Аккламация лот acclamatio ҳайқириқ, нидо сўзларидан; инг



Download 39,07 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi39,07 Kb.
#226183
  1   2
Bog'liq
terminlar


Аккламация (лот. acclamatio – ҳайқириқ, нидо сўзларидан; инг. acclamation) – муайян мажлисда бирон-бир таклифни мажлис аъзоларининг ўзаро қарсаклари, олқишлари, овозлари, жавоблари ифодаланган муносабатлари орқали, ўзаро овоз бериш ва овозларни тақсимлаш жараёнисиз қабул қилиниши ёки рад этилиши.
Аккламация халқаро ташкилотлар, конференциялар амалиётида жой олган. Одатда тегишли мажлис томонидан киритилган бирон-бир таклифга нисбатан ушбу мажлис аъзолари томонидан эътироз бўлмаган ҳолларда аккламация ёрдамида масалани ҳал этиш таклиф қилинади. Агар мазкур таклифга нисбатан тарафлар томонидан ҳеч қандай эътироз бўлмаса, тегишли муҳокама аккламация орқали ҳал этилган деб ҳисобланади (par acclamation).

Белли казуси (лот. casus belli – сўзма-сўз урушга баҳона) – Рим ҳуқуқи давридан бошлаб шаклланган ва дипломатик амалиётда қўлланиладиган юридик термин: давлатлар ўртасида уруш эълон қилиш учун формал сасаб (таҳмин. “ уруш учун важ “. “ҳарбий инцидент ”). Стратегик иттифоқ тўғрисидаги шартнома шартларидан келиб чиқиб уруш олиб бораётган бир тараф томонидан ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаб юбориши сифатида қараладиган Федерис казусидан ҳозирги замон тарихий илм-фанида қарама-қарши равишда фойдаланишади. Масалан, Биринчи Жаҳон урушининг бошланиши ёки 1846-1848 йиллардаги АҚШ ва Мексика ўртасидаги ҳарбий низолар. Мексикада бу урушни Шимолий Америка интервенцияси деб аташган, АҚШда эса Мексика уруши номи билан машҳур.


Белли казусининг классик мисоли сифатида, урушнинг бошланишига бошқа сабаб мавжуд бўлса ҳам, одатда 1914-1918 йиллардаги Биринчи Жаҳон урушининг бошланиши учун сабаб деб (баҳона) бўлган Австрия эрцгерцоги Фердинанднинг Сараевода ўлдирилишини келтиришади.

КОНТИНУИТЕТ (лот. continuitas; инг. continuity – узвийлик) – халқаро ҳуқуқ назариясига мувофиқ давлатнинг халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида доимийлиги ва унинг олдида халқаро мажбуриятларининг муттасил мавжудлиги. Ворис давлат томонидан халқаро шартномаларда назарда тутилган олдинги давлатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишни давом эттириши. Континуитет принципи давлатдаги сиёсий режим ижтимоий инқилоб пайтида ўзгарганда, янги давлатлар пайдо бўлганда ёки уларнинг мавжудлиги тўхтаганда, давлатдаги ҳудудий ўзгаришлар пайтида пайдо бўлади. Россияга, хусусан, ҳозирги кунда давом эттирувчи давлат сифатида қаралади. У собиқ СССРнинг ўз даврида имзолаган икки томонлама ва кўп томонлама шартномалар асосидаги мажбуриятларини бажариб келмоқда.


Россия Федерецияси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзосига айланган, собиқ СССРнинг барча оммавий қирғин қуролларига, мулкларига эга бўлди ва хорижий давлатлар олдидаги барча қарзларни ўз бўйнига олди. Бундан ташқари, Россия РСФСРнинг ҳудудий ва мулкий ҳуқуқлари давомчиси ҳисобланади.

Nodir Ucell, [27.02.21 13:19]


КОНТРАСИГНАТУРА (лот. contra - қарши + signare – имзолаш сўзларидан; инг. соuntеrѕign) – баъзи давлатларда давлат раҳбаридан чиқаётган ҳужжатларда ушбу ҳужжат учун вазирнинг тўлиқ юридик ва сиёсий жавобгарликни ўз бўйнига олишини англатувчи имзоси. Парламентар республикада президент ўз номидан бирор ҳужжат қабул қиладиган бўлса, бунда ушбу ҳужжатлар контрассигнациядан ўтиши, яъни ижро ҳокимияти раҳбарининг имзоси тасдиқланиши талаб этилади. Президент имзоси ёнида бош вазир ёки президент ҳужжати билан тартибга солинадиган мазкур соҳага жавоб берадиган вазирнинг имзоси туриши керак. Вазирнинг имзосисиз президент буйруғи қонуний кучга эга эмас. Бундай ҳолатларни парламентар республика бошқарув шаклига эга бўлган давлатлар тажрибасида кўришимиз мумкин. Масалан, Италия, Германия, Словакия ва бошқа давлатларда.
Контрасигнатура институти айрим парламентар мамлакатлар Конституцияларида (Италия) мустаҳкамлаб қўйилган. Францияда 1962 йилдан, яъни Президентни тўғридан-тўғри сайлаш жорий этилгандан сўнг, контрасигнатура президент декретлари бош вазирнинг контрасигнатурасисиз қўлланилиши мумкин эмаслигини англатади.
Франция Бош вазирининг муҳим декретлари ўз навбатида вазирларнинг мазкур декретга розиликларининг ифодаси сифатида контрасигнатурага эга бўлиши лозим.

Депозитарий (лот. depositarium – сақлаш) – халқаро шартномалар ҳуқуқида кўп томонлама халқаро шартномаларнинг асл нусхаларини ва уларга тегишли барча ҳужжатларни (ариза, ратификация ёрлиқлари, денонсация ҳақидаги ҳужжатлар ва ҳ.к.) сақловчи бўлиб, бир ёки бир нечта давлатлар, халқаро ташкилот ёки ушбу ташкилотнинг бош ижро этувчи мансабдор шахси ушбу вазифани бажариши мумкин. Масалан, БМТ Бош котибияти бир қатор халқаро шартномалар депозитарийси функциясини амалга оширади.


Депозитарий музокараларда иштирок этувчи давлатлар томонидан аниқланади. Одатда, халқаро конференсия ўтказилган давлат унинг ҳудудида қабул қилинган шартнома депозитарийси бўлиб ҳисобланади, ёки агар шартнома ташкилот доирасида қабул қилинган бўлса, халқаро ташкилотнинг ваколатли органи депозитарий этиб белгиланади. Aҳамияти юқори бўлган халқаро ташкилотларда баъзида бир қанча депозитарийлар мавжуд бўлади. Депозитарий бир қанча функцияларга эга: ҳужжатларнинг асл нусхасини ўзида шахсан сақлаш, тасдиқланган нусхаларини тайёрлаш, шартнома иштирокчиларини шартнома ҳолати ҳақида огоҳлантириш ва ҳ.к.
Европа Иттифоқининг энг муҳим шартномалари аъзо давлатларнинг ҳукуматлараро конференсиясида қабул қилинади. Ҳукуматлараро конференсия эса, одатда, Европа Иттифоқи Вазирлар кенгашига раислик (6 ойлик) қилаётган аъзо давлат томонидан ташкиллаштирилади. Шу боис, шартномаларда бошқача ҳолат кўзда тутилмаса, мазкур аъзо давлат қабул қилинган шартномаларнинг депозитарийси ҳисобланади. Масалан, 1957-йилда Римда қабул қилинган “Европа иқтисодий ҳамжамияти тўғрисидаги шартнома”нинг ҳамда 1992-йилда Маастрихтда қабул қилинган “Европа Иттифоқи тўғрисида”ги шартномаларнинг депозитарийси Италия Ҳукуматидир. 2007-йилда қабул қилинган амалдаги Лиссабон шартномаси Рим шартномаларини ўзгартирувчи шартнома бўлгани боис, Италия Ҳукуматининг депозитарийлик функцияси ўз кучида қолди.

КОНСЕНСУС (лот. consensus – келишув, умумий фикр) – халқаро конференция, кенгаш ва халқаро ташкилотларнинг йиғинларида мазкур анжуман иштирокчиларидан биронтаси ҳам қарши чиқмаган ҳолда якдил овоз билан қарор қабул қилиш тартиби ёки усули.


“Консенсус” атамаси кўпинча сиёсий ёки юридик маънода ишлатилади. Консенсус давлатлараро шартномаларга эришишда муҳим аҳамиятга эга, чунки у музокараларда қатнашаётган барча давлатларнинг ўзаро мақбул қарорларга келиши учун имкониятлар очиб беради. Давлатлар ўртасидаги ўзаро манфаатлар мослигига қарамай, айрим масалаларда келишмовчилик бўлган ҳолларда ана шундай давлатларнинг манфаатларига зид қарорлар қабул
қилинмаслиги учун у ишончли кафолат бўла олади. Шу маънода консенсус халқаро ҳаётдаги энг мураккаб масалаларни ҳам ижобий келишувга эришишт учун ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг энг ишончли воситаси бўла олади. Консенсус барча давлатларнинг ихтиёрий келишув асосида қарорлар ишлаб чиқишини, тенглик ва томонларнинг ўзаро манфаатларини тан олинишини тақозо қилади. У зўравонликни, босим ўтказишни ёки халқаро конференсиялар ва халқаро ташкилотларнинг ишларида сунъий равишда овозларни кўпайтириш йўли билан қарорлар қабул қилишни рад этади. Консенсус усули деярли барча халқаро ташкилотларда қўлланилади.

Download 39,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish