Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
75
намозидан кейин Билол (р.а.):
—Расулуллоҳнинг амрлари: душман таъқиб этилади! Аммо кеча жангга қатнашмаганлар
бу сафарга ҳам қатнашмайди! — дея жар солиб Мадина кўчаларини айланиб чиқди.
Худди шу иайтда бир тижоратчи Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларига келиб, ҳозиргина
Маккадан қайтганини, йўлда Абу Суфённинг қўшини истироҳат учун тўхтаб, Мадинага қайта
ҳужум қилиш масаласини муҳокама қилишаётганини хабар берди. Унинг бу хабари
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) тўғри тахмин қилганларини исботлади. Бундан бошқа йўл йўқ эди.
Кеча жангдан қайтганлардан ҳеч ким: «Менинг урушадиган ҳолим йўқ», демади.
Мусулмонлар дарҳол
амрга итоат этиб, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) муборак туғлари остида саф
тортишди.
— Ё Расулуллоҳ, мен Уҳудда қатнаша олмадим. Чунки отам менга бу ерда қолиб
сингилларимга қараб туришни буюрган эдилар. Изн берсангиз, бу сафарга мен ҳам қўшилсам.
Жобир ибн Абдуллоҳнинг бу самимий сўзларини Расулуллоҳ (с.а.в.) қабул қилдилар. Уҳуд
жангида қатнашмагани ҳолда бу сафарга чикишига изн берилган ягона киши Жобир бўлди.
Душанба куни эрталаб йўлга чикишди. Расулуллоҳ (с.а.в.)
яна совутларини кийиб олган,
фақатгина кўзлари кўриниб турар эди.
Олти юз ўттиз нафарлик қўшиннинг аксарияти ярадорлар эди. Мадинада Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) ўрниларига яна Абдуллоҳ ибн Умми Мактум имом бўлиб қолди. Қўшиннинг туғи
Ҳазрати Алининг (р.а.) кўлига берилди. Мадинадан ўн олти чақирим узоқликдаги Ҳамро
улАсад деган жойга етиб келганларида, қўшинга дам бсрилди.
—Ана у одамни қаранглар!
Ҳамма сергакланиб, ишора қилинган томонга қаради. Ерда ётган
бир киши бу овоздан
чўчиб уйғонди ва сакраб туриб, орқасига қарамай қоча бошлади. Ярадор бўлмаган
бир неча
киши унинг орқасидан қувиб кетишди. Кўпдан қуён қочиб қутулмас — уни дарров тутиб
олишди.
— Воҳ, воҳ, шоир Абу Аззани кўриш бахтига муяссар бўлибмиз!
— Жоним сенга фидо бўлсин, эй Осим, мени қўйиб юбор, йўлимда кетай.
— Биз келмай туриб кетсанг, бўларди. Аммо энди кетишингга рухсат йўқ, эй Абу Азза!
Абу Азза умрида ҳозиргидек ҳаяжонланмаган, бу қадар ўзини йўқотмаган, юраги бунчалик
кин ва нафратга тўлиб тошмаган эди. Уни уйғотмасдан, шу ҳолда
ташлаб кетган
маккаликларни, айниқса, Сафвон ибн Умаййа билан Жубайр ибн Мутъимни бўралаб сўкар,
орқаларидан бутун бошли қўшинга етарли лаънат ёғдирар эди.
Кейинроқ ичини пушаймонлик ҳисси чулғади. Бир тийин ҳам олмасдан ҳаёти бағишланган
кунларни эслади. Ундан исталгани факат тилини тийиши эди. Айбини кечирган одамларга
билатуриб хиёнат қилишнинг жазосини балки бу сафар ҳаёти билан ўташи лозимдир? Бу
балони бошига ўзи ўз қўллари билан келтирганини ўйлаган сари телбадай бўлиб қолди. Юзини
ғам, пушаймонлик, қўрқув, ғазабу нафратдан пайдо бўлган бир маҳзунлик қоплади.
«Эй каллаварам, айбингни кечирганларга қарши қўшин тўплаш сенга қолганмиди?! Туф
сенинг ақлингга ҳам, тилингга ҳам!» деб тинмай ўзига маломат қила бошлади.
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларига кириб келганида кўзларида
кандайдир умид
учқунлари порлагандай бўлди. Чунки яна аввалгидай ёлвориб, кечиримга эришиш имкони бор.
— Ё Муҳаммад, мен Уҳудга ўз истагим билан чиқмадим, мажбур қилишди. Бу сафар ҳам
мени кечиришингни сўрайман.
Ижобий муносабат сезилмади. Энди йиғлоқи бир овозда ялинишга тушди:
— Бунинг устига, ҳали вояга етмаган қизларим бор. Хўп десанг, ҳаётимнинг қолган
кисмини уларни парваришлаш билан ўтказсам.
Касам ичиб айтаманки, бундан кейин сенга
карши бир огиз ҳам гапирмайман!
Абу Азза тўғри сўзлади. Бундан кейин у Расули акрамга карши бир оғиз ҳам гапирмайди,