Ҳисобварақ-фактура – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ҳисобварақ-фактура сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга олиши учун асос ҳисобланадиган бирламчи ҳужжат. Ҳисобварақ-фактура қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солиш айланмаси ва реализацияни ҳисобга олиш учун юритилади.
Ҳисобварақ-фактурада товарларнинг (хизматларнинг) қиймати миллий валютада, сўмда кўрсатилади. Бунда, сумма кўрсатилаётганда бутун сондан сўнг юздан биргача яхлитланади.
Ҳисобварақ-фактурада товарларнинг (хизматларнинг) қиймати миллий валютада, сўмда кўрсатилади. Бунда, сумма кўрсатилаётганда бутун сондан сўнг юздан биргача яхлитланади.
Ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (рўйхат рақами 3221, 2020 йил 24 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2020 й., 10/20/3221/0203-сон) билан тасдиқланган тартибига мувофиқ юритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июнда “Ўзаро ҳисоб-китобларда электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сонли қарори
ҳисобварақ-фактура илова қилинадиган товар жўнатиш (хизматларни кўрсатиш) ҳужжатнинг ёки шартноманинг рақами ва санаси;
товарлар (хизматлар) реализация қилинган сана;
етказиб берувчининг ва товарларни (хизматларни) сотиб олувчининг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақами, банк ҳисобварағи ва хизмат кўрсатувчи банк номи ҳамда филлиаллараро айрибошлаш коди (МФО);
ҚҚС рўйхат рақами (ҚҚС солиқ тўловчисининг шахсий рўйхат рақами);
ҳисоб-китоб муддатлари ва шартлари агар товарларни етказиб бериш ёки хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги битим оғзаки тузилган бўлса.