www.ziyouz.com кутубхонаси
70
кузатувчи қилиб юбордилар. Ҳазрати Али қайтиб келганида, Расулуллоҳ (с.а.в.) сўрадилар:
— Улар отларга минишдими ёки туяларгами?
— Туяларга минишди, отларни эса ёнларига олишди.
— Демак, Маккага йўл олишибди.
Абу Суфён ва унинг қўшини музаффар қадамлар билан Макка томон борар экан, изидан
лаънат ва ғазаб таъқиб этиб келаётганидан бехабар эди.
Улар кетгандан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) ярадор ва ўликларни оралаб юра бошладилар.
Манзара чидаб бўлмас даражада ачинарли эди. Баъзи шаҳидларнинг бурунлари, қулоқлари,
жинсий аъзолари кесилган, жасадлар таниб бўлмайдиган аҳволда эди. Паришон ҳолда ётган
амакиларига кўзлари тушди. Қайғуларининг чеки йўқ эди. Умрларида бошқа ҳеч бир ҳодисага
бунчалик куймаган, ғамга ботмаганлар. Расулуллоҳ (с.а.в.) жасад бошида туриб:
— Бундан ҳам аччиқроқ мусибат кўрмасам керак. Бу қадар қайғули ҳодисага дуч
келмаганман, — дедилар. Кейин кўзларида ёш билан саҳобаларга юзланиб: — Самода «Ҳамза
Оллоҳ ва расулининг арслонидир» деган ёзув бор. Буни менга Жаброил хабар берди, —
дедилар.
Шу пайт якинлашиб келаётган аммалари Сафиййага кўзлари тушиб, Зубайр ибн Аввомга:
— Онангни орқага қайтар, — дедилар.
Зубайр қайтармоқчи бўлди, лекин Ҳазрати Сафиййа қайтишни истамади.
— Укамга нима қилишганини биламан, Оллоҳ йўлида бунга ҳам, бундан ёмонроғига ҳам
розиман, — деди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) қўлларини амакиларинйнг кўксиларига қўйиб дуо қилаётганларида
Сафиййа ҳам етиб келди. Ҳамза (р.а.) жасади бошига ўтириб олиб, овозсиз йиғлай бошлади. Бир
оздан кейин Ҳазрати Фотима (р.а.) келиб унга қўшилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам ўзларини
тутолмай, аччиқ кўзёшларини тўкдилар.
ЖОБИР ВА ОТАСИ АБДУЛЛОҲ
Мадинадан шошиб келганлар орасида ҳали балоғат ёшига етмаган Жобир ибн Абдуллоҳ
ҳам бор эди. Жобир Мадинада отаси билан хайрлашар экан, уни бошқа тирик ҳолда кўра
олмаслигини сезган эди. Шаҳид отасининг жасадини кўрмоқчи бўлганида, катталар рухсат
беришмади. Жобир уларнинг каршиликларига қарамай, ўзини отаси ётган томонга урди. Бориб
устидаги матоҳни кўтарди. Бурдабурда қилиб ташланган бир жасадни кўрди.
Ёш тўла кўзларини атрофдагиларга қадади: «Бу менинг отам эканини қаердан биламан?»
дегандек бўлди.
Катталар унинг мақсадини нигоҳларидан уқиб олишган эди. Улардан бири жасаднинг оёқ
бармоқларини кўрсатди: «Биз уни шу бармоқларидан таний олдик».
Эътирозга асоси қолмади. Бир кун аввал хайрлашатуриб, уни ўпиб, тўйибтўйиб ҳидлаган,
«Дунёда Расулуллоҳдан кейин сенданда азизроқ бир борлиғим йўқ, эй ўғлим...» дея васият
қилган отаси энди қиймалаб ташланган жасад ҳолида ерда ётарди.
Отасининг вужуди қандай парчаланган бўлса, унинг ҳам юраги шу таҳлит парчаланган эди
ҳозир. Кўзидан тинмай ёш оқарди, атрофдагилар йиғлама деб тасалли беришарди. Расулуллоҳ
(с.а.в.) унга шу сўзларни айтдилар:
— Отанг учун йиғласанг ҳам бўлади, йиғламасанг ҳам. Шуни яхши билгинки, сизлар уни
кўтаргунларингча устида малаклар соя солиб туради.
* * *
Вақтни ўтказмай шаҳидларни кўмиш керак эди. Жаноза намозларини энг буюк зот
имомликларида энг муборак жамоат ўқиди. Ҳеч бир шаҳид ювилмади ва кафанланмади. Фақат,
Ҳанзалани малаклар ювибпоклаб қўйгани Расулуллоҳни ҳайратга солди. Мадинага кайтгач,
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |