“КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР:
ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА МАҚОМИ” МАВЗУСИДАГИ
ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ
АХБОРОТ ХАТИ
2022 йилнинг 11 май куни Тошкент шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Барқарор ривожланиш маркази ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Конституциявий ислоҳотлар: фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақоми” мавзусида халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Конференциянинг мақсади – “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” тамойилини амалга ошириш, барқарор ривожланишнинг муҳим масалаларини ҳал этишда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва аҳамиятини ошириш, улар фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш соҳасидаги миллий ва халқаро тажриба юзасидан фикр алмашиш.
Халқаро конференция материаллари тўплам шаклида чоп этилиши муносабати билан мавзуга оид илмий мақола ва тезислар жорий йилнинг
15 май кунига қадар info@brmnnt.uz расмий электрон почтасига ёки 998000552 рақамли телеграмм ҳаволаси орқали электрон шаклда қабул қилинади.
Конференция тўпламида чоп этиладиган мақолалар Олий аттестация комиссияси қарори билан диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган миллий ва халқаро илмий мақолаларга тенглаштирилади.
Конференцияда мақола ҳамда тезислар қуйидаги шўбаларда қабул қилинади:
Фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари
Янги Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ва давлатнинг ўзаро ҳамкорлиги: тажриба, илғор тенденциялар, истиқболлар
МУАЛЛИФЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ
Конференцияга топширилган маърузалар мақолалар электрон ҳамда босма илмий тўплам шаклида чоп этилади. Илмий мақола матнида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар жавобгардир. Белгиланган йўналишларга мос бўлмаган ва талабларга жавоб бермайдиган мақолалар тўпламга киритилмайди.
ИЛМИЙ МАҚОЛА МАТНИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАЛАБЛАРИ
Матн хажми – камида 5 бетдан 7 бетгача А-4 ҳажмдаги коғозга, матн шакли Microsoft Word, ёзув шрифти - Times New Roman, ҳарфлар ҳажми 14 кегль, сатрлар оралиги 1.5 интервалда. Юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см;
Юқоридан бош ҳарфлар билан макола мавзуси ёзилади, бир интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияси, исм-шарифи, иш жойи (олий ўқув юрти, илмий тадқиқот муассасаси) номи ва лавозими, шунингдек боғланиш учун телефон рақами ёзилади, бир интервалдан сўнг матн келтирилади;
Мақола тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ҳар бир саҳифа остида ҳавола (сноска) тарзида берилади.
Интернет-ресурслардан (Google Таржимон ва бошкалар) фойдаланилган изохларнинг таржималари лингвистик ва семантик жиҳатдан тўғрилиги учун албатта таҳрир қилиниши керак.
Барча такдим этилган материаллар Антиплагиат дастури ёрдамида синовдан ўтказилади (оригиналлик – 70% дан кам эмас).
Do'stlaringiz bilan baham: |