-



Download 4,97 Mb.
bet18/65
Sana24.02.2022
Hajmi4,97 Mb.
#219903
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   65
Bog'liq
терроризм китоб крилда

________________________________________________________________________________________________________
Диний бағрикенглик ва мутассиблик. Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси. Тошкент 2007-йил. 33-бет. З. Ҳусниддинов. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий, маърифий асослари. Тошкент Ислом Университети нашриёт матбаа бирлашмаси. Тошкент 2005-йил. 78-бет. Расмли маълумотлар Www.гоогле.уз, Www.Дарё.уз, Www.Кун.уз, сайтидан олинган.

33
ХАМАС


Хамас – (“Ҳаракат ал-муқавама ал исломий” – “Ислом қаршилик ҳаракати” деган маънони англатади). Бу ташкилотга 1987-йил Фаластинда Шайх Аҳмад Ёсин томонидан асос солинган. Қоҳирадаги Айнус – Шамс ислом университетида ўқиган даврида “Мусулмон биродарлар” ташкилоти мафкураси билан яқиндан танишган Аҳмад Ёсин 1970-йилларда хайрия ишлари билан шуғулланувчи “Ислом бирлашмаси” номли уюшма тузган ва яҳудийларга қарши фаолият юритмагани ҳамда ушбу масалада Ёсир Арофат бошчилигидаги Фаластин озод қилиш ташкилоти билан ихтилофга боргани учун Исроил раҳбариятининг хайрихохлигига эришган эди. Бироқ 1979-йилда эронда ислом инқилоби таъсирида Аҳмад Ёсин радикал ғояларни ўзига шиор қилиб олган “Мужоҳидлар шуҳрати” номли ташкилот тузди. Фаластин интифодаси (1987-1993-йилларда арабларнинг Ғазо ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Исроилга қарши оммавий чиқишлари)нинг биринчи босқичида эса “Мусулмон биродарлар уюшмасининг Ғазо сектори ва Иордан дарёси ғарбий қаноти” ва “Ислом жиҳоди-Фаластин” каби икки ташкилотнинг бирлашуви асосида “ХАМАС” ташкилоти тузилди. “ХАМАС”нинг сиёсатини ифодаловчи “Аллоҳ йўли” номли ҳужжатда барча ислом давлатларига зулм ва адоват тарқатилаётгани, бунинг олдини олишга ва Фалстиннинг барча ҳудудида ислом давлати барпо этишга эса фақат жиҳод йўли билан эришиш мумкинлиги такидланади. Юқоридаги давлатлар билан бир қаторда, Аҳмад Ёсиннинг Фаластинликларни яҳудийларни қириб ташлашга чақириб, террорчилик амалиётида ёш болалар ва аёллар ҳам иштирок этиши мумкин, деб фатво бериши эса ташкилотга кўплаб ўсмир ва аёлларнинг жалб қилинишига ва унинг фаолиятида янги ўзига хос жиҳатлар касб этишига замин яратди. “ХАМАС” томонидан Исроилликларга нисбатан қатор террорчилик ҳаракатлари амалга оширилиши 1989-йилда Аҳмад Ёсиннинг қамоққа олиниши ва ташкилотга АҚШ да доимий равишда яшаб келувчи Муса абу Музрақнинг раҳбар қилиб тайинланишига олиб келди. Музрақ АҚШ, Ғарбий Европа ва Форс кўрфази давлатларида “ХАМАС” нинг маҳаллий бўлинмаларини шакиллантириш ва тарафдорлар сонини кўпайтириш ҳисобига ташкилотни молиявий ҳамда ташкилий жиҳатдан мустахкамлади. Бугунги кунда “ХАМАС” ижтимоий-сиёсий соҳада очиқ фаолият юритувчи ва террорчилик
фаолиятларини амалга оширувчи махфий жанговар тизимлардан иборат икки қанотга эга. Ижтимоий-сиёсий тизим таркибидаги бўлинмалар ҳорижда хайрия ишлари ҳамда масжид ва оммавий аҳборот муассасаларида ташкилотга янги аъзоларни ёллаш билан шуғулланади. “Азадин ал-Қасам” номи остида фаолият юрутувчи жанговар
тизим расман мустақил фаолият юритса-да, аслида ўз ҳаракатларини сиёсий тизим
34
раҳбарияти билан муофиқлаштирган ҳолда олиб боради. Жанговар тузилма асосини
махсус тайёргаликдан ўтган, бошқалардан қора кийим (махсус комбензон) ва “Аллоҳу акбар” деб ёзилган пешонабоғ билан ажралиб турувчи 300-500 жангаридан иборат гуруҳ ташкил этса-да бир неча минг кишидан иборат ёрдамчи гуруҳлар ҳам мавжудлигини такидлаш зарур. “ХАМАС” жангарилари амалга ошираётган террорчилик ҳаракатлари Исроил аскарларига ҳужум уюштириш, жамоат жойларида миналаштирилган автомобиллардан ҳамда террорчи камикадзелардан фойдаланиш орқали бомба портлатиш ва яҳудийлар яшайдиган жойларни реактив ракеталар билан ўққа тутишга асосланган. Таштилот бир қтор мамлакатларда ўз тармоқларига эга бўлса-да террорчилик фаолиятини фақат Фаластин ҳудудида амалга оширади. Бошқа жойларда бўлинмалар маблғ тўплаш, қурол-аслаҳа сотиб олиш, уларни Фаластинга олиб кириш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари билан шуғулланади. Кейинг йилларда “ХАМАС” ўзнинг террорчилик фаолиятида кўпроқ террорчи – камикадзелардан фойдаланишга интилмоқда. Асосан ўсмирлар ва аёллар иширокида шундай усул билан 2002-йилда 46 марта, 2003-йилда 17-марта террорчилик ҳаракати амалга оширилгани буни тасдиқлайди. Бундай ҳаракатларга жавобан эса Исроил ҳукумати “ХАМАС” етакчиларини йўқ қилиш усулини қўлламоқда. 2003-йилда Исмоил абу Шанаб, 2004-йилда Аҳмад Ёсин, Абдел Азиз ар-Рантиси, Аднан ал-Гул ва Имод Аббос каби етакчилар йўқ қилингани ҳам бунга мисол бўла олади. Умуман олганда “ХАМАС” амалга ошираётган террорчилик амалиёти Фаластин автономиясининг тинч йўл билан шакилланишига ғов бўлиб келмоқда ҳамда кўплаб инсонларни нобут бўлишига олиб келмоқда. Бундан ташқари ушбу ташкилот қўллаётган террорчи камикадзелардан фойдаланиш усули бошқа диний-екстремистик ташкилотлар учун тажриба манбаи сифатида хизмат қилмоқда. Араб-Исроил можороси манбаига айланган Фаластинни озод қилишни ўзининг асосий мақсадларидан бири сифатида эътироф қилиш баробарида ўз фаолиятида террорчилик амалиётини кенг кўламда қўллаб келаётган қатор диний экстремистик гуруҳлар мавжуд бўлиб, улар ичида “Ҳизбуллоҳ” партияси алоҳида ўрин тутади.
________________________________________________________________________________________________________
З. Ҳусниддинов. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий, маърифий асослари. Тошкент Ислом Университети нашриёт матбаа бирлашмаси. Тошкент 2005 – йил. 81 – 82 – бетлар.

35


Download 4,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish