8-Мавзу: Энеолит, бронза ва илк темир даврида Ўрта Осиё
Энеолит - (лот. “энеус” - мис, юн. “литос”-тош) – мис-тош даври мил. авв.V минг йиллик бошлари - III минг йилликнинг бошлари билан саналанади. Айрим мамлакатларда бу давр халколит (халко-мис) деб аталади.
Энеолит даврнинг катта ютуғи кишиларнинг дастлабки металл-мис билан танишиб, тош қуроллари билан биргаликда мис қуролларидан ҳам фойдалана бошланишидир. Мис қуроллари тош қуролларига нисбатан анча такомиллашган, иш унумдорлиги 8 баравар юқорига ошган.
Марказий Осиёнинг ўзига хос табиий-географик шароитларига эга бўлган кенг Марказий Осиёнинг ўзига хос табиий-географик шароитларига эга бўлган кенг ҳудудларида ҳар хил хўжалик шаклларини ташкил қилган қабилаларнинг маданияти тарқаган бўлиб, улар ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётининг турли босқичларида бўлган. Минтақанинг жанубий ҳудудларида неолит даври илк ўтроқ деҳқончилик ишлаб чиқариш хўжалиги негзида суғорма деҳқончиликнинг тараққиёти натижасида Қадимги Шарқ цивилизациясига хос тараққиёт йўлидан борган. Шимолий ҳудудларда яшовчи аҳоли ҳаётида ихтисослашган ўзлаштирувчи хўжалик шакли асосида кун кечириш тарзини сақлаб қолган.
50-йиллари иккинчи ярми ва 60-йиллар давомида мазкур экспедция таркибида В.М.Массон, И.Н.Хлопин, В.И.Сарианиди, О.К.Бердиев ва бошқа археологлар амалга оширилган тақиқот ишлари давомида энеолит даврига оид тахминан 30 дан ортиқ ёдгорликлар аниқланиб, уларнинг йигирмага яқинида қазиш ишлари амалга оширилган.
Жанубий Туркманистоннинг энеолит даври археология ёдгорликларининг уч гуруҳи ажралиб туради. 1) кичик манзилгоҳлар-майдони 0,1-2 га., 2) ўртача манзилгоҳлар-майдони 4-10 га., 3) йирик манзилгоҳлар-майдони 12 - 20 га. Биринчи ва иккинчи гуруҳ манзилгоҳлари энеолит даври деҳқон жамоасининг қишлоқларини ташкил этган. Учинчи гуруҳ ёдгорликлари алоҳида микровоҳаларининг деҳқончилик маркази бўлиши мумкин.
Сўнгги энеолит даврида Қадимги Шарқ мамлакатларида цивилизация шаклланган даврда Марказий Осиёнинг жанубий ҳудудларида суғорма деҳқончилик ривожланиб, илк цивилизацияларга хос деҳқончилик марказлари қарор топади. Учинчи ва қисман иккинчи гуруҳ ёдгорликлари мана шундай марказларининг қадимий ўрни ҳисобланган. Ановтепа, Номозгоҳтепа, Олтинтепа, Хапоузтепа, Қоратепа, Яланғочтепа, Моллалитепа, Чақмоқлитепа, Монжуқлитепа, Овадантепа, Гавачтепа Каушатдаги тепа, Дашлижитепа, Геоксюр гуруҳидаги тепаликлар энеолит даврининг йирик ва ўртача манзилгоҳларини ташкил этади.
Илк энеолит. Бу давр учун учта археологик мажмуа хос бўлиб, улардан дастлабкиси ҳисобланган Анов IА тадқиқотчи олимлар томонидан билдирилган илмий қарашларга асосан Жойтун маданиятининг сўнгги босқичларида ғарбидан бир гуруҳ ўтроқ деҳқон жамоасининг маҳаллий ҳудудга келиб жойлашиши натижасида пайдо бўлган. Жойтун маданиятининг вориси саналган Номозгоҳ I мажмуаси Анов IА нинг 3-4 метрдан иборат маданий қатламларни қоплаб олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |