Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
82
МУНОФИҚ БИР «ҚАҲРАМОН»
Уҳуд жангида ярадор бўлганлар бир-бир зиёрат қилиниб, ўлим тўгаагида ётганлар
шахидлик мартабаси билан муборакбод этилаётган кунлар эди.
Жангга бормай, Мадинада юрганида хотинларнинг маломатига қолган, аччиқ
гапларга
чидай олмай, курол кўтариб Уҳудга отланган ва қахрамонларча жанг қилган Қузмон ҳам оғир
ярадор бўлди. Уйига келганлар уни кўриб, узоқ яшай олмаслигини тушунишди.
— Эй Қузмон, сени табриклаймиз! Ўша куни душман аҳволини танг қилганингга Оллоҳ
ҳузурида биз шоҳидмиз. Жаннат сафари муборак бўлсин! Қузмон
бошини тебратиб,
эътироз
билдирди:
—
Нима билан табриклаб, кандай хушхабар ҳақида гапиряпсизлар? Мен фақат ўз
қавмимнинг шарафи учун жанг қилдим. Шу нарса бўлмаганида, жанг қилмасдим.
Бу гап зиёратга келганларга оғир ботди. Тахсинга лойиқ хизмат қилган бу одамнинг айтган
сўзлари кишини қайғуга солиб қўяр, бу сўзлар қаршисида ҳатто йиғлаш ҳам озлик қилар эди.
Ахир, мушрикларнинг қанчаданқанчасини ер тишлатган Абу Дужона қандай тақдирланса, Али
ибн Абу Толиб қандай табрикланиши керак бўлса, Қузмон ҳам шундай тақдир ва табрикка
лойиқ эди. Аммо, афсуски, у ўзининг дин йўлида келиб, Оллоҳ ризоси учун жанг қилмаганини
ва бу ишидан охиратда ажрмукофот умид этмаслигини очиқ айтиб турибди!
Зиёратчилар унинг олдидан кўнгиллари хира бўлиб, ғамгин ҳолда чиқишди. Ораларидан
бир киши шерикларига савол берди:
— Наҳотки эслай олмаётган бўлсаларинг?!
— Нимани? — деб сўрашди қолганлар.
— Расулуллоҳнинг: «Бу одам дўзахийдир!» деганларини.
* * *
Зиёратчилар кетганидан кейин Қузмоннинг дарди яна ҳам оғирлашди. Энди
тузалмаслигига, шу аҳволда ўлиб кетишига ақли етган эди. Ортикча қийналиб, азоб чекишнинг
маъноси йўқ, барибир ўламан, деган ўй билан қўлини ўқ тўрвасига узатди. Илинган бир ўқни
олиб, ўткир тиғини билагига қўйиб, бор кучи билан вужудига
' ботирди. Жон аччиғида орқага
тисарилди. Кўзлари олайиб, қон отилиб чиқаётган қўлига қаради. Лаблари ўхшовсиз
тиржайгандай бўлди...
Билагидан оқаётган қон озайган сари унинг ҳаёт билан алоқаси узилиб борар эди. Ниҳоят,
юзидаги этлар учишдан тўхтаб, чиқарган нафаси ўпкасига қайтмай, тинчиди. Хозиргина тирик
ётган вужуддан қонга беланган совуқ бир жасад қолди.
Шу тариқа «қавм ва қабиласи учун қаҳрамонларча жанг қилган йигит» унвонини қўлга
киритиб, мақсадига эришган Қузмон, имон нуридан бебаҳра колиб, шаҳидлик
мартабасини
инкор қилган, Расулуллоҳни (с.а.в.) тасдиқ этиш саодатидан ўзини маҳрум этган эди. Орадан юз
йиллар ўтажак, ҳадис китобларида унинг шон ва шараф йўлида қаҳрамонлик кўрсатгани, аммо
буни Оллоҳ ризосини ўйлаб қилмагани ҳақида хабарлар ёзилажак.
Қузмон ҳақидаги гаплар Расулуллоҳга (с.а.в.) етказилганида, «Оллоҳу акбар! Мен
Оллоҳнинг пайғамбариман, бу ҳақикатга шоҳидман!» дедилар.
Шундан кейин Билол ўрнидан туриб, баланд овоз билан бундай деди:
— Жаннатга фақатгина Ислом динини қабул қилиб, имон келтирганлар киради. Оллоҳ
таоло бу динга гунохкор кишининг қўли билан бўлса ҳам қувват беради. Буни пайғамбаримиз
айтдилар!
* * *
Язид ибн Хотибнинг зиёратига келганлар уни ўлим тўшагида кўришди. У Раббининг