www.ziyouz.com кутубхонаси
79
«Қочганингизни кўрдим: кетдингиз, лекин қайтиб келмадингиз», деганлари эди бу.
ХОСИЯТСИЗ МЕҲМОН
Уҳудда мушриклар биринчи зарбага учрашлари билан жангни ташлаб қочган Муовийа ибн
Муғийра ўзига тинч бир жойни топиб олиб ётди. Тезда уйқуга ҳам кетди. Уйғонганида эса...
Жанг тугабди, мушриклар Маккага кетиб қолишибди ҳам. Бирикки кун ўнгсўлда тентираб
юрди. Кейин Мадинага келди. Сўрабсўраб Усмон ибн Аффоннинг уйини топди ва эшигини
тақиллатди. Эшикни Умму Гулсум очди.
— Усмон ибн Аффонни излаяпман.
— Уйда йўқлар.
— Уни кўрмасдан кетолмайман, қарзим бор эди. Усмонни топиб келишди. Муовийага кўзи
тушган Усмоннинг таъби хира тортди.
— Яхши иш қилмадинг келиб, эй Муовийа, қайтиб кетсанг, хурсанд бўлардим. Нима
қиласан, ўзингни ҳам, мени ҳам балога қолдириб, — деди Усмон (р.а.). «Оллоҳ бизга етар, У
канчалар яхши вакилдир».
— Хўш, сен мени ҳимоя қилмасанг, ким ҳимоя қилади?
Шу дамгача овозини ҳам ўринсиз баландлатмаган Ус мондай одам уни кўкрагидан итариб:
«Йўқол бу ердан! Ухудга кел, бизни бу ҳолга тушир, деб сени чақирганмидик?!» дея олармиди
ҳеч.
Ноилож уйига киргизди. Ҳолбуки, Мадинада юзлаб мужоҳидларнинг ҳали яраси битмаган,
қон оқиб турган эди.
Бомдод намозидан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.):
— Муовийа ибн Муғийра бу кеча Мадинада тунаган, уни қидириб топинглар, — дедилар.
Ҳамма уни қидиришга тушди. Лекин ҳеч қаердан дарак бўлмади. Муовийа Ҳазрати
Пайғамбарга икки марта куёв бўлиб, «Зиннурайн» номини олган Усмон ибн Аффондай бир
кишининг уйида яшириниб ётганини ким ҳам хаёлига келтирарди. Шу боисдан унинг уйи
қидиришга ҳожат бўлмаган уйлар сирасига киритилди. Аммо шундай бўлса ҳам, Усмон (р.а.)
хавотирда эди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Муовийа Усмоннинг уйида яшириниб ётибди», деб
қолсалар, нима бўлади? Яхшиси, бунинг бир иложини қилиш керак. Шу хаёл билан Усмон (р.а.)
ўзи масжидга келиб Расулуллоҳнинг ҳузурларида тиз чўкди:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, Муовийа менинг уйимда. Уни мен яшириб, паноҳ бердим.
Усмон Расулуллоҳнинг: «Яхши, эй Усмон, сен паноҳ берганга биз ҳам паноҳ бердик»,
дейишларини кутган эди. Лекин ундай дейилмади.
Расулуллоҳнинг (с.а.в.): «Сен Уҳуддан қочиб кетганинг етмагандек, яна қандай қилиб
бизнинг душманимизни яширасан?!» дейишларини кутганлар ҳам бўлди. Лекин бундай ҳам
демадилар. Воқеа ёқмагани очиқ эди. Зотан, Уҳуд фалокатини келтирганларга бошпаноҳ бериш
хуш ёқадиган иш эмасди.
Усмон (р.а.) ёлворар, Расулуллоҳ (с.а.в.) жим турар эдилар. Ниҳоят:
— Уч кун ичида Мадинадан чиқиб кетиши шарти билан... — дедилар ва Усмоннинг
илтижоларини истамайгина қабул қилдилар.
Усмон (р.а.) чуқур нафас олди. Атрофда турганлар Расулуллоҳни бундай қарорга келишга
мажбур этган ялинчоқликдан мамнун бўлишмади. Лекин шундай бўлса ҳам, Муовийа Мадинада
уч кунгача бемалол айланиб юриши мумкин эди.
Вазият Муовийага тушунтирилди. Уч кунгача Усмоннинг уйида меҳмон бўлиши, аммо
тўртинчи куни Мадинада кўринса, ўлдирилиши айтилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |