Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
66
яхши билгувчи Ҳақ таоло уни охирги нафасда бўлса ҳам севган кишисига қовушиш саодатига 
эриштирди ва аччиқ ўлим шаробини таърифсиз бир тотлиликка айлантириб такдим этди. Жанг 
қизиб, ўлим таҳлика солиб турган бир иайтда Расулуллоҳнинг бундай йўл тутишлари, албатта, 
сабабсиз эмасди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бу ишни, шубҳасиз, Ҳақ таолодан келган бир илҳом билан 
қилган эдилар. Ўзларини оламларга раҳмат қилиб юборган Парвардигорнинг изми билан 
Зиёданинг қалбини бу раҳматдан тўлдирар эканлар, Зиёда ўлаётган одамдай эмас, балки асрлар 
бўйи сувсиз қолган ташна инсон каби бу рахматни қонибқониб ичар эди. 
Оллоҳим! Уларга эҳтиромда бўлган бандаларингга ҳам бундай саодатни насиб этишга Сен, 
албатта, қодирсан! Раҳматингдан умидвор бўлиб, дуога қўл очганлар, қўллари бўш 
қайтмаслигига ишонч ила Сенинг бу эҳсонингни истайдилар. Зиёдага ҳам, уни охират сафарига 
кузатиб қолган муборак зотларга ҳам ададсиз ва чексиз саломлар бўлсин... 
* * * 
Мушрикларнинг ҳужуми тинай демасди. Расулуллоҳ жанобимизни ўлдиришга ёки бу 
йўлда ўзи ўлигага қасам ичган Утба ибн Абу Ваққос отган тош у зотнинг юзларига, Абдуллоҳ 
ибн Шиҳоб отган тош эса, пешоналарига теккан эди. Орқасидан келиб Мусъабни шаҳид этган 
ибн Камиа Расулуллоҳга қилич солди. Қилич Ҳазрати Пайғамбарнинг устларидаги зирҳдан 
ўтмаган бўлсада, унинг зарбидан мувозантларини йўқотиб, чуқурликка йиқилиб тушдилар. 
Ибн Камиа ўзича ғоят шарафли ишни дўндирган эди. Бу ердан узоқлашаркан, ортидан 
Расулуллоҳ (с.а.в.) «Оллоҳ сени залил ва иаришон этсин», деб қўйдилар. Қилич зарбидан 
Расулуллоҳнинг дубулғалари эзилиб икки ҳалқаси ёноқларига ботган эди. Шериклари у зотни 
қўлларидан тортиб чуқурдан чиқаришди. Юзларидан қон окаркан, Ҳазрати Расул: «Ўз 
Пайғамбарининг юзини қонга бўяган бу қавм қандай нажот топсин?» дея уларнинг абадий 
саодатдан маҳрум қолишаётганидан афсусларини билдирдилар. Кейин у муборак дудоқлардан 
ушбу ниёз самога юксалди: «Оллоҳим, қавмимни ўзинг ҳидоят қил, нима қилаётганини улар 
ўзлари ҳам билмайди». 
Жангнинг энг шиддатли нуқтаси Расулуллоҳнинг атрофларида давом этарди. Мушриклар 
тўхтовсиз ҳужумга ўтар, мусулмонлар эса кўксиларини қалқон қилиб матонат кўрсатишар эди. 
Талҳа ибн Убайдуллоҳ Расулуллоҳга қилинган бир ҳамлани қўли билан қайтариб, 
Жанобимизни қутқариб қолди. Бу зарбадан кейин унинг қўли бир умрга ҳаракат қилмайдиган 
бўлди. Фақат битта бармоғинипша қимирлата оларди. 
Аммо, афсуски, орадан ўттиз уч йил ўтиб, Ҳазрати Али халифа бўлганида, байъатга 
биринчи бўлиб қўл узатган Талҳанинг мажруҳ қўлларига ишоратан баъзи кишилар бу байъатни 
хосиятсизликка йўйди. Ўшанда ҳеч ким чиқиб: «Нималар деяпсизлар? Талҳанинг қўли 
ўғриликда ёки ғайри машруъ бирон ишда эмас, балки Оллоҳнинг расулини қутқаришда 
яраланган. Бу жарохат молдунё билан сотиб олиб бўлмайдиган бир шараф нишонасидир», 
демади. 
* * * 
Дўстларининг биринкетин ҳалок бўлаётгани Расулуллоҳни (с.а.в.) ғамга ботирди. Мутлақ 
ғалабага эришилаётган бир пайтда амрга бўйсунмаган бир гуруҳнинг итоатсизлиги ва очкўзлиги 
бундай ҳолга сабаб бўлган эди. Бу мағлубиятнинг уволи «Жасадларимиз устида кушларнинг 
қўнганини кўрсангиз ҳам, мен амр қилмагунча жойингизни тарк этманг!» деган буйруқни 
бажармай, жойларини ташлаб кетган ўқчиларнинг бўйнида эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу 
қайғули воқеага: «Биродарларимизнинг бу иши инсофдан бўлмади», дейиш билан 
муносабатларини билдирдилар. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) тоғнинг чиқиш ноқулай бўлган жойига чекиниш фикрида эдилар. 
Шундай кдлишса, мудофаа осон бўларди. Шу мақсадда ўша томонга юра бошлаганлари 
асносида: «Убайй ибн Халафнинг ҳужумидан хавотирдаман. Ким уни кўрса, менга хабар 
қилсин», деб улгурмасларидан қайёкдандир Убайй ибн Халаф пайдо бўлди ва: «Муҳаммадни 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish