Корхона ва ташкилотлардаги хизмат мартабасини бошқариш
Режа:
1. Мартаба тушунчаси ва унинг босқичлари
2. Хизмат мартабасини бошқариш
Мартаба тушунчаси ва унинг босқичлари
41. Мартаба (мавқе) - бу персоналнинг ўз меҳнат истиқболи тўғрисидаги субъектив равишда англаб етилган фикр-мулоҳазалари, ўзини ўзи намоён қилиш ва меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш борасидаги кутилган йўлларидир. Бу хизмат пиллапоясидан тадрижий равишда илгарилаб бориш, ходим кўникмалари, қобилиятлари, малака имкониятлари ва фаолияти билан боғлиқ бўлган иш ҳақи миқдорларининг ўзгаришидан иборат.
Бошқача қилиб айтганда, мартаба - бу инсоннинг меҳнат қилиш билан боғлиқ ҳаёти мобайнидаги иш тажрибаси ва фаолияти билан боғлиқ алоҳида англаб етилган мавқеи ва ҳулқ-авторидир.
Мартабанинг икки тури - касб мартабаси ва ташкилот ичидаги мартаба мавжуд.
Касб мартабаси шу нарса билан ажралиб турадики, муайян бир ходим ўзининг касбий фаолияти жараёнида ривожланишнинг турли-туман босқичларидан ўтади: таълим олиш, ишга кириш, касб-ҳунар соҳасида ўсиш, ўзига хос касбий қобилиятларини қўллаб-қувватлаш, пенсияга чиқиш. Ходим бу босқичларни изчиллик билан турли ташкилотларда ишлаш билан ўтказган бўлиши мумкин.
Касб мартабаси билан бир қаторда ташкилот ичидаги мартабани ажратиб кўрсатиш мумкин. У ходимнинг бир ташкилот доирасида ривожланиш босқичларининг изчиллик билан алмашиниб боришини қамраб олади.
Хизмат мартабасини режалаштириш ва назорат қилиб бориш шундан иборатки, ходимни ташкилотга ишга қабул қилишдан бошлаб то уни ишдан бўшатиш тахмин қилинган вақтгача унинг лавозимлар тизими ёки иш ўринлари бўйича режали равишда горизонтал ва вертикал илгарилаб боришини йўлга қўйиш зарур. Ходим фақат ўзининг Қиска муддатли эмас, балки узоқ муддатли истиқболини, шу билан бирга хизматда кўтарилиши учун қандай кўрсаткичларга эришмоғи зарурлигини ҳам билиши даркор. Масалан, мартабани режалаштириш шаклларидан бири Японияда тарқалган умрбод ёллаш тизимидир. Ушбу тизим иккинчи жаҳон урушидан кейин пайдо бўлди ҳамда ўзининг ҳаётийлиги ва самарадорлигини исботлади. Бу тизимнинг моҳияти шундан иборатки, инсон маълумот олгандан сўнг компанияга ишга киради ва у ерда пенсияга чиққунча ишлайди. Ана шу даврда ходим бир неча жойни алмаштириши, фаолият соҳасини ўзгартириши, хизмат бўйича кўтарилиши мумкин, лекин буларнинг ҳаммаси битта компания доирасида рўй беради.
Мартабани режалаштириш ва амалга оширишнинг асосий вазифаси касбий ва ташкилот ичидаги мартабаларнинг ўзаро таъсирини таъминлашдир. Бу таъсир бир қатор вазифаларни ҳал қилишни назарда тутади, чунончи:
- ташкилот мақсадлари билан айрим ходим мақсадларининг ўзаро боғлиқлигига эришиш;
- мартабани режалаштиришнинг муайян ходимга қаратилишини таъминлаш, бундан мақсад ўзига хос эҳтиёжлари ва вазифаларини ҳисобга олишдир;
- мартабани бошқариш жараёнининг ошкоралигини таъминлаш;
- мартабанинг боши берк кўчалари»га барҳам бериш, амалда уларда ходимнинг ривожланиши учун имконият йўқ бўлади;
- мартабани режалаштириш жараёни сифатини ошириш;
-муайян хизмат соҳасида ўсишнинг кўргазмали ва идрок этиладиган мезонларини шакллантириш;
-персоналнинг мартабага бўлган лаёқатини ўрганиш;
-нореал умидларни Қискартириш мақсадида ходимларнинг мартабага интилишига асосли баҳо беришни таъминлаш;
-хизмат соҳасида ўсиш йўлларини аниқлаш; бу йўллардан фойдаланиш зарур вақт ва ўринда ходимларга бўлган миқдор ва сифат эҳтиёжларни қондиради.
42. Инсон мартабанинг турли босқичларида турли эҳтиёжларини қондиради.
Дастлабки бокичи
|
Ривожланиш боскичи.
|
Кутарилиб бориш боскичи.
|
Сакланиб колиш боскичи.
|
Якунланиш боскичи.
|
Персонал фаолият турларини излаш ва уз мутахассис-лиги буйича ишларни ал-маштириш даври.
|
Персонал махсус касбни танлаб олади ва ишга куникма хосил килиш даври.
|
Персонал уз иши буйича малака оширади, лавозимларга кутарилади ва мартабаси ошиб бориш даври.
|
Персонал малака ва мутахассис-ликнинг юкори чуккисига эришган ва юкори лаво-зимларда ишлайдиган даври.
|
Персонал фаолияти даврини тугатиб нафакага чикиш ва рахбарлик лавозимини топшириш вакти.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |