Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
81
Жаҳшни,
Мусъаб ибн Умайрни, Саъд ибн Робиъни,
Анас ибн Надрни, Ҳамза ибн
Абдулмутталибни кўргандай бўлишди. Улар Оллоҳ йўлида жиҳод қилиб, сабр ва матонат
кўрсатишга энг ёрқин ўрнак эди. Абу Дужона, Али ибн Абу Толиб, Саъд ибн Абу Ваққос, Талҳа
ибн Убайдуллоҳ, Зубайр ибн Аввомлар хақиқатда қаҳрамон бўлишди. Ҳамма уларга ҳавас
қиларди, уларга ўхшашга интиларди.
Расулуллоҳни (с.а.в.) ўлди деб ўйлаб, жанг майдонини ташлаб
кетганларнинг бошлари
эгилиб қолди.
«Жасадларимиз устига қушлар қўнганини кўрсангизв ҳам, мендан буйруқ келмагунича шу
жойдан қимирла манглар!» деган амрни олганларига қарамай, жойларини ташлаб кетиб,
мағлубиятга сабабчи бўлганлар қайғу биЯ лан эсга олинди.
Жанг
майдонини ташлаб, Мадинага йўл олган ёки тоғларга чиқиб кетганлар
қилмишларидан мингминг пушаймон бўлишди.
Оллоҳ таоло нозил қилган оятлар такрор-такрор ўқилиб, хар ким ўзига сабоқ олиши лозим
эди.
«Ҳар бир жон фақат Оллоҳнинг изни билан ва аниқ белгилаб қўйилган муддатда ўлади.
Ким дунё савобини истаса, унга ўша истаган нарсасини берурмиз. Ким охират савобини истаса,
унгада истаган нарсасини бсрурмиз. Ва шукр қилгувчиларни муносиб мукофотлаймиз.
Қанчадан қанча пайғамбарлар ўтган, улар билан биргаликда кўпдан
:
кўп художўйлар жанг
қилишган. Ҳамда Оллоҳ йўлида ўзларига етган машаққатлар
сабабли сусткашлик заифлик
қилишмаган ва (душманларига) бўйин эгишмаган. Оллоҳ мана шундай сабр қилгувчиларни
севади. Уларнинг айтган гаплари фақат бундай эди: «Парвардигоро, гуноҳларимизни ва
ишларимиздаги хатоларимизни мағфират айла, қадамларимизни собит қил ва бу кофир қавм
устига Ўзинг бизни ғолиб қил!» Бас, Оллоҳ уларга ҳам бу дунё савобини ва ҳам охиратдаги
гўзал ажрни ато этди. Оллоҳ чиройли амал қилгувчиларни севади». (Оли Имрон, 145-148.)
«Оллоҳ ўз ваъдасининг устидан чиқди — сизлар Унинг изни билан кофирларни қира
бошладингиз. То сусткашлик қилиб, (Пайғамбарнинг)
амру фармонлари борасида
талашибтортишган ва Оллоҳ сизлар яхши кўрган нарса (ғалаба)ни кўзингизга кўрсатиб
қўйганидан кейин Пайғамбарнинг амридан бош тортган пайтингизгача (бу устунлик давом
этди). Орангизда дунё истаган кишилар ҳам бор эди. Сўнгра сизларни имтиҳон қилиш учун
уларнинг (устидан ғолибликни олиб, мағлубият томонга) буриб юборди. Энди гуноҳларингизни
афв қилди. Оллоҳ имон эгаларига фазлу марҳамат соҳиби бўлган зотдир. (Эй мўминлар,) ҳеч
кимга боқмай (майдондан) чиқиб кетган пайтингизни эсланг! Ҳолбуки, Пайғамбар ортингиздан
сизларни чорламоқда эди. Бас, сизлардан (ғалаба, ўлжа) нарсаларга ва сизларга етган (енгилиш,
қурбонлар) нарсаларга маҳзун бўлмасликларингиз учун Оллоҳ сизларга ғам устига ғам берди.
Оллоҳ килаётган амалларингиздан хабардордир». (Оли Имрон, 152-153.)
Уҳуд жангининг эртасигаёқ Расулуллоҳнинг (с.а.в.) даъватларига бўйсуниб, Ҳамро улАсад
сафарига чиққан ва яраларидан қон томиб турганига қарамай, сабрбардош кўрсатган мард
ўғлонлар у ердан Оллоҳ ва расулининг ризосига ноил бўлган ҳолда қайтишди. Улар хақида
келган оятларда Ҳақ таоло бундай марҳамат қилади:
«Уларнинг орасидаги чиройли итоат қилган ва Оллоҳдан қўрққан зотлар учун улуғ
ажрмукофотлар бордир. Ундай зотларга айрим кимсалар: «Қурайш одамлари сизларга қарши
(саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!» деганларида, бу гап уларнинг имонларини зиёда қилди
ва: «Бизга ёлғиз Оллоҳнинг Ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!» дедилар. Бас, у
юришдан
бирон нохушлик етмай, Оллоҳнинг неъмат ва фазли билан қайтдилар. Улар
Оллоҳнинг ризолигини истадилар. Оллоҳ эса улуғ фазлу марҳамат соҳибидир». (Оли Имрон,
172-174.)
Do'stlaringiz bilan baham: