5-маъруза. Жадвал редакторлардан иқтисодий масалаларни ечиш жараёнида фойдаланиш



Download 135,67 Kb.
bet1/7
Sana24.02.2022
Hajmi135,67 Kb.
#183959
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5-маъруза. Жадвал редакторлардан иқтисодий масалаларни ечиш жараёнида фойдаланиш


5-МАЪРУЗА. ЖАДВАЛ РЕДАКТОРЛАРДАН ИҚТИСОДИЙ МАСАЛАЛАРНИ ЕЧИШ ЖАРАЁНИДА ФОЙДАЛАНИШ.
Кўпинча маълумотларни қайта ишлашда уларни жадвал кўринишда тасвирлашга тўғри келади. Жадвалли маълумотларни фақат сақлаш эмас, балки уларни қайта ишлаш ҳам мумкин. Жадвал сатр ва устунлардан ташкил топади. Маълумотлар устун ва сатрлар кесишмасидан ҳосил бўлган ячейкалар (катакчалар) га ёзилади. Бу ҳолда, жадвалнинг бир қисм ячейкалари олдиндан бeрилган маълумотлар билан, бошқа қисм ячейкалари эса, олдиндан маълум бўлган маълумотлар устида бажарилган турли хил арифметик ва бошқа амаллар натижасида тўлдирилади. Жадвалдан фойдаланишга ҳаётдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Масалан, синф журналини олайлик. Ундаги дарс ўтилган саналар устунни, ҳар бир ўқувчининг ўзлаштириши сатрни бeлгилайди.
Жадвал кўринишдаги маълумотларни қайта ишлаш учун махсус дастурлар пакети, яъни электрон жадваллар (spreadsheet) ёки электрон процессорлар ишлаб чиқилган. Электрон жадваллар асосан иқтисодий характерга эга бўлган масалаларни ечиш учун мўлжалланган. Лекин бу электрон жадваллар ёрдамида бошқа масалаларни, масалан формулалар бўйича ҳисоблашлар бажариш, графикли боғланишни қуриш ва ҳоказоларни ҳам бажариш мумкин. Электрон жадвалларда ишлашни ўрганиш масалани дастурловчи ёрдамисиз ечишни амалга ошириш имконини бeради. Электрон жадваллар шахсий компьютерларда, асосан, 1980 йилдан кейин қўлланила бошлаган. Дастлаб, асосан Lotus 1-2-3 электрон жадвали қўлланилган. Кейинчалик, компьютерларда SuperCalс электрон жадвали қўлланилган. Ҳозирги вақтда замонавий компьютерларда анча такомиллашган электрон жадваллар қўлланилмоқда, хусусан Microsoft Excel.
Excel Microsoft Office пакети таркибидаги дастур бўлиб, у Windows операцион қобиқ дастури бошқарувида ишловчи ҳамда маълумотли электрон жадвалларни тайёрлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган.
Excelда тайёрланган ҳар бир ҳужжат (маълумотли жадвал) ихтиёрий ном ва .xls кенгайтмадан иборат файл бўлади. Excel атамасида бундай файл “Иш китоби” (Workbook) деб юритилади.
Microsoft Excelнинг асосий иш майдони - бу “Иш китоби” бўлиб, у бир ёки бир нечта иш варақларидан иборат. Иш варағида бухгалтер (ҳисобчи) китоби каби, сонлар, матнлар, арифметик ифодалар, ҳисоблар қатор ва устунларда жойлашган бўлади. Excel нинг бухгалтер китобидан асосий фарқи шундаки, барча ҳисоб ишларини унинг ўзи бажаради, лекин маълумотларни киритиш фойдаланувчи зиммасида қолади.
Microsoft Excel 2003 электрон жадвали 65536 та сатр (row) ва 256 та устун (column) дан иборат. Қаторлар 1 дан 65536 гача бўлган бутун сонлар билан тартибланган, устунлар эса, лотин алифбосининг ҳарфлари билан бeлгиланади: A, B, ... , Z. Агар ҳарфлар етишмаса, иккита ҳарфлар бирикмасидан фойдаланилади: AA, AB, ... , IV. Қатор ва устун кесишмасида электрон жадвалнинг асосий таркибий элементи - ячейка (cell) жойлашган. Ячейка номери устун ва сатр номерларининг бирикмасидан ташкил топади. Ҳар бир ячейкага сон, матн ёки формула тарзидаги маълумотлар киритилади. Устун ёки сатрнинг ўлчамини ўзгартириш ҳам мумкин. Жадвалнинг танланган ячейкасига ўтиш учун аниқ манзил (адрес) кўрсатилиши керак. У қатор ва устун кесишмасида, масалан A1, B4, F9, AB3 каби кўрсатилади.

Download 135,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish