Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
73
овозалар етиб келган эди. Кўзларда ёш, калбда хавотир билан ҳамма йўлга чиқиб, яқинларини
кутар, тезроқ дийдор кўришиш илинжида кўз тикар эди.
Ниҳоят, узоқдан қўшин кўринди. Кўплар ярадор вужуд билан қайтаётган эди. Айниқса,
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) мудофаа жанги ҳақидаги таклифларига қарши чиққан кишиларнинг
жароҳатлари яна ҳам оғирроқ эди. Жаҳшнинг қизи Ҳамна аввал укаси Абдуллоҳ ибн Жаҳшнинг
шаҳид бўлганини эшитди. Таваккул билан «Албатта, биз Оллоҳнинг қулларимиз ва албатта яна
Унга қайтамиз» мазмунидаги «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» оятини ўқиди. Сўнгра:
«Оллоҳ уни раҳматига олсин ва мағфират қилсин», деди.
Ҳамнанинг яқинларидан иккинчи шаҳид тоғаси Ҳамза эди. Буни эшитганида ҳам ҳалиги
оятни ўқиди. Оллоҳнинг мағфиратини тилади. Шаҳидлар саналаётган эди.
Салдан кейин эри
Мусъаб ибн Умайрнинг ўлганини эшитдию ўзини тута олмай, дод солиб юборди. Расулуллоҳ
(с.а.в.) бу холни кўриб: — Хотиннинг наздида эрнинг алоҳида ўрни бор, — деб қўйдилар.
Динор оиласидан бир хотин ҳам яқинларидан уч кишини интиклик билан кутарди. Унинг
отаси, укаси ва эри Ухудга кетишган эди. Кутган кишиларидан ҳеч бирини кўра олмади. Аммо
уларнинг шаҳид бўлганини эшитганида, ўзини йўқотиб қўймади. Матонат кўрсатди, ҳурмат ва
одоб ила Расулуллоҳга яқин келиб:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, Сиз соғ бўлгандан кейин бошга тушган бошқа мусибатлар
аҳамиятсиздир! — деди. Бу сўзлар
имон нури билан зийнатланган, Оллоҳ ва расулига
тобеъликнинг энг юксак мартабасига етишган бир қалбдан чиқаётган самимий туйғулар
ифодаси эди. Биргина жумладан иборат, лекин бу жумланинг қийматига лойиқ қадр топилажак
жой ҳам биттагинадир. Бу сўзларни Улуғ Мавло қадрлагани ҳам энди Унинг ҳузурига
борилганида аниқ бўлажак...
Қўшинга пешвоз чиққанлар орасида ўн тўрт яшар болакай ҳам бор эди. У ҳам жангга
қатнашишни истаган, лекин Расулуллоҳ (с.а.в.) рухсат бермаганлари учун қайтишга
мажбур
бўлган эди. Ҳозир у қайтганлар ичидан отасини қидириб, у ёқданбу ёққа юрар, тезроқ қучоғига
отилишни истар эди. Ниҳоят, Расулуллоҳ (с.а.в.) унга кўзлари тушиб:
—Абу Саид Худрий эмасмисан? — деб сўрадилар.
—Худди шундай, эй Оллоҳнинг расули.
—Отанг ҳаққига Оллоҳдан мағфират сўра!
Абу Саид Расулуллоҳнинг мақсадларини тушунди. Отасиз қолганини ва энди уйга ёлғиз
қайтишини ўйлаб, юраги ўртанди. Кўзлари жиққа ёшга тўлди. Уйида интик бўлиб хушхабар
кутиб ўтирганларга бориб: «Отам шаҳид бўлибди», дейишнинг нақадар оғир эканини ҳис этиб,
эзилди. Энди оила ташвишлари ўзининг елкасига тушажак. Ҳам етимлик алами, ҳам ёш бошига
оила бошлиғи бўлиш масъулияти унга бараварига тушган эди.
Мадинага кираётганларида, Расулуллоҳ (с.а.в.) Саъд ибн Муозга қараб:
—Сизлар масжидгача бориб ўтирманглар. Уйларингизда дам олинглар, ярадорларингизга
қаранглар, —дедилар.
Ҳамма уйуйига тарқалди. Аммо Саъд Расулуллоҳ (с.а.в.) билан масжидга бормаса, кўнгли
тинчимаслигини биларди, айрилмади.
Расулуллоҳ (с.а.в.) ярадорларни масжидда даволаш ҳақида кўрсатма бериб, совутларини
ечиш учун уйларига кирдилар. Қиличларини ҳазрати Фотимага (р.а.) узатиб, тозалашни
буюрдилар. Совутни ечатуриб, бундай дедилар:
— Мушриклар энди ҳеч ҳам бизга зиён етказа олмайди.
* * *
Мусулмонларнинг енгилиб қайтиши, хусусан, шаҳид
берган оилаларда болалар ва
хотинларнинг фарёдлари баъзи кишиларнинг ичичидан суюниб, юзида совуқ кулги ифодалари
кўринишига сабаб бўлди. Улар қалби нифоқ ва куфрга тўла кишилар тоифаси эди. Ўлган
мусулмонлар учун яҳудийларнинг ўтириб кўзёш тўкиши албатта ақлга сиғмасди.