www.ziyouz.com кутубхонаси
76
гапира олмайди! Чунки ҳаёти ниҳоясига етган, ажал келиб ёқасига ёпишиб бўлган эди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг сўзларини охиригача тинглаб, бундай ҳукм ўқидилар:
— Валлоҳи, энди юзларингни Маккага сурмайсан. Муҳаммадни яна бир марта алдадим,
деб ҳам айтолмайсан. Мўмин бир масалада икки мартаба алданмайди...
Кечани шу ерда ўтказадиган бўлишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўтин йиғиб келишни буюрдилар.
Бир неча жойда ўт ёқилди. Бундан мақсад, катта бир қўшин келяпти, деган фикр уйғотиш ва
мушрикларнинг кўзини қўрқитиш эди.
* * *
Ҳузоа қабиласидан Маъбад исмли бир киши Маккага кетаётиб, йўлда мусулмонлар
қўшинига дуч келди. Расулуллоҳга (с.а.в.) яқинлашиб салом берди ва кўнгил сўради. Ҳузоа
қабиласи мусулмонликни қабул қилмаган, Маъбад ҳам Исломга кирмаган, шундай бўлсада,
Расулуллоҳни ҳурмат қилишар, севиб ардоқлашар эди.
Бир неча дақиқа ўтириб суҳбатлашди, кейин хайрлашиб, яна йўлида давом этди. Равҳо деб
аталган мавзедг Абу Суфёнга дуч келди. Абу Суфён унинг мусулмои эмаслигини биларди.
— Бизга қандай хабаринг бор, эй Маъбад? Маъбад жиддий оҳангда:
— Хабарим сизни мамнун қилмаслиги мумкин, эй Қурайшнинг улуғи! — деди.
— Хўш, нима гап экан?
— Муҳаммад Мадинадан катта қўшин билан йўлга чиққан. Мағлубиятнинг аламини олиш
ва темирни қизиғида босиш мақсадида бутун Ясриб халқи қўлниқўлга бериб курашга
отланишган. Бу гал уларга бас келишларингга ишонмайман.
— Нималар деяпсан, эй Маъбад? Биз уларни тавбаларига таянтириб келяпмизку, хабаринг
йўқми?
— Сизлар, бутун Ясриб халқи Уҳудда бўлди, деб ўзларингни овутяпсизлар, холос. Аммо
ҳақиқатда бундай эмас ва тез орада буни билиб оласизлар.
— Улар ҳозир қаерда?
— Аниқ бир нима деёлмайман. Мен уларни Ҳамро ул-Асадда кўрдим. Менга шундай
туюляптики, сизлар бу ердан кетмай уларнинг отлари кўзларингга кўриниб қолиши мумкин, —
деди-да, улар билан ҳайрлашди.
Бу пайтда Мадина сари кетаётган кичик бир карвон Равҳога етиб келди. Абу Суфён
карвондагилардан:
—Қаёққа кетяпсизлар? — деб сўради.
—Ясрибга, — деган жавоб беришди.
—Қандай юмуш билан?
—Озиқовқат излаб.
—Сизларга бир таклифим бор.
—Қандай таклиф экан, эй қурайшлик?
— Менинг гапларимни Муҳаммадга етказсаларинг, эвазига Укозга келганларингда
туяларингга майиз ортиб юбораман. Таклифим маъқулми?
— Албатта, бундай таклифга йўқ деб бўлармиди!
— Ундай бўлса, Муҳаммадга учраб: «Абу Суфённи кўрдик. Улар яна устларингга
бостириб келиб, сизларни қиличдан ўтказмоқчи», деб айтинглар.
— Кейинчи?
— Бор гап шу, холос. Бу ишни бажарсаларинг, бўлди. Карвондагилар хурсанд бўлиб, бир-
бирларига қарашди. Бир оғиз гапни етказишдан осонроқ иш борми? Узлари ҳам ўша ёққа
кетишаётган бўлса.
— Маъқул, эй Абу Суфён, сўзингни Муҳаммадга етказишимизга ишончинг комил бўлсин.
— Сизлар ҳам қопларинг майизга тўлишидан шубҳаланманглар. Унутманглар, Укозда
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |