Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
65
ансорнинг улуғларидан бири Хорижа ибн Зайд эди. Сафвон уни кўриши билан сакраб отидан 
тушди ва қиличини яланғочлаб, ўзини қахрамонларча хис этиб, ҳавода бирикки ўйнатдида, зарб 
билан туширди. Хорижа охирги марта бир кимирлаб, жон берди. 
Хорижа салгина олдин: «Жаноби Расулуллоҳ ўлган бўлсалар, у зотни Пайғамбар қилиб 
юборган Оллоҳ бокийдир, ўлмайди!» дея жангга отилганлардан ва ансор орасида Ҳазрати Абу 
Бакрга биродар тутинган инсон эди. 
Бир оз ўтгач, Сафвон ерда чўзилиб ётган яна бир ярадорнинг хаётига нуқта кўйди. Кейин 
эса, қўлидан иш келишига ва ўзи бир нима олиши мумкинлигига ишонч хосил этгандек, шахд 
билан жанг майдонига юрди. 
 
* * * 
Тушкунликка тушиб, мажолсиз қилич солаётган мусулмонлар: «Келинглар, Жаноби 
Пайғамбаримиз бу ердалар, тириклар!» деган нидони эшитиб, жонланиб кетишди. Бу овоз Каъб 
ибн Маликники эди. Овоз келган томонга шошиб юра бошлашди. Расулуллоҳ (с.а.в.) 
атрофларида тўпланиб, жонли бир халқа ҳосил қилишди. 
Шу пайтгача Расули акрамдан бир нафас ҳам ажралмай жанг қилган кишилардан 
баъзилари душман ўкига ўзларини қалқон қилиб шахид бўлишган, бошқалари эса, атрофларида 
ҳамон парвонадек айланиб, ёв ҳужумини қайтаришар эди. Зайд ибн Осим, хотини Насиба, икки 
ўғли Ҳубайб ва Умора шулар жумласидан эдилар. Абу Талҳа эса, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) 
олдиларига ўтиб, йирик жуссасини қалқон этиб, бу тарафга отилган найзаларни бир-бир 
қайтариб коларди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўзларига оти.тган ўк ва найзаларни кўриш учун 
бошларини кўтарганларида, у: 
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, жоним сизга фидо бўлсин, бошингизни кўтарманг, ўқ 
тегиши мумкин, — деб хавотирини изҳор қиларди. 
Султони анбиё ёнларига келтирилган ўк тўрваларини Абу Талҳанинг олдига бўшатишга 
буюрардилар. 
Саъд ибн Абу Вакқос ҳам Расули акрамнинг ёнларида туриб, душманга ўқ отарди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) унга ўқ узататуриб: «От, эй Саъд, отаонам сенга фидо бўлсин», дер эдилар. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) умрлари давомида бошқа ҳеч бир кишига бундай демаганлар. 
Саҳл ибн Ҳунайф мохир ўқотар эди. Абу Талҳа ва Саъд билан бирга у ҳам ҳар томондан оч 
бўрилардай ташланган душман хужумини катта фидокорлик билан кайтариб турди. 
Расулуллоҳга қўриқчилик қилаётганлардан яна бири — Зиёда ибн Ҳорис оғир яраланиб ерга 
йиқилди. Ҳазрати Пайғамбар уни ёнларига келтиришни буюрдилар. Зиёдани олиб келишди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг бошини тиззаларига олдилар. Охирги нафасида Зиёда Оллоҳ таоло 
яратган энг муборак юзга кўзларини тикиб турарди. У коинот яратилганидан бери ҳеч кимга 
насиб этмаган бир саодатга эришган, оламларга рахмат сифатида юборилган Султони 
анбиёнинг хушбўй қучоқларида сархуш ҳолатда ётар, кўзларининг тубтубига бокар, унда тил 
билан таърифлаш мушкул бўлган оламларни кўрар эди. 
Ҳазрати Юсуфни (а.с.) кўрган хотинлар бармоқларини кесиб олганларини билмай 
колишган эди. Ҳазрати Юсуфнинг ҳам, бошқа барча пайғамбарларнинг ҳам султони бўлган 
Расули акрамнинг чеҳраларига маҳлиё Зиёда у зотнинг қучоқларида жон таслим этса, не бахт! 
Зиёда жарохатидаги оғриқни буткул унутган ва Фахри коинотнинг гўзал юзларига тикилиб, 
томоша қилаётган эди. Ҳатто бу орада етиб келган ўлим фариштаси ҳамирдан қил суғургандай 
жонини танасидан суғуриб олганини ҳам сезмай қолди. 
Шу тарздаги гўзал ўлим билан тарихда ном қолдирган бу муҳтарам инсон Расули акрамга 
битмастуганмас севги билан боғлангани шубҳасиздир. Эҳтимол, у яширин табиатли бир киши 
бўлиб, шу дамгача очилмаган бир сандиқ каби крлган ва Набийлар Султонига нисбатан 
севгисини тилга чиқара олмагандир?! Аммо калблардаги энг яширин туйғуларни ҳам жуда 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish