу нийятни амалга ошириш учун диндан восита сифатида фойдаланишади халос. Ваххобийлар 1801-йилда Муҳаммад Алайҳиссалом масжидини талон-тарож қилишади ўмарилган мулкни эса 100 000 тарелга сотиб юборишади. 1802 – йилнинг 20 – апрелида улар 2 минг қўшин билан Имоми Ҳусан мақбарасига ҳужум уюштирди. Мақбара олтин суви югуртирилган ғиштадан қад кўтарган бўлиб, аслида уларга шу керак эди. Ғиштларни, қимматбаҳо тошларни, гумбаздаги тилло безакларни кўчириб олишган, мол – мулк таланган. Бундай қабоҳатга чидай олмай қарши чиққан мўйсафидлар, аёллар, ҳатто болалар ҳам шавфқатсизларча қириб ташланган. Мақбарада талон – тарож 8 соат давом этган, демак саккиз соат қирғинбарот жанг тинмаган. 4 минг одам қиличдан ўтказилган. Улар қанчалик қутуриб ёвузликка қўл урганини хатто ақилга сиғдириб бўлмайди. Сунча хунрезликлардан кегин улар биз одамларни қабрга сиғинишдан қайтармоқчи эдик дейишган. Миср ҳукумдори Али 1811 – йили бу ҳаракатга қатъий қарши чиқиди, унинг қўшини Ҳижозни 1818 – йили эса Диръани ваххобийлардан тозалаган. 1838 – йилда Мисрликлар 3 – марта ҳужум қилишади лекин барбир ваххобийлик харакатини бутунлай йўқ қилиб ташлолмайди. Шуни айтиш керакки бир қатор давлатлар махсус хизматлари диндан кишилар оммасига таъсир кўрсатишнинг қудратли қуроли сифатида фойдаланмоқдалар. Ваххобийликнинг пайдо бўлиши ва қисқача тарихи анашундай. Хўжайинлари ўзгарсада уларнинг махсус хизматлари ашаддий экстремизм ва фанатизм кўринишидаги ваххобийликни кучайритиш ва авж олдиришга алоқадордир.


Бу оқимнинг хозирги замондаги тарғиботчилари ҳар қандай ҳалқни, давлатни куфрда, ширкда айблаб, унга қарши кураш учун қулай фурсат излайди. Айниқса, улар кишиларда муросасизлик, ўзгалар фикрлари, манфаатларига ҳурматсизлик руҳини сингдиришга ҳаракат қилаётгани соғлом фикрловчи аҳолининг қаршилигига учрамоқда. Ҳозирги замон ваҳҳобийлари ҳам диний-сиёсий оқим _______________________________________________________________________________________________________
Одил Раҳматов. Огоҳлик давр талаби Тошкент 2003 – йил. 37 – бет. З. Ҳусниддинов. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий, маърифий асослари. Тошкент Ислом Университети нашриёт матбаа бирлашмаси. Тошкент 2005 – йил. 35 – бет.
Айдарбек Тулепов. “Ислом ва Ақидапараст оқимлар” 200-бет. Иккинчи нашр. Тошкент 2013-йил.

29
Сифатида ислом дини пайдо бўлган пайтдаги ибтидоий шакилга қайтиш, бу таълимотни ер юзидаги мусулмон аҳоли орасида тарқатиш, “жиҳод”, яъни тинч аҳолига қарши очиқдан очиқ уруш эълон қилиш йўлини танлаб, турли давлатларда уларнинг конститусиявий тузимига қарши тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқдалар. Шунинг учун бу жиноий уюшма аъзоларини мусулмонлар дейишдан кўра жиҳодчи-террорчилар дейиш тоғрироқ бўлади. Бу террорчи ташкилотни айрим ҳолларда “Ҳизбут-таҳрир” билан адаштириб ҳам юборилгани кўзга ташланади, ваҳҳобийлик ва “Ҳизбут-таҳрир” ўртасидаги фарқ хусусига келганда шуни айтиб ўтиш керак;


Биринчидан, ваҳҳобийлар- асосан пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) замонида ислом қандай ташкил этилган бўлса шундай ҳолатда қайта ташкиллаштириш ғоясини илгари суради.
Иккинчидан, ваҳҳобийлар давлатни халифалик тарзида бошқариш тарафдори эмас. Ҳизбчилар эса айнан халифалик бошқарувини қайта тиклашни хохлайдилар.
Учинчидан, ҳар икки оқим ақидада ҳам фарқ қилувчи фикрга эга.
Тўртинчидан, ваҳҳобий оқимида жиҳод эълон қилиш кўзда тутилса, “Ҳизбут-тахрир” бундай ҳаракатни аста-секинлик билан, босқичма-босқич амалга оширишга тарғиб қилади.
Ҳизбут-тахрир тарафдорлари биринчи босқичда ўз сафларига олиб киришга уринаётган умматлари ўртасида ислом динига эътиқод қилишга чақириб, намоз ўқиш, динга дават қилиб диний таълимотларни ўргатишга қаратилган фаол ҳаракатлари орқали одамлар онгига ўз эътиқодларини сингдириш, иккинчи босқичда, эътиқоди кучайган умматларнинг амалдаги давлат бошқарувига норозилигини уйғотишга ундовчи варақалар тарқатиш, зиддиятлар кучая бориши натижасида ўз-ўзидан босқичга ўтиш, яъни халифалик давлатини тузиш мақсадида давлат тўнтариши ўтказиш ва ҳокимият эгаллашни ташвиқ қилишади. Жиҳод фарзи айн (бажарилиши шарт бўлган) ҳисобланади. Ҳар учала босқич амалий натижа бермасагина ҳизбчилар қуролли кураш йўлига ўтиш энг мақул йўл деб биладилар.
_______________________________________________________________________________________________________
Одил Раҳматов. Огоҳлик давр талаби Тошкент 2003 – йил. 37 – бет. З. Ҳусниддинов. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий, маърифий асослари. Тошкент Ислом Университети нашриёт матбаа бирлашмаси. Тошкент 2005 – йил. 35 – бет.
Айдарбек Тулепов. “Ислом ва Ақидапараст оқимлар” 202-бет. Иккинчи нашр. Тошкент 2013-йил.

30


Download 4,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish