Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
 
УМИДСИЗ БИР ЯРАДОР 
 
Кўшин сафида бораётганлар ичида ғалаба нашидасидан ҳеч ҳам баҳра ололмаган бирдан-
бир киши Убай ибн Халаф эди. У ора-сира қаттиқ уҳ тортиб кўяр, «Мен бу ярадан 
қутулмайман», дейишдан тинмасди. Унинг бу ҳолатини кўрган ҳамроҳлари мазах қилиб 
устидан кулишар, бўйнидаги салгина тилиниб кетган аҳамиятсиз ярасига қараб, бир-бирларига 
гап отишар эди: 
— Воҳ-воҳ, жуда ёмон ярадор бўлибди... 
— Убайнинг ўрнида бошқа одам бўлганида фиғони фалакка чиқарди. Чидаб туришига 
крйилман. 
Убай ҳақиқатдан ҳам азоб чекаётган эди. Ҳамроҳларининг захархандалари эса, ярасига туз 
сепгандек таъсир қиларди. 
— Сизлар мени масхара қиляпсизлар. 
— Йўқ, нега энди масхара қилар эканмиз. Шундай яра билан кандай тирик юрганингга 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
78
ҳайронмиз, холос. 
— Лот ҳаққи, қасам ичиб айтаманки, Муҳаммад сени адо қилибди, эй Убай. Ярага 
қаранглар, яра эмас бу, нақ ўлим чуқури! 
Аммо Убай ҳақли эди. Унинг ичида бир қўрқув яширинган. Тўғрисўзлиги учун «Амин» 
деб ном чиқарган бир киши «Сени ўлдираман», деб айтдими, унинг сўзини назарписанд 
қилмаслик мумкин эмас. 
Йўл юрган сари Убайнинг вужудидаги оғриқ кучайиб, ахири ерга йиқилиб ётиб қолди. 
Энди ўзини ҳеч ким кўтариб кетмаслигини, бу қумликда абадий қолиб кетишини сезди. 
Қулоқлари шанғиллаб, хаёлида фақатгина «Сени мен ўлдираман, эй Убай!» деган нидо 
айланарди. Қўллари билан қулоқларини қаттиқ сиқса ҳам, бари бир шу сўзлар эшитилаверар, 
ваҳимадан ичию таши дирдир титрар эди. 
Ҳамроҳлари унинг ҳазиллашмаганига, дарди чиндан ҳам жиддий эканига ниҳоят ишонч 
ҳосил қилишди, лекин унга ёрдам беришдан ожизликларини ҳам тушуна бошлашган эди. 
«Қани айтчи, чириган шу суякка ким ҳаёт бера олади?» деб масхара қилгани эсига тушди. 
Убайни ҳаммадан ҳам даҳшатга солган нарса бу саволга олган жавоби эди: 
«Уларга Оллоҳ ҳаёт беради ва Оллоҳ сени жаҳаннамга тиқади! 
Ҳамиша тўғри сўзлаган бу муборак инсоннинг жавобидан даҳшатга тушмасдан иложи йўқ. 
Тўсатдан кўзлари олайди, қиёфаси қўрқинчли тус олди. Унга қараб турганлар лолу ҳайрон 
эдилар. 
—Сенга нима бўляпти, эй Убай? 
—Оҳ, жоним... 
Убай бир нималар демоқчи бўлиб ўзини мажбурлади, лекин кучи етмади. Энди орқага 
қайтиш мумкин бўлмаган бир йўлга кирган ва бу йўлнинг охири, содиқ Зотнинг хабари ила
жаҳаннамга туташган эди. Унинг кўзига даҳшатли мавжудотлар кўрина бошлади. Таърифига 
тил ожиз бу мавжудотлар уни чамбардай ўраб олаётгандай, бу чамбар борган сари торая 
бошлади... Ўлим фармони билан келган малаклар унинг ифлос руҳини орқасига урибуриб 
чиқариб олиб кетишди. Ерда эса, нафас олмай ётган жасад қолди. Шу дамгача ҳеч нарсани 
тушунмай қараб турган ҳамроҳлари энди ҳамма нарсага тушуниб етишди ва Убайнинг лошини 
қумга кўмиб, яна йўлларида давом этишди. 
Унинг ўлими деярли ҳеч кимни қайғуга солмади. Бир чолнинг ўлими ғолиблик нашъаси 
суришларига халақит қилсинми? Қолаверса, Уҳудда қанчақанча навқирон йигитларни тупроққа 
берган маккаликлар учун унинг ўлими ҳеч нарса эмас. 
Қўшин Маккага яқинлашганида, Ҳазрати Ҳамзанинг (р.а.) қотили Ваҳшийга жарчилик 
вазифаси топширилиб, йўлга чиқарилди. 
* * * 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳамро улАсаддан чиққанларида бир карвонга дуч келдилар. Карвондан 
бир киши ажралиб, хузурларига келди ва Равҳода Абу Суфёнга дуч келишганини айтди, сўнг 
унинг хабарини қандай бўлса, шу ҳолича етказди. Буни эшитиб Расулуллоҳ (с.а.в.): 
— Ҳасбуналлоҳ ва неъмал вакил, — деб кўйдилар. 
Орадан кўп вақт ўтмай, Макка қўшини йўлида давом этгани ҳақида хабар келди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам қўшинларига Мадинага қайтишни буюрдилар. 
Иккинчи жанг рўй бермади, аммо шу ҳолатда ҳам| мусулмонлар мушриклардан 
чўчимасликларини исбот этишди. 
Уҳуд жанги пайтида бир неча ҳамроҳи билан бирга жанг майдонини ташлаб чиқиб кетган 
Усмон ибн Аффон уч кун Жалъоб тоғида турди, кейин Мадинага қайтиб келди. У Расулуллоҳ 
(с.а.в.) Ҳамро улАсад сафаридан қайтганларидан сўнг ҳузурларига кириб, кечирим сўради. 
Набиййи акрам жанобимиз унга оғир сўз айтмадилар, фақатгина: 
— Сиз тоғнинг этагини тутиб узоқлашдингиз, — деб қўйдилар, холос. 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish