Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc


ҚИЁМАТЛИ ДЎСТ САЪД ИБН РАБЕЪ



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

ҚИЁМАТЛИ ДЎСТ САЪД ИБН РАБЕЪ 
 
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) юзларига ботган ҳалқачалар чиқарилган паллаларда қизлари 
Фотима етиб келди, падари бузургворини соғсаломат кўриб йиғлаб юборди. Жанг ниҳоялай деб 
қолган бир пайтда Расулуллоҳ (с.а.в.): 
— Менга Саъд ибн Рабеъ ҳақида хабар келтиринглар. Уни кўрсаларингиз, саломимни 
етказинглар, — дея амр қилдилар. 
Муҳаммад ибн Маслама билан Убайй ибн Каъб иккиси уни кидириб кетишди. Ярадор ва 
шаҳидлар орасидан уни топиш амримаҳол эди. Муҳаммад ибн Маслама бир неча марта унинг 
отини айтиб чақирди. Ахийри: «Ўлик бўлса ҳам, Расулуллоҳнинг амрларини етказганим 
бўлсин!» деб баланд овозда бақирди: 
— Эй Саъд, Расулуллоҳ мени сендан хабар олишга юбордилар, сенга салом айтдилар! 
Енгинасидан чуқур олинган бир нафас эшитилди. Жуда ҳам паст бир овоз: 
— Мендан ҳам Расулуллоҳга салом етказинглар... — дерди. 
Бу орада Убай ибн Каъб ҳам етиб келди. 
— Эй Саъд, Ҳазрати Пайғамбар сенинг аҳволингни сўрадилар, — деди. 
— Расулуллоҳга салом айтинглар. Мен ҳозир жаннатнинг исини туйиб турибман. Сизларга 
келсак, шуни яхши билингларки, токи тирик экансизлар, Расулуллоҳга бир зиён етса, Оллоҳ 
таоло ҳеч қандай узрингизни қабул қилмайди. 
Саъд шу сўзларни айтиб, жон таслим этди. 
Муҳаммад ибн Маслама билан Убайй азиз шаҳидни шу ҳолида қолдириб, орқаларига 
қайтишди. Расулуллоҳ унинг шахид бўлганини эшитиб: «Оллоҳим, Саъдни иззат ва икром 
билан кутиб ол, ундан рози бўл», деб дуо қилдилар ва бу муҳтарам зотнинг Оллоҳга ва расулига 
чин кўнгилдан, ихлос билан боғланган инсон эканини айтдилар... 
Ҳа, пайғамбарлардан бошқалар орасида бир инсон етишиши мумкин бўлган энг юксак 
мартаба будир. Шундай бир инсонки, жон бозори қурилган бу паллада, чекилган бунча азият 
орасида, пайғамбарларнинг энг буюги Жанобимиз тарафларидан хоссатан ахтарилади, салом 
йўлланади, аҳволи сўралади... Шаҳид бўлганини эшитгач эса, иззат-икром билан кутиб 
олиниши учун Улуғ Мавлога илтижо қилинади... 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
69
Шундай бир инсонки, инсоннинг ҳақиқий қийматини биладиган Оллоҳ таоло ва Унинг 
шарафли расули унинг самимиятига гувоҳлик бераётир. Бу шарафдан устун шараф кутиш, 
бунақа одамни инсонлик ҳудудининг энг олд сафларидан изламаслик шарафнинг ва 
фазилатнинг маъносини билмасликдир. 
Оллоҳим, уларни бошимизга тож қилиш саодатидан бизларни маҳрум этма!.. Саъдга ҳам, 
Саъдни қўлидан тутиб Ҳаққа элтган Жанобимизга ҳам битмастуганмас саломлар, севгилар!.. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish