www.ziyouz.com кутубхонаси
72
тугагач, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳазин бир овоз билан бундай дедилар:
— Мен бунинг шоҳидиман. Шубҳасиз, Оллоҳ йўлида яраланган бир кишини қиёмат
кунида Оллоҳ таоло ярасидан қонлар оқиб турган ҳолда келтиражак. Ярасидан оқаётган
қонининг ранги қон рангидир, аммо ҳиди мушкнинг ҳидига ўхшаш бўлади.
Мушриклар жанг майдонида ташлаб кетган ўликларни мусулмонлар ҳам уларнинг
қилмишларига жавобан хор қилиш имконига эга эдилар. Бу улар учун қасос йўли бўлиши
мумкин эди. Лекин Расули акрам илоҳий назоратда эдилар ва ҳар бир ҳаракатлари кузатиб
турилган эди. Чунончи, бу хусусда қандай йўл тутиш Жаброил (алайҳиссалом) келтирган ваҳий
воситасида аниқ бўлди:
«(Эй мўминлар,) агар сизлар (ўзингизга етган бирон зиёнзаҳмат учун) интиқом олмоқчи
бўлсангизлар, у ҳолда фақат сизларга етказилган зиён баробарида интиқом олингиз. (Аммо)
агар (интиқом олмай) сабртоқат қилсангизлар, албатта, сабр қилгувчи кишилар учун (бу
интиқом олмоқдан) яхшироқдир. (Эй Муҳаммад, бу даъват йўлида сизга етган озоразиятларга)
сабртоқат қилинг. Ёлғиз Оллоҳ ёрдами билангина сабр қилишга қодир бўлурсиз. Уларнинг
(яъни, мушрикларнинг динга кирмаганликлари) устида маҳзун бўлманг. Уларнинг макру
ҳийлаларидан сиқилманг ҳам! Зотан, Оллоҳ тақводор ва чиройли амаллар қилгувчи зотлар
билан биргадир» (Наҳл, 126-128).
Бу оятлар нозил бўлиши билан Расулуллоҳ (с.а.в.) мушрикларнинг жасадларини хор
қилишга изн бермадилар. Жазони ҳам, мукофотни ҳам Оллоҳ таоло иродасига қолдиришни
маъқул кўрдилар.
Мадина сари юришга амр берилди. Шу тариқа Уҳудда юзга яқин шаҳид қолдириб, бир кун
аввал келган йўлларидан қайтиб кетишди. Уҳудда қолган шаҳидларнинг аниқ сони тўқсон
еттита эди.
Саҳобалар Расулуллоҳнинг (с.а.в.) амрларига бўйсунишса, ғалабага эришишлари, аксинча,
амрни бажаришмаса, мағлуб бўлишлари яна бир марта аён бўлди. Айнайн сўқмоғига қўйилган
соқчилар амрга итоат этиб, жойларини тарк этишмаганида, бугун мусулмонлар шу йўлдан
ғолиб сифатида ўтиб боришлари шубҳасиз эди.
Албатта, улар мусулмон қўшинини паришон ва мағлуб этиш учун жойларини ташлаб
кетишгани йўқ, балки кўзларини сеҳрлаган ўлжа дарди давоси йўқ дардларнинг бошга
тушишига сабаб бўлган эди. Ажабо, улар жойларида туришганида, Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга:
«Сизлар жангга қатнашмадиларингиз, ўлжадан улуш олиш/а ҳақларингиз йўқ», дейдилар, деган
хаёлга боришдими ёки қалбларида жанг қилганларга нисбатан оз ўлжага эга бўлиш хавотири
бор эдими?..
Расулуллоҳ (с.а.в.) жангдан аввал уларни сўқмоқ йўлга қўйиб, бу ердан қимирламасликни
қаттиқ тайинлагандан сўнг, «Ҳеч бир инсон ўзига такдир қилинган ризққа эга бўлмай туриб
ўлмайди, Оллоҳдан қўрқинг ва ризқингизни пок, ҳалол йўллардан қидиринг», деб айтган
сўзларидаги хикмат шу тариқа кундай равшан бўлди! Расули акрам (с.а.в.) бу сўзларни айни
пайтида айтган эдилар. Аммо кўзларни қоплаб олган молмулк хирси шунча шаҳид беришга,
юзларча қалбларнинг ёнишига, хотинларнинг тул, болаларнинг етим қолишига сабаб бўлди!
Расулуллоҳ (с.а.в.) бу мавзуга ортикча киришишни лозим кўрмай, «Биродарларимиз бизга
нисбатан инсофли ҳаракат қилишмади», дейиш билан кифояландилар.
2
Do'stlaringiz bilan baham: |