www.ziyouz.com кутубхонаси
74
Мунофиқлар эса, аксинча, бу мағлубиятни ўзлари учун зафар деб тушунишарди.
Мушриклар қозонган ғалабани ўзлариникидай билишар, бурчакбурчакка ўтиб олиб, бир-
бирларини табриклашар эди.
Ибн Салул, мен буюкман, ўйлаганларим тўғри, деган маънода:
— Гапга қулоқ солишганида, у ерда жон бермаган бўлишарди. Борманглар, дедик, аммо
гап уқтира олмадик, — дерди.
— Тушунтира олмаган бўлсанг, хафа бўлма, эй Ибн Салул, қурайшликлар уларга
тушунтириб қўйишди. Сен ҳеч қачон бу қадар чиройли тушунтира олмасдинг.
— Аслини олгандаку, улар бу тарзда гап «уққанлари» дан мен ғоятда хурсандман.
* * *
Мушриклар кечаси келиб Расулуллоҳга (с.а.в.) суикасд қилишлари эҳтимоли борлиги учун
мусулмонлар навбат билан соқчилик қила бошлашди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) шом ва хуфтон намозларига Саъд ибн Муоз билан Саъд ибн Убодага
суяниб чиқдилар. Жисман бу даражада чарчаган Жаноби Пайғамбаримиз руҳан янада
ҳорғинроқ эканликлари табиий ҳол эди.
* * *
Маккага қайтаётган мушриклар Ақиқ деган жойда қўшинга дам беришди. Истироҳат
асносида бир ерга йиғилиб, аҳволни муҳокама қилишди.
Улар ғалабага эришиб, Бадр жангидаги мағлубиятнинг қасосини олишган эди. Аммо
зафарнинг чўққисига чиқиб туриб, мусулмонларни тагтомири билан қуритиб юборишга имкон
туғилиб турган бир пайтда жангни тўхтатиб, орқага қайтиб кетиш ҳеч қайси мантиққа тўғри
келмасди. Хал қилувчи бир дамда улар бутунлай тормор қилинмаса, нега шунча юриб келинди,
қурбонлар берилди? Ахир, Уҳудда улардан ҳам анчамунча одам ўлди.
Абу Суфённи сиқиштира бошлашди:
— Қўлимизга тушганларида, илдизларини қуритмай туриб яна қўйиб юборганимизнинг
сабабини бизга тушунтириб бер! — дейишарди улар.
— Биз нима учун бу ерга келдик? Нима, мағлуб бўлиб оркага қайтяпмизми? Уларни
қўйдай бир-бир пичоқдан ўтказиш имконияти туғилган бир пайтда нега ортга қайтдик?
— Ҳали кўрасизлар, улар эртага яна куч тўплаб устимизга бостириб келишади, бошимизга
бало бўлишади.
Абу Суфён бу таъналарга жавоб беришдан ожиз эди. Ўзининг катта хатога йўл қўйганини
энди тушуна бошлади. Интиқом олинди, бу дарс уларга етади, деб ўйлабди. Ҳолбуки,
мусулмонларни охиригача тормор этишганида, катта хавфдан бутунлай қутулган бўлишарди.
Абу Суфённинг пешонасидан қуйилаётган терлар ичидан ўтаётган қириндиларнинг
аломатлари эди. Лекин бу борада Сафвон ибн Умаййанинг фикри бошқача эди.
— Қайтиб бориб иккинчи марта тўқнашсак, ишимиз ғалаба билан тугашига мен
ишонмайман, — дерди Сафвон. — Ибн Салул билан қайтганлар ва ҳали ҳеч жанг
га кирмаган мадиналиклар қасос олишга бир тушиб кетишса...
— Нима бўларди унда?
— Бизни пишган товуқ гўштидай еб қўйишарди.Мунозарадан ҳеч қандай натижа ҳосил
бўлмади. Кеч тушиб, дам олиш пайти келди. Қолаверса, ҳамма жанг қилиб, йўл юриб чарчаган,
шундай ҳолатда кайтадан Мадинага юриш имконсиз бир иш эди. Тўғри хулоса чиқариш учун
энг мақбул йўл тонг оттириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |