-


Ҳизбуллоҳ Ҳизбуллоҳ



Download 4,97 Mb.
bet19/65
Sana24.02.2022
Hajmi4,97 Mb.
#219903
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   65
Bog'liq
терроризм китоб крилда

Ҳизбуллоҳ




Ҳизбуллоҳ – арабча сўздан олинган бўлиб (Аллоҳ партияси) деган маънони англатади. Ҳозирги кунда Яқин Шрқдаги Шиа мусулмонларнинг етакчи кучларидан бирига айланган “Ҳизбуллоҳ” ташкилотига 1982-йилда Ливанда шайх Муҳаммад Ҳусайн Фадалло бошчилигидаги Шиа диндорлари томонидан асос солинган. Ташкилотнинг муфкуравий асослари 1985-йилда эълон қилинган декларатсияда ўз ифодасини топган. Унда жиҳод йўли билан Яҳудий, Франсуз ва Америкаликларни Ливандан сиқиб чиқариш ҳамда озод қилинган ҳудудда ислом давлатини тузиш ғояларини илгари сурилган ҳамда АҚШ билан Исроил ташкилотнинг асосий душмани сифатида баҳолаган. Шунингдек Фаластинни яҳудийлардан озод қилиш ҳам асосий мақсадларидан бири сифатида эътироф этилган. Исроил армиясини Ливанга бостириб кириши натижасида кўплаб тинч аҳолининг ўлиши ва “Ҳизбуллоҳ”нинг Исроилликларга қарши курашда фаол иштирок этиши ташкилотнинг оммавийлашуви ва кўплаб Ливанликларнинг унга аъзо бўлишига сабаб бўлди. 1985-йилнинг январ-феврал ойида Исроил қўшинлари Ливандан чиқиб кетгач, “Ҳизбуллоҳ” хориждан олган катта миқдордаги ёрдам эвазига Байрут ва Ливаннинг жанубий ҳудудлари устидан деярли тўла назорат ўрнатди. 1992 – йилда ташкилот тузилмасида жиддий ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан унинг ҳарбий қаноти “Ислом қаршилик ҳаракати” мустақил ташкилот сифатида ажралиб чиқди. Маълумотларга кўра, Ливан Шиалари яшайдиган ҳудудларда жойлашган “Ҳизбуллоҳнинг” ҳарбий тизимида турли даврларда Жазоир, Саудия Арабистони, Афғонистон, Қувайт, Босния ва Герсоговиниядан келган жангарилар ятторгарлик ўташган. “Ҳизбуллоҳ” 1980-199-йилларда АҚШ ва Ироилга нисбатан энг кўп террорчилик ҳаракатини амалга оширган ташкилот ҳисобланади. Даставвал ташкилот жангарилари самалётларни гаровга олиш, фуқароларни ўлдириш усулларини энг қўллаган бўлса, кейинчалик улар кўпроқ портловчи моддалар ортилган автомашиналар ва террорчи-камикадзелар ёрдамида қўпорувчилик ҳаракатини амалга ошириш, Исроилни шимолий ҳудудларини муттасил равишда, реактив миномётлардан ўққа тутиш воситаларини қўллашга ўтган. 1990-1995-йиллар оралиғида “Ҳизбуллоҳ” томонидан юзлаб кишиларни ҳалок бўлишига олиб келган 823 та террорчилик ҳаракати амалга оширилган. 1994-йил 18-июнда Аргентина пойтахти Буенос-Айресда жойлашган Яҳудий маданият маркази биносида террорчи-камикадзеларнинг ўзини портлатиб юбориши натижасида 86 кишининг ҳалок бўлиши, кўплаб одамларнинг турли даражада тан жароҳати олишига олиб келди.
Бу “ Ҳизбуллоҳ ” томонидан амалга оширилган қўпорувчиликларнинг кўриниши
________________________________________________________________________________________________________
З. Ҳусниддинов. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий, маърифий асослари. Тошкент Ислом Университети нашриёт матбаа бирлашмаси. Тошкент 2005-йил. 82-83-84-бетлар.
36
ва кўламини яққолроқ тасаввур қилиш имконини беради. Умуман ушбу минтақада Араб-Исроил муаммоларини тугал ҳал этилмагани баъзи мутассиб гуруҳлар учун диний қарама-қаршиликларни трансминтақавий даражада кўтарилишига асос бўлмоқда. “Ҳизбут таҳрир-ал исломий” ташкилотининг бунга мисолдир. Бу ҳақда кейинроқ алоҳида тўхталиб ўтамиз.



Download 4,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish