Немис меннонитлари яшаган қалъанинг жойлашув схемаси
Оқмачитдан туристик объектларгача бўлган
масофалар маршрут чизмаси
ХОРАЗМДА ЯШАГАН НЕМИСЛАР
(Тарихи, тақдири, киритган янгиликлари)
1. Меннонитлар таълимоти тўғрисида маълумот.
2. Меннонит немисларининг Россияга кўчиб келиши.
3. Меннонит немисларининг марказий Осиёга кириб келиши.
4. Меннонит немисларининг Хива хонлигига келиш тарихи.
5. Меннонит немисларининг Оқмачит қишлоғидаги ҳаёти (аҳоли сони, мактаби, черкови, ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқалар):
5. 1) шаҳарсозликка, меъморчиликка қўшилган ҳисса;
5. 2) саноат тармоқлари;
5. 3) қишлоқ хўжалиги;
5. 4) маданият;
5. 5) соғлиқни сақлаш муассасалари;
6. Меннонит немисларининг Хоразмликлар ҳаётига киритган янгиликлари.
7. Меннонит немисларининг Хоразмдан депортация қилиниши ва уларнинг кейинги тақдири.
8. Аждодлари меннонитлар эътиқодига амал қилган дунёга машҳур хонанда Анна Герман ва Хоразм.
9. Мустақиллик йилларида меннонит немислари тарихининг ўрганилиши ва уларнинг авлодлари билан алоқалар.
10. Немис меннонитлари қалъасини қайта тиклаш зарурати ва унинг Ҳоразм туристик потенциалини юксалтиришдаги ўрни (Германия, Польша, АҚШ, Канада ва бошқа давлатлардан туристик оқимни кўпайишидаги роли).
1. Меннонитлар таълимоти тўғрисида маълумот
Келиб чиқиши Нидерландиянинг Витмарсум шаҳридан бўлган файласуф ва диншунос Менно Симонс (1496–1561) христиан динини ислоҳ қилиб, ўз мазҳабини яратган. Унинг таълимотига кўра, қўлга қурол олиб, урушларда қатнашиш, одам ўлдириш, умуман олганда, ёмонликка қурол кучи билан қаршилик кўрсатиш ёвузлик, ғайриинсоний, ғайридиний ҳолат деб ҳисобланган. Бу таълимотни тан олувчилар меннонитлар дейилган. Табиийки, Менно Симонс яшаб, ўз эътиқодини тарғиб қилган даврда қироллар, ҳарбийлар ва улар итоатидаги руҳонийлар учун урушлар бойиш ва ўз ҳудудини кенгайтириш манбаи эди. Шу боисдан ҳам Нидерландияда меннонитлар оқими қаттиқ тақибга учрагач, улар 16-аср ўрталарида Пруссия, айрим меннонитлар эса 18-аср охири, 19-аср бошларида Украина, Россия ҳудудларига кўчиб кетишган.
Христиан динининг аннабатизм мазҳабидан 16-асрда ажралиб чиққан протестантлик оқимидаги Германия (Пруссия)нинг Марионбург шаҳридан бўлган немислар эса меннонит немислари деб аталган.
Пруссия ҳукуматининг урушга тайёргарлик кўриш асносида, меннонит немисларини ҳам ҳарбий хизматга жалб қилишга уриниши уларнинг ватанлари –Марионбургни ташлаб кетишга мажбур қилган.
.
2. Меннонит немисларининг Россияга кўчиб келиши
XIX асрда меннонит немисларининг Россияга келиши оммавий равишда немис миллатига мансуб кишиларнинг биринчи бор рус сарҳадларига қадам қўйиши эмасди. Бу ҳол анча илгарироқ – Екатерина II нинг подшолиги давридан бошланганди.
Асли немис миллатига мансуб бўлган Екатерина II (1729–1796) Россия тахтига чиққан 1762 йилдан бошлаб рус сарҳадларига Европадан кўплаб немислар оммавий равишда кўчиб кела бошлаган.
Ҳатто Екатерина II 1763 йил 22 июлда махсус манифест эълон қилиб, хорижликларнинг Россияга оммавий равишда кўчиб келиши расмийлаштирилишини маълум қилган. Шу фармонга кўра, хорижликлар қаерда яшашни исташса, ўша жойдан махсус ер ажратиб бериладиган бўлган. Улар ўн йил давомида солиқлардан озод қилинганлар. Ҳар бир кўчиб келган хонадонга 30 десятина ер мулк сифатида берилган. Ана шу каби имтиёзлар туфайли Шарқий Пруссиядаги кўплаб немис оилалари Россиянинг Чернигов, Одесса, Саратов, Самара, Воронеж губерниялари, Санкт-Петербург шаҳри атрофларига кўчиб кела бошлаганлар. Шу тарзда Россияда соҳиби немис бўлган “Генрих Бильфельд”, “Карл Штрейба”, “Краузе Штраух”, “Георг Фрик”, “Якоб Нейфельд”, “Митрополь” каби фирмалар фаолият кўрсата бошлаган. Улар шу тарзда 18–19-асрларда Урал конлари, Сибирь ўрмонлари, Кавказ нефтининг ҳам хўжайинларига айландилар.
Қолаверса, Россияга ҳукмрон Романовлар сулоласи давлатни бошқаришда немис дворянларига суяниб сиёсат юргизганлар. Ана шу тарзда Русияда яшаётган немислар сафига 19-асрда меноннит миллатдошлари келиб қўшилганлар. Бу пайтлар Россия сарҳадлари Туркистон ҳисобига кенгаяётган давр эди.
1853 йили Қўқон хонлигига қарашли Оқмачитнинг Россия томонидан истило қилиниши билан Туркистондаги хонликларни бўйсундиришга ҳаракат бошланади. Россия армиясининг шиддат билан қилган жангу-жадаллари натижасида бирин-кетин Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги Россиянинг мустамлакасига
айланади. Шу тариқа, Россия аҳолиси руслардаги туғилиш туфайли эмас, балки босиб олинган ўлкаларнинг аҳолиси ҳисобига кўпая бошлайди. Россия аҳолиси Пётр 1 даврида 15 миллион бўлса, истилочилик ҳаракатлари авжига чиққан 1871 йили 77 миллионга етди.
Ана шу 77 миллион аҳоли орасида ўз урф-одатлари, диний эътиқодларига амал қилиб Русияда яшаётган меннонит немислари ҳам бор эди. Бироқ, уларнинг Россиядаги барқарор ҳаёти 1874 йилда бузилди. Ўша йили Россиядаги барча диндаги эркакларни ҳарбий хизматга жалб қилиш тўғрисида Қонун қабул қилиниб, Қонун 1880 йилдан кучга киражаги эълон қилинади. Бу қарор, табийки, меннонит немисларининг ҳаётида салбий роль ўйнарди. Шу боис 1874–1880 йилларда меннонит немисларининг вакиллари Петербургга, подшо ҳузурига бориб, ҳарбий хизматдан озод қилишларини сўрашди, лекин уларнинг илтимослари рад этилади.
Шу ўринда ҳарбий хизмат ҳақидаги юқоридаги фармон ҳақида алоҳида тўхталиш жоиз. Императорнинг махфий маслаҳатчиси Ф. Гирс Туркистонни тафтиш қилиб, ўлкада 2 миллион 406 минг киши яшашини, шулардан 1 миллион 200минг киши эркаклар эканлигини аниқлаганди. Унинг фикрича, шу эркакларга ҳарбий хизмат мажбуриятини юклаш масаласи ғоят қалтис сиёсатдир. Агар ана шу эркаклар ҳарбий хизматга чақирилса, 6 йил ичида ҳарбий техникани юксак маҳорат билан эгалловчи жанговар армия вужудга келиб, Россиянинг Туркистондаги фаолияти салбий натижа билан тугаши мумкин эди. Шу боис, император Ф. Гирснинг фикрини инобатга олиб, “Туркистон аҳолисини ҳарбий хизматдан озод қилиш тўғрисида” қарор қабул қилади.
Менонит немислари эса 6 йил давомида Петербургга қатнай-қатнай, ўзлари учун шундай қонунни қабул қилдириша олмаганди. Ана шу факт Русия императори теварагидаги юқори амалдорлар орасида немисларга ишонч бор бўлганлигини кўрсатади. Негаки, туркистонликларга қурол тутқазиб, ҳарбий хизматга чақиришни хавфли деб билган мустамлакачилар, диний эътиқодига кўра, қурол ушлаш, умуман, мумкин бўлмаган меннонит немисларини армия сафларига жалб қилмоқчи бўлгандилар. Улар немисларни ҳарбий хизматга чақириб, ўз мақсадлари йўлида хизмат қилдирмоқчи бўлишганди. Бироқ меннонит немислари, катта имтиёзлар яратиб берилганига қарамай, бу гал ҳам эътиқодларига амал қилиб, ҳарбий хизмат қилишдан бош тортиб, яна сарсон-саргардончиликни бошлашга тайёрлана бошладилар.
Шу аснода, меннонит немислари орасида катта мавқега эга бўлган Янтцен Туркистон генерал-губернатори фон Кауфман билан танишиб қолади. Руслашиб кетган немис зодагони оиласига мансуб бўлган фон Кауфман миллатдошлари бошига тушган ташвишини енгиллаштиришга уринади. Императорга таъсир ўтказа оладиган даражадаги Кауфман Янтценга Туркистонга кўчиб боришни таклиф қилади. Тағин миллатдошларини 25 йил давомида ҳарбий хизматдан озод қилишга ваъда беради. Бу таклиф менонит немислари томонидан 1879 йилда самимий қабул қилинади.
чақиришни хавфли деб билган мустамлакачилар, диний эътиқодига кўра, қурол ушлаш умуман мумкин бўлмаган меннонит немисларини армия сафларига жалб қилмоқчи бўлгандилар. Улар немисларни ҳарбий хизматга чақириб, ўз мақсадлари йўлида хизмат қилдирмоқчи бўлишганди. Бироқ меннонит немислари, катта имтиёзлар яратиб берилганига қарамай, бу гал ҳам эътиқодларига амал қилиб, ҳарбий хизмат қилишдан бош тортиб, яна сарсон-саргардончиликни бошлашга тайёрлана бошладилар.
Шу аснода, меннонит немислари орасида катта мавқега эга бўлган Янтцен Туркистон генерал-губернатори фон Кауфман билан танишиб қолади. Руслашиб кетган немис зодагони оиласига мансуб бўлган фон Кауфман миллатдошлари бошига тушган ташвишни енгиллаштиришга уринади. Императорга таъсир ўтказа оладиган даражадаги Кауфман Янтценга Туркистонга кўчиб боришни таклиф қилади. Тағин миллатдошларини 25 йил давомида ҳарбий хизматдан озод қилишга ваъда беради. Бу таклиф меннонит немислари томонидан 1879 йилда самимий қабул қилинади.
3. Меннонит немисларининг Ўрта Осиёга кириб келиши
1880 йили Самара губерниясидан Туркистон томон худди “Буюк ипак йўли“дан юрган карвонлар сингари, 18 аравадан иборат меннонит немислари йўлга чиқишди. Ҳерман Янценнинг “Хавф-хатарли Туркистон сари” (1988 йил, Швейцария) китобидаги маълумотларга кўра, 10 нафар оила аъзоларидан ташкил топган ушбу карвон 18 октябрда Тошкент яқинидаги Қоплонбек мавзесига жойлаштирилади. Орадан бироз вақт ўтиб, бу ерга яна 92 оиладан иборат меннонит немислари келиб қўшилишади. Бир гуруҳ немислар эса Бухоро амирлигига қарашли бўлган Зирабулоқдан паноҳ топишади.
Ана шу пайтда Самарқандда хизмат қилаётган Россия армияси генерали Дреш, немислар орасида катта мавқега эга бўлган Янтценга хат ёзади. Генерал ўз мактубида 1873 йилда Хива хонлиги босиб олингандан кейин ташкил қилинган шаҳар – Петро-Александровск (Тўрткўл тумани ҳудудида)даги генерал фон Гроттенҳелм Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II билан немислар ҳақида суҳбатлашганини ёзганди. Суҳбатнинг асосий мавзуси эса меннонит немисларининг Хива хонлигида яшаши ҳақида эди. Мактуб охирида Дреш Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II барон Гроттенҳелмнинг таклифига рози бўлганини ёзиб, хон билан музокара олиб бориш учун делегация юборишни маслаҳат берганди.
Генералнинг маслаҳатига амал қилган немислар Янтцен, Риезен, Эпп исмли кишилардан иборат вакилларни музокара учун йўллайдилар.
Йўлбошчи билан 4 кишини ташкил қилган вакиллар Петро-Александровск орқали Хивага – хон ҳузурига бориладиган 1000 чақиримлик машаққатли йўлга отланадилар.
Уларни Петро-Александровскда барон фон Гроттенҳелм самимий кутиб олади. Яхшилаб меҳмон қилгач, яхши бир таржимонни вакилларга қўшиб, Хивага жўнатади. Вакиллар эса қайиқда Амударёдан сузиб ўтиб, 40 чақиримча отда юрганларича Хивага етиб борадилар. Хон ҳам меннонитларнинг вакилларини дўстона кутиб олиб, меҳмон қилади. Немисларнинг Хоразмга келишига рози бўлган Муҳаммад Раҳимхон II, фақат чўчқа боқмасликни илтимос қилади. Хоннинг бу шарти қабул қилинади. Немисларнинг яшаш жойи сифатида эса дарёнинг 160 чақирим қуйи қисмидаги кемалар юрадиган Лавзон канали бўйлари (ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги Қипчоқ қишлоғи) ажратиб берилажаги маълум қилинади.
4. Меннонит немисларининг Хива хонлигига келиш тарихи
Олтмиш оиладан иборат аравалар карвони Зарафшоннинг қуйилиш қисмигача етиб келишади. Бу ерда аравадаги юклар 450 та туяга ортилганича Хоразм сари йўлга тушишади. Йўл машаққатлари ҳақида Ҳерман Янтцен “Хавф-хатарли Туркистонда” асарида шундай ёзади: “Кун сайин иссиқ шундай қиздирардики, асло, юриб бўлмасди. Шунинг учун кундузлари туяларнинг устидаги юкларини тушириб, дам олардик. Сув деярли, йўқ эди. Қуёш ғарбга ботаётганда, юклар ортилиб, гоҳ тоғнинг устки, гоҳ пастки қисмидан ва беҳисоб қумтепаликлардан юриб кетаверардик. Кўп аёллар ва болалар туяларнинг устидаги тебранишлар туфайли, кўнгиллари айниб, жуда кўп азоб чекдилар. Кўп кечалар шу аҳволда ўтди”.
Улар шу аҳволда Бухоро амирлигига қарашли Илиқиқ деган жойга келишади. Худди шу жойнинг нарироғидан Амударё оқиб ўтарди. Бу ерда меннонит немисларини тўққиз елканли қайиқда хиваликлар кутиб туришганди. Улар ана шу тўққиз елканли қайиқда ўн кун дарёда оқим бўйлаб сузиб, Петро-Александровскга етиб келишади.
Оврўпо типидаги бу шаҳарда миллатдошларини генерал фон Гроттенҳелм рафиқаси ва болалари, шунингдек, бошқа ҳарбийлар билан кутиб олади. Ўзаро мулоқот она тиллари–немис тилида бўлиб ўтади.
Суҳбат пайтида генерал миллатдошларига Лавзан канали бўйидаги қароргоҳида қурилиш учун керакли нарсаларни харид қилишни маслаҳат беради. Негаки, Петро-Александровскдаги оврўпаликларнинг дўконларида немислар учун асқотадиган қурилиш ашёлари топиларди. Шу тарзда ҳар бир оила эшик, дераза, уларнинг ошиқ-мошиқлари ва мих каби нарсаларни сотиб олишади.
Кейин яна юқоридаги елканли кемаларга жойлашганича, 160 чақирим узоқликдаги Лавзан каналига қараб сузишади.
Ниҳоят, Қипчоқ қишлоғидаги Лавзан канали бўйига етиб келгач, ўзларига мос турар жой қуриш учун майдон қидиришади (ҳозирги Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё тумани ҳудуди).
Бу ҳақда Ҳерман Янтцен шундай ёзади: “Лавзан ҳар иккала томонидан баланд дамбалар билан тўсиб қўйилганди. Биз бошпана қуриш учун дамба ортидаги ерларни ўт-ўланлардан тозаладик ва тез орада қишлоқ йўли ёнидан ертўлалар қуришга киришиб кетдик. Томни ёпиш учун ёғоч ва қамиш жуда кўп эди. Ёнилғи, ўтин ҳам етарли эди”.
Немислар фақат ўзларига эмас, балки отларига ҳам озуқа йиғишга, қишда отларни сақловчи махсус отхона қуришга киришадилар. Отхонани қуришда ўзбекларнинг ёрдамидан фойдаланадилар.
Ўзбеклар немисларга ун, гуруч, ёғ, товуқ, тухум каби озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам арзон баҳода сотардилар. Ҳ. Янтценнинг ёзишига кўра, бир метрча келадиган битта бакра балиғи 25 тийингина турарди, холос.
Бу пайтда 1883 йилнинг қиш пайти келиб қолганди. Қиш эса немислар учун осойишта ҳолда ўтди. Баҳорда эса баланд бир тепаликка турар жойлар қуриб, атрофини девор билан яхшилаб ўраб олишади.
Бу орада немисларни қўриқлаб туриш учун келган Чор армиясининг уч зобити ва бир қоровул, меннонитларни Лавзан бўйига ўрнашиб олишди дея Петро-Александровскка қайтиб кетишади. Бироқ соқчилар билан сақланган осойишталик вақтинча эди. Улар кетгач, немислардан 5 чақирим узоқликда жойлашган ёвмут туркманлари тез-тез меннонитлар атрофида пайдо бўлиб туришади.
Бу орада ёз фасли ҳам келиб, айни пишиқчилик дамлари эди. Немислар эккан картошка, помидор каби сабзавот ва мевалар ҳосилга кирганди. Соқчилар йўқлигидан фойдаланган ёвмутлар эса ўғирликка туша бошладилар. Қолаверса, меннонитларда қурол йўқлигини ёвмутлар яхши билардилар. Негаки, қўлларига қурол ушлаш, умуман, мумкин бўлмаган меннонитлар атрофида буғу, ёввойи тўнғиз, сиртлон, шоғол каби ҳайвонлар изғиб юришарди.
Ўша пайтда меннонитлар бошига тушган оғир кунларни хотирлаб Ҳ. Янтцен кейинчалик шундай ёзганди:
“Улар, аввал, отларимизни ўғирлашди. Кейин очиқчасига Абрамнинг ёшгина хотинини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди. Хотинини ҳимоя қилишга уринганида, унинг ўзини ўлдириб кетишди. Баъзан улар одамларимизни уйларидан ҳайдаб чиқариб, у ердан ўзларига ёққан нарсаларини олиб кетардилар. Айрим ҳолларда биз ёшлар баъзи эркаклар билан бирга улардан ўзимиз ясаган найзаларимиз ёрдамида ҳимояланишга уринардик. Бундан хабардор бўлган кексаларимиз бундай қилмаслигимизни сўраб, Эпп тоғанинг оёғига йиқилиб, ёлворардилар”.
Кексалар эса ёшларга эътиқодларига амал қилиб, қурол ишлатишдан воз кечишни талаб қилардилар. Ёвмутларнинг таъқибу тазйиқлари эса меннонитларни оғир аҳволга солиб қўйганди. Ҳатто, йигирмата оила Хива хонлигидаги паноҳдан воз кечиб, Америкага кетишга тайёргарлик кўра бошлайдилар.
Ана шундай таҳликали кунларнинг бирида Қипчоқ қишлоғидаги тўқайзорда ов қилгани кичик отряди билан казак зобити келади. У меннонитларнинг хомушлиги сабабини билгач, хивалик аскарларни бу ерга юборишга ваъда беради.
Ов тугаб, казак зобити жўнаб кетгач, менонитлар ҳузурига Хивадан аскарлар келади. Аскарларга хоннинг вазири Қосим девон бошчилик қиларди. Вазир меннонитлар ҳаёти билан танишаркан, немис усталари ясаган ҳунармандчилик буюмларини кўриб, ҳайрон қолади. Юксак дид билан оврўпача ясалган буюмлар вазирга хоннинг сўзларини эслатганди. Негаки, Муҳаммад Раҳимхон II Петербургга борганида, шунақа буюмларни саройда кўриб, паркетли бинога эга бўлишни истаган ва пойтахтдан қайтгач, бу воқеани вазирларига ҳикоя қилиб берганди.
Хоннинг орзуси немислар туфайли ушалиши, қолаверса, шундай бўлган тақдирда, ўзи ҳам хон олдида юксак мавқега кўтарилишини билган Қосим Девон немис усталарини Хивага юборади.
Лавзан канали бўйидан Хивагача бўлган 150 чақирим йўлни отда юриб чарчаган усталарни хоннинг ўзи самимий кутиб олади. Усталар хонга ўзларининг ясаган тикув қутисини совға қилишади. Ёғочни яхшилаб ишлаб, устага юмшоққина пахта билан полировка ёрдамида сайқал берилган бу қути хонга Петербургни эслатади. Хон бундан жудаям хурсанд бўлади. Қосим Девондан немисларнинг Қипчоқ қишлоғидаги ёвмутлар ҳужумидан кейинги вайрона ҳолга келган ҳаётини эшитиб, уларни акасининг Оқмачитдаги боғига кўчирмоқчи эканлигини айтади. Ёвмутлар ҳужумидан хотиржамлигини йўқотган немис усталари бу таклифга бажонидил рози бўлишади.
кейинчалик шундай ёзганди:
“Улар, аввал, отларимизни ўғирлашди. Кейин очиқчасига Абрамнинг ёшгина хотинини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди. Хотинини ҳимоя қилишга уринганида, унинг ўзини ўлдириб кетишди. Баъзан улар одамларимизни уйларидан ҳайдаб чиқариб, у ердан ўзларига ёққан нарсаларини олиб кетардилар. Айрим ҳолларда биз ёшлар баъзи эркаклар билан бирга улардан ўзимиз ясаган найзаларимиз ёрдамида ҳимояланишга уринардик. Бундан хабардор бўлган кексаларимиз бундай қилмаслигимизни сўраб, Эпп тоғанинг оёғига йиқилиб, ёлворардилар”.
Кексалар эса ёшларга эътиқодларига амал қилиб, қурол ишлатишдан воз кечишни талаб қилардилар. Ёвмутларнинг таъқибу тазйиқлари эса меннонитларни оғир аҳволга солиб қўйганди. Ҳатто, йигирмата оила Хива хонлигидаги паноҳдан воз кечиб, Америкага кетишга тайёргарлик кўра бошлайдилар.
Ана шундай таҳликали кунларнинг бирида Қипчоқ қишлоғидаги тўқайзорда ов қилгани кичик отряди билан казак зобити келади. У меннонитларнинг хомушлиги сабабини билгач, хивалик аскарларни бу ерга юборишга ваъда беради.
Ов тугаб, казак зобити жўнаб кетгач, менонитлар ҳузурига Хивадан аскарлар келади. Аскарларга хоннинг вазири Қосим девон бошчилик қиларди. Вазир меннонитлар ҳаёти билан танишаркан, немис усталари ясаган ҳунармандчилик буюмларини кўриб, ҳайрон қолади. Юксак дид билан оврўпача ясалган буюмлар вазирга хоннинг сўзларини эслатганди. Негаки, Муҳаммад Раҳимхон II Петербургга борганида, шунақа буюмларни саройда кўриб, паркетли бинога эга бўлишни истаган ва пойтахтдан қайтгач, бу воқеани вазирларига ҳикоя қилиб берганди.
Хоннинг орзуси немислар туфайли ушалиши, қолаверса, шундай бўлган тақдирда, ўзи ҳам хон олдида юксак мавқега кўтарилишини билган Қосим Девон немис усталарини Хивага юборади.
Лавзан канали бўйидан Хивагача бўлган 150 чақирим йўлни отда юриб чарчаган усталарни хоннинг ўзи самимий кутиб олади. Усталар хонга ўзларининг ясаган тикув қутисини совға қилишади. Ёғочни яхшилаб ишлаб, устага юмшоққина пахта билан полировка ёрдамида сайқал берилган бу қути хонга Петербургни эслатади. Хон бундан жудаям хурсанд бўлади. Қосим Девондан немисларнинг Қипчоқ қишлоғидаги ёвмутлар ҳужумидан кейинги вайрона ҳолга келган ҳаётини эшитиб, уларни акаси Отажон Тўранинг Оқмачитдаги боғига кўчирмоқчи эканлигини айтади. Ёвмутлар ҳужумидан хотиржамлигини йўқотган немис усталари бу таклифга бажонидил рози бўлишади.
5. Меннонит немисларининг Оқмачит қишлоғидаги ҳаёти
(аҳоли сони, мактаби, черкови, ишлаб чиқариш корхоналари
ва бошқалар)
Хива шаҳридан 15 чақирим жануби-ғарбда жойлашган Оқмачит қишлоғига 1883 йилда Лавзан канали бўйидан немислар кўчиб келишди. Кўчиш икки ҳафта давом қилди. Катта ғилдиракли юзлаб араваларда немисларнинг жамики юклари, ҳатто ёғоч ва қамишларгача олиб келинади. Извошчилар Оқмачитлик деҳқонлар эди.
Шу тариқа, немислар Оқмачитга келиб, ўрнашиб олдилар. Бу немисларнинг Хоразмдаги сўнгги яшаш жойлари эди. Негаки, немислар энди хоннинг назарига тушган инсонлар эди.
Аста-секин хоннинг акаси Отажон тўрага тегишли ўрик ва шафтолидан иборат боғида немис уйлари барпо бўла бошлади. Тез орада ушбу боғнинг тўрт томонида оврўпача уйлар қад кўтарди. Унинг ўртасидаги катта майдонда эса черков, мактаб ва ўқитувчилар хонаси қурилади.
Деразали, баланд ромли эшиклар қурилган уйлар Хоразм учун бутунлай янгилик эди. Меннонитлар Хоразмга қурилиш саноатининг биринчи элементларини, қўлда ҳаракатланадиган станоклар, столярлик ишларини олиб келган эдилар.
5. 1) шаҳарсозликка, меъморчиликка қўшилган ҳисса
1883 йилдан бошлаб немис усталари ясаган қурилиш материаллари Хоразмликлар хонадонига кириб кела бошлади. 1910–1912 йилларда меннонитлардан иборат ўн тўртта уста Хивадаги Нуриллабой саройида паркетли пол ясашни бошлаб юборадилар. Петро-Александровскдан келтирилган пардоз локи ва қуруқ ёғоч ёрдамида Нуриллабойдаги ишлар беш ойда тугалланади. Немислар фақат Нуриллабойдагина эмас, балки Хивадаги кўплаб европача уйларнинг деразалари, печка ва пештоқларини, 1908–1912 йилларда Хивада барпо қилинган почта, телеграф, касалхона ва бошқа иншоотларни қуришда, Урганчдаги Матвафо Баққолов савдо уйи (ҳозирги Урганч шаҳар ижтимоий-иқтисодиёт коллежи биносининг ва Юсуф Салимжонов савдо уйи (ҳозирги Урганч Давлат университетининг қатағон қурбонлари музейи биносининг) эшик ва деразаларини ясашда ҳам иштирок қилдилар. Буларнинг барчаси ўша давр учун катта янгиликлар эди.
5. 2) саноат тармоқлари
Меннонит немисларининг ёрдами билан Хива хонлигида биринчи пахта, ёғ-мой заводи ҳам қурилади. Чор Россиясининг генерал-майори М. Н. Галкиннинг “Военно-статическое описание Хивинского оазиса” китобида ёзилишича, “Оқмачитлик немислар воҳада деҳқончилик билан бирга темирчилик, дурадгорлик, слесарлик, бўёқчилик ишлари билан шуғулланадилар. АҚШ ва Германиядан келтирилган пахта тозалаш заводи дастгоҳлари ва жинларни юргизиш ҳамда ремонт қилиш ҳам уларнинг зиммасида эди” (Т, 1903 йил).
1889 йилнинг декабрида асос солинган Янги Урганч пахта-ёғ заводи ҳам немислар номи билан боғлиқдир. 1910 йилга келиб уни немис миллатига мансуб ака-ука Крафтлар ўз қарамоғига олишган. Оқмачитдаги немислардан ташкил топган ремонтчи-слесарлар, усталар гуруҳи эса Гурлан, Янги Урганч, Хивадаги пахта тозалаш заводларини таъмирлаб турганлар.
5. 3) қишлоқ хўжалиги
Немис аёллари хон қариндошлариникида рўзғор юмушларини бажаришга ёрдамлашган. Қизил тусдаги зотдор сигирлар келтирилган, уларни соғиш ва қайта ишлаб, ёғ, қаймоқ, пишлоққа айлантириш ҳам немис аёлларининг зиммасида бўлган. Сутни қаймоқ ва ёғга ажратадиган сепараторни ҳам илк бор Хоразмда немис аёллари ишлатишган. Ўзларини тўлиқ сут маҳсулотлари билан таъминлаган немислар эҳтиёждан ортиғини маҳаллий аҳолига сотганлар.
Деҳқончиликка ихлос қўйган бир гуруҳ немислар эса қишлоқдаги қўриқ ерларни ўзлаштириш билан шуғулланган. Картошка, карам, помидор, лавлаги, бақлажон, бодринг каби экинлардан юқори ҳосил олишган. Картошка, помидор ва бақлажон экишни эса Хоразмликлар немислардан ўрганишган.
Қишлоқдаги боғлар эса олма, анор, беҳи, ўрик каби мевали, чеккароқда бўлса терак, тол, гужум, эман каби манзарали дарахтлар билан яна-да чирой очган. Немислар қурилиш ашёлари сифатида ана шу эман, гужум, терак ва толларни ишлатишган.
Улар шунингдек, Чорвачилик ва деҳқончилик, ҳунармандчилик, боғдорчилик билан машғул бўлибгина қолмай, болаларини ўзлари ташкил этган немис мактабларида ўқитишган. Мактаб тагида ертўла бўлган. Ертўлада эса қишга ўтин, ёқилғи сақлаб қўйилган. Парталар бўлса ёғочдан ишланган бўлиб, ҳар бири 6 нафар ўқувчи учун мўлжалланган. Шунингдек, мактабда кутубхона ҳам мавжуд бўлган.
5. 4) маданият
Оқмачитдаги меннонитлар кутубхонасида илму фан билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароит етарли бўлган. Ҳатто, Хоразмга илк бор фотографиянинг кириб келиши ҳам Оқмачитлик немислар билан боғлиқ. Ўзбек фотографияси ва киносининг отаси ҳисобланмиш Худойберган Девонов (1879–1938) ҳам Оқмачитлик Вильгелм Пеннерга шогирд тушган ҳолда фаолиятини бошлаган. Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) уларнинг черковида фаолият кўрсатган хорга юқори баҳо берган ва тинглаган.
Ана шу фактларнинг ўзиёқ Оқмачитлик немисларнинг Хоразм тараққиётида сезиларли ва ўзига хос ўринга эга бўлганини кўрсатади.
5. 5) соғлиқни сақлаш
Дастлаб кўчиб келган йили – 1883 йилда 40 оиладан иборат меннонит немислари Оқмачит қишлоғини 20-аср бошларида европача шаҳарга айлантирадилар.
ЎЗМАРДАВ архивдаги “Хива тобеъининг кулли ахборотининг рўйхати” номли ҳужжатда (125-рақамли фонди) 1910 йил 16 декабрь санасига 137 нафар немис миллатига мансуб фуқаро яшагани қайд этилган.
Орадан йиллар ўтиб, бу рақам 1930 йилларда анча ортди. Унгача эса бутун дунёдаги сингари, Чор Русиясининг мустамлакаси бўлган Хива хонлигида ҳам қатор ўзгаришлар рўй берди. Немислар 1916 йилдаги халқ қўзғолони, 1917 йилдаги сиёсий жараёнларда ҳам иштирок этмадилар. Шунингдек, 1920 йилдан 1924 йилгача фаолият кўрсатган Хоразм Халқ Республикаси, ундан кейинги Хоразм округи даврида ҳам Оқмачитда сокин ҳаёт кечирдилар.
1934 йил 14 апрель куни Оқмачитдаги меннонитлар рўйхати тузилади. Рўйхатга кўра, 82 оилада 196 киши истиқомат қилган.
Меннонитлар ярим асрлик Хоразмдаги яшаш даврида Оқмачитда аптека, касалхона ҳам барпо қилишган. Аптекадаги дори-дармонлар Россия ва Европадан келтириб турилган. Касалхонада ҳам врач ва ҳамшира сифатида меннонит немислари фаолият кўрсатишган.
Деҳқончиликка ихлос қўйган бир гуруҳ немислар эса қишлоқдаги қўриқ ерларни ўзлаштириш билан шуғулланган. Картошка, карам, помидор, лавлаги, бақлажон, бодринг каби экинлардан юқори ҳосил олишган. Картошка, помидор ва бақлажон экишни эса Хоразмликлар немислардан ўрганишган.
Қишлоқдаги боғлар эса олма, анор, беҳи, ўрик каби мевали, чеккароқда бўлса терак, тол, гужум, эман каби манзарали дарахтлар билан яна-да чирой очган. Немислар қурилиш ашёлари сифатида ана шу эман, гужум, терак ва толларни ишлатишган. Теракни тез етишадиган навини ҳам улар олиб келишган.
Шунингдек, улар чорвачилик ва деҳқончилик, ҳунармандчилик, боғдорчилик билан машғул бўлибгина қолмай, болаларини ўзлари ташкил этган немис мактабларида ўқитишган. Мактаб тагида ертўла бўлган. Ертўлада эса қишга ўтин, ёқилғи сақлаб қўйилган. Парталар бўлса ёғочдан ишланган бўлиб, ҳар бири 6 нафар ўқувчи учун мўлжалланган. Шунингдек, мактабда кутубхона ҳам мавжуд бўлган. Янгиариқ тумани мактабларида ҳозиргача немислар ясаган парталар мавжуд.
5. 4) маданият
Оқмачитдаги меннонитлар кутубхонасида илму фан билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароит етарли бўлган. Ҳатто, Хоразмга илк бор фотографиянинг кириб келиши ҳам оқмачитлик немислар билан боғлиқ. Ўзбек фотографияси ва киносининг отаси ҳисобланмиш Худойберган Девонов (1879–1938) ҳам Оқмачитлик Вильгелм Пеннерга шогирд тушган ҳолда фаолиятини бошлаган. Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) уларнинг черковида фаолият кўрсатган хорга юқори баҳо берган ва тинглаган.
Ана шу фактларнинг ўзиёқ оқмачитлик немисларнинг Хоразм тараққиётида сезиларли ва ўзига хос ўринга эга бўлганини кўрсатади.
5. 5) соғлиқни сақлаш муассасалари
Дастлаб кўчиб келган йили – 1883 йилда 40 оиладан иборат меннонит немислари Оқмачит қишлоғини 20-аср бошларида европача шаҳарга айлантирадилар.
ЎЗМАРДАВ архивдаги “Хива тобеъининг кулли ахборотининг рўйхати” номли ҳужжатда (125-рақамли фонди) 1910 йил 16 декабрь санасига 137 нафар немис миллатига мансуб фуқаро яшагани қайд этилган.
Орадан йиллар ўтиб, бу рақам 1930 йилларда анча ортди. Унгача эса бутун дунёдаги сингари, Чор Русиясининг мустамлакаси бўлган Хива хонлигида ҳам қатор ўзгаришлар рўй берди. Немислар 1916 йилдаги халқ қўзғолони, 1917 йилдаги сиёсий жараёнларда ҳам иштирок этмадилар. Шунингдек, 1920 йилдан 1924 йилгача фаолият кўрсатган Хоразм Халқ Республикаси, ундан кейинги Хоразм округи даврида ҳам Оқмачитда сокин ҳаёт кечирдилар.
1934 йил 14 апрель куни Оқмачитдаги меннонитлар рўйхати тузилади. Рўйхатга кўра, 82 оилада 196 киши истиқомат қилган.
Меннонитлар Хоразмдаги ярим асрлик яшаш даврида Оқмачитда аптека, касалхона ҳам барпо қилишган. Аптекадаги дори-дармонлар Россия ва Европадан келтириб турилган. Касалхонада ҳам врач ва ҳамшира сифатида меннонит немислари фаолият кўрсатишган.
6. Меннонит немисларининг Хоразмликлар ҳаётига киритган янгиликлари
Меннонит немисларининг Оқмачитдаги 1936 йилгача бўлган ҳаётини биз, асосан, уларни курган кишиларнинг фикрларидан билиб олишимиз мумкин. 1937 йили Хоразмга келган журналист Абул Бозоровнинг сафарномаси орқали қмачитдаги немисларнинг 20-аср бошларидан то 1937 йилгача бўлган фаолиятини кузатамиз. Райком вакили кузатувида Оқмачитда бўлган Абул Бозоров немисларнинг ҳаётини шундай тасвирлайди: "Биноларнинг пештоқлариДа уларнинг қурилган саналари йирик ҳарф ва рақамлар билан ўйма усулда ёзиб қўйилган. Биноларга бежирим зинапоялардан кўтарилиб кирасиз. Кираверишда 8-10 қадам узунликда кенг йўлак, чап томонйда ромлик ойналар, ўнг томонида силлиқ девор ялтираб туради. Бунда уст бош ва оёқ кийимлар қўйиладиган ўринлар бор. Ичкарида кенг зал, унга атрофдаги бўлма деразалардан ҳам, шифтда учбурчак шаклида кўтарилиб ишланган тепа деразадан ҳам ёруғлиқ киради. Уй саҳнига тахта тўшалган бўлиб, унинг остида бир неча бўлмалардан ибораттагхона мавжуд. Бу салқин бўлмалар омбор вазифасини бажараркан. Хоналарда шкаф, гардероб ва диванларнинг ўрни кўриниб турибди, баъзиларида қишлик кийимлар, оила аъзоларининг суратлари ҳам қолган. Кўпчилик уйлардаги девор, поллари ҳар ер-ҳар еридан кўчириб олинган. Айтишларича, бу ердан тилла-жавоҳирлар излашган. Шаҳарчада касалхона, мактаб, кутубхона, болалар ўйнайдиган
майдончалар, театр саҳнаси, рақс майдони, дўконлар мавжуд. Ҳамма-ҳаммаси режа билан қурилган. Ҳар оила кўпдан-кўп ёзув-чизув қуроллари ва хонаки кутубхонасига эга бўлган. Шаҳар чеккасида эса турли устахоналар, мўъжаз корхоналар, шунингдек, вино заводи ҳам бўлган, дейишади. Шаҳар қўрғонлар билан ўралган бўлиб, чекка тарафдаги дарвозаларни қуролли соқчилар қўриқлашган. Қўрғон ташқарисидаги боғларда олма, анор, беҳи, ўрик, ёнғоқ, тут, жийда каби мевали, чекка тарафларда эса терак, қайрағоч, манзарали эман дарахтлари ўсиб турган. Қурилишлар ва мебель ясашга фақат ўзлари ўстирган ёғочларни ишлатишган. Мебеллари ўта сифатли. Ростини айтганда, немислар шаҳарчасидан мусодара қилинган шкаф, стол, стул, диван ва бошқа жиҳозларни округнинг бошқа жойларида ҳам кўриш мумкин. Шаҳарчада ҳафтада бир кун бозор бўлган. Унга фақат ўша куни четдан саноқли кишилар киритилган. Гўшт, ёғ, ғалла, асал, мева ва бошқа маҳсулотлар, йирик, майда моллар жуда арзон нархда сотилган. Кейинчалик, маҳаллий амалдорлар ва фуқароларнинг илтимоси билан немислар Хива бозорига ҳам қатнай бошлашган. Улар келтирган сифатли ва зотдор моллар эса бир зумда харид қилинган. Немислар тайёрлаган винолар Самарканд, Тошкент заводларининг маҳсулотлари билан рақобатлашган. Ертўлаларда 30-40 йиллик шароблар сақланган. Немислар Чорва наслини яхшилаб, мўл ва арзон маҳсулотлар етиштирганлар, паррандачилик, асларичилик бобида ҳам уларга рақобатчи топилмаган. Кўл бўйидаги Чорбоғдан чиқиб, ферма тол^он кетаяпмиз. Устига беда, пичан ғарамлари босилган катта айвон рўпарасидан чиқдик. Бу ёзги молхона. Ости кенг ертўлада эса қиш пайтлари мол боқилар экан. Икки табақалик катта эшикдан ертўлага кирамиз. Рўпарамизда узунлиги 120-150 метр келадиган улкан оғилхона пайдо бўлди. Ичида тўрт қаторлик охурлар ўрнатилган. Кираверишдаги чап томонда деразалар ёнида идоралардагидек росмана стол, стул, девор тарафда эса ажойиб диван турибди. Стол устида журнал, ҳужжатлар, ҳисобчўт. Диванда бошларига қора цилиндр, устига фрак ва оёғига лакланган қора туфли кийган икки
немис ўтирибди. Булардан бири Оллаберган Давлатёров бўлиб, ўзбекчани мутлақо билмас, немисча сўзлар, рус тилида камдан-кам гапиради. Иккинчиси Райим Раҳмонбоев эса ўзбек, немис, рус тилларида яхши сўзлай оларди. Раҳмонбоевнинг айтишича, уни ёшлигида отаси ночорликдан хизматкор қилиб берган. Оллаберганни эса кимдир чақалоқлигида қўрғон ичида қолдириб кетган. Болани немислар ўз бошлиқларига топширганлар. Қўрғон оқсоқоли ҳар иккала болани ўқитиб, ҳунар ўргатиб, катта қилган ва ишлатган, уйлантириб, уйли-жойли қилган". Бухоролик Абул Бозоров меннонит немислар Хоразмдан кўчириб келтирилгандан сўнг Оқмачитга келганди.
7. Меннонит немисларининг Хоразмдан депортация
қилиниши
Меннонитларнинг Оқмачитдан кўчирилиши ҳақида хивалик кекса муаллим Қозоқ Ҳожи ўғли шундай ҳикоя қилади:
“Мен улар яшаган шаҳарчани, қалъани кўриб, ҳайрон қолганман. Улар, дастлаб, келган йиллари ташқарида ҳеч ким билан алоқа қилмай, борди-келдиси бўлмай, ҳеч кимдан моддий ёрдам сўрамай, бу шаҳарни қандай бунёд қилишган.
Бир куни шу ерлик кишилардан бири немисларнинг бошлиғи Отабой(Отто) оқсоқол яшаган уйни кўрсатиб: “Бу ер қабулхона бўлган. Отто немисни ҳурмат қилиб, унга ўзбекча Отабой дея исм қўйгандик. Отабой немис ҳамюртлари жўнашининг охирги кунигача туриб, иморатлар, жиҳозлар, мол-мулкларни ҳукумат комиссиясига топшириб кетган”,-деди. Кўчирилишига келсак, 1936 йилда Хива туманидаги Пишканик қишлоғида янги очилган шўро мактабининг бешинчи синфида ўқир эдим. Мактабимиз олдидан катта Оқмачит-Хива йўли ўтарди. Шу йили Оқмачит немисларини бошқа жойга кўчиришармиш, деган гап тарқалди. Ҳақиқатан ҳам, шундай бўлди. Бир куни немисларнинг от-араваси, мол-мулкини жамоа хўжалигига топшириб, ўзларини пиёда, миршаблар қуршовида саф қилиб Хива қалъаси томон олиб ўтишди. Уларни кўриш учун йўл бўйига чиққанимизда миршаблар бизни қувиб юборишди.
Янглишмасам, 1958–1960 йиллар бўлса керак, Оқмачитдаги қариндошимиз, ўқитувчи Самандар ака Қаландаровнинг уйида тўй бўлаётганда, икки нотаниш эркак ва бир аёл ташриф буюрди. Улар бизга нотаниш тилда гапиришди. Кейин билсак, улар Оқмачитдаги немисларнинг фарзандлари экан. Улар шундай дейишди: “Ота-онамиз қариб қолишди. Биздан ўзбек биродарлардан, Оқмачитдан хабар олинг”, деб юборишди.
Маълум бўлишича, немислар Оқмачитда яшаганида, улардан бири шу ерлик Эгам отадан қарз олган экан. Ҳалиги келганлардан бири қарз олганлардан бирининг фарзанди бўлиб, қарзни олиб келган экан”.
Ҳа, немислар ҳақида улардан шундай ёрқин хотиралар қолган. Айниқса, немисларнинг Хоразм шевасида бемалол сўзлаша олганликлари, таклиф қилинган барча тўй-маъракаларда қатнашганликлари, ижтимоий муносабатларда қарз бериш-олиш умумқоидаларига қаътий амал қилганликлари, уюшқоқ ва иқтидорли бўлган немисларнинг ҳар нарсани ўз мавриди, муддатида пухта бажаришга одатланишгани, Қорақум этакларида қисқа бир фурсат ичида оврўпача типдаги шаҳарчага асос солганликлари ҳам ҳануз эсланади. Шунингдек, айнан немислар туфайли воҳаликлар картошка, карам, лавлаги, бодринг, помидор, бақлажон каби тансиқ экинлар парваришини ўрганишган. Голландия зотдор моллари вилоятга тарқаган, сутни қайта ишлаш, қаймоқ, пишлоқ олиш йўлга қўйилган.
Меннонит немисларининг Оқмачитдан кўчирилишига сабаб, тузилаётган колхозларга киришни истамай, АҚШдагидай фермер хўжаликларини ташкил қилиш таклифи билан чиққанлари, болаларини шўро мактабидаги мафкуравий дарсликлар асосда ўқитишни хоҳламай, болаларини ўзларининг мактабларида ўқитишгани эди.
Хоразмдан мажбурий кўчирилган меннонит немислари Тожикистонда қурилаётган Вахш сув омбори қурилишига юборилади. Кейинчалик, улар Россияга, у ердан эса Канада, Германия ва АҚШга кўчиб кетишади.
8. Аждодлари меннонитлар эътиқодига амал қилган
дунёга машҳур хонанда Анна Герман ва Хоразм
Меннонитларнинг 19-асрда Пруссиядан кела бошлаши немис, поляк халқларининг Чор Россияси ҳудудида яна-да кўпая бошлашига сабабчи бўлди. Польшалик меннонитлар эътиқодига амал қилувчи Граф Йохан Фризен хонадони ҳам Чор Россияси ҳудудига 1850 йилда муҳожир сифатида келишган бўлиб, Украинанинг Великокняжеск (ҳозирги Ставрополь ўлкасининг Кочубеев қишлоғи) ҳудудига келиб ўрнашганди.
Ана шу муҳожирларнинг авлодидан бўлган Давид Петрович Мартенс (1863–1922) ва Анна Мартенс (1886 йил туғилган) оиласида 1909 йилнинг 15 ноябрида қизалоқ туғилади. Унга Ирма дея исм қўйишади. 1911 йилда Вильмар, 1920 йилда Герта туғилади. Катерина, Давид, Генрих, Ҳанс исмли қариндошлари ҳам ушбу хонадонда аҳил-иноқ баҳамжиҳатликда яшашарди. Ушбу хонадон она, қисман ота тарафдан келиб чиқиши голланд меннонитларига бориб тақалар, аммо Мартенс ва Фризенлар сулоласининг кўп йиллик ҳаёти Польшада кечгани боис, польяк тилида сўзлашишарди. Шу боисдан улар учун Польша муқаддас ватан эди. Бироқ улар меннонитлар эътиқодига кўра, 19-асрда Чор империясига қарашли Украина ҳудудларига келиб қолишганди.
Бу вақтда хонадоннинг каттаси – Абрам Яковлевич Фризен (1857–1929) авлодларига, эътиқодига кўра, меннонитлик мазҳабини давом қилдиришни ҳар куни эслатиб турарди. А.Я.Фризен Украинадаги меҳмонхонани бошқариб, обрў ва тажриба орттирган, Великокняжеск яқинидаги Богослов станциясида ҳам ишлаганди. Шунингдек, ҳунармандлик билан шуғулланиб, чиройли мебеллар ҳам ясашни йўлга қўйганди. Ўша вақтда Велекокняжеск кўп миллатли шаҳарча бўлиб, поляк, немис, голланд ва руслар кўпчиликни ташкил қиларди.
Тинч ва осойишта ҳаёт, афсуски, 1914 йилда бошланган I Жаҳон уруши ва 1917 йилдаги сиёсий ўзгаришлар сабаб ағдар-тўнтар бўлиб кетди. 1919 йилда Давид ва Ҳенрих шўро ҳукумати томонидан ҳибсга олиниб, отиб ташланади. 1922 йилда Давид Мартенс тиф касаллигидан вафот этади. Натижада оила иқтисодий жиҳатдан қийинчиликка учраб қолади. Ирма ҳам ёш бўлишига қарамай, аптекада ишлашга мажбур бўлади. 1929 йили мактабни тугаллаб, Одесса педагогика институтининг филология факультетига ўқишга киришга эришади. Шу даврда ўқитувчиларга эҳтиёж кўплигидан 1930 йил июнда муддатидан олдин немис тили ўқитувчиси дипломини олади. Бироқ Одессадан 100 километр узоқликдаги Чебриков шаҳри мактабида иш фаолиятини бошлашга мажбур бўлади.
Аммо шўроларнинг юритган демографик, мафкуравий сиёсати туфайли 1934 йилда кўплаб поляк ва немислар Украина, хусусан, Чебриковдан Ўрта Осиёга кўчирилади. Шу тариқа, тақдир ёзиғи туфайли Ирма Фарғона водийсига келиб, мактабда ишлай бошлайди. Уларнинг бахтига, Ирманинг укаси Вильмар водийда ҳарбий хизмат қилгани сабаб бу ердан кўплаб дўстлар орттирганди. Шу боис, қолаверса, меҳмондўст ўзбеклар полякларга ғамхўрлик қилиб туришганидан, улар унчалик қийинчиликларга учрашмади.
Ирма водийда ўқитувчилик фаолиятини давом эттираркан, Чимёндаги нефть заводида ишлаётган Евгений Герман (1909 йил 25 мартда туғилган) билан танишади. Унинг асли келиб чиқиши Польшанинг Лодзь шаҳридан бўлиб, бу вақтда Чимёндаги заводнинг мусиқа ансамблида дирижёрлик қиларди. Немис, голланд, рус тилларини мукаммал биладиган Евгений баланд бўйли, мовий кўзли бўлиб, кўплаб китобларга эга кутубхона ташкил қилган, гитара, скрипка чалар, шеър ва қўшиқларни ҳам қойилмақом қилиб ижро қиларди. Евгений ҳурфикрли шахс бўлиб, шўро ҳукуматининг зулмкорлигидан унинг сиёсатига қарши фикрда эди. Шу туфайли ҳам уни таъқиб қилишгани учун Донбассдан қочиб, ўша вақтда чеккароқ туюлган Фарғонага келиб қолганди.
Ирма ва Евгенийларнинг водийдаги осойишта ҳаёти ҳам, афсуски, узоққа бормади. Кунлардан бирида фарғоналик ўзбек қадрдонлари Евгенийни чекистлар суриштира бошлашганини айтиб қолади. Бу гал ҳам таъқиблар ва тақдир йўллари уларни яна-да чеккароқ туюлган Урганчга боришга мажбур қилади. 1934 йилда ёш оила соҳибларининг айнан Хоразмни танлашгани бежиз эмасди. Негаки, Ирманинг укаси Вильмар Фарғонадан Урганчга келиб, зоотехник бўлиб ишлаётганди. Қолаверса, бу пайтда Хоразмда меннонитларнинг ўзига хос Европа шаҳарчаси борлиги уларни Урганчга боришга ундади. Хуллас, улар вақтни бекор ўтирмай, Чоржўйга, у ердан пароходда Урганчга етиб келишади. Бироқ Вильмар Оқмачитдаги меннонитлар билан яқин алоқа ўрнатган бўлса-да, опаси ва куёвининг Урганчда яшашини маъқул кўради.
Эр-хотиннинг ижарадаги уйлари ўша вақтда Урганчнинг Кўнақаъла деб аталган деҳқон бозори ёнида, Қирғизёп бўйига қараган алоқа биноси атрофида бўлган. Ўрта осиёлик биринчи кинофотоустаси Худойберган Девонов (1879–1938)нинг шогирди бўлган жияни Юсуф Ҳасановнинг хотираларига таяниладиган бўлса (Юсуф Ҳасановдан эшитганлари бўйича ўғли, кекса журналист Абдулла Юсуповнинг айтишича), 1935 йиллари поляк, немис, рус миллатига мансуб аҳоли Кўнақаъладаги алоқа биноси ёнидаги уйларда истиқомат қилган. Бу ҳудуд ҳозирги деҳқон бозорининг орқа қисми, Қирғизёпга қараб барпо этилган Анна Герман кафеси, оилавий поликлиника атрофларида бўлган.
Юсуф Ҳасанов ўғли Абдуллага айнан шу ҳудуддаги поляк ва руслар келиб, уларнинг суратхонасида расмга тушиб кетгани, мулоқотда бўлиб туришганини айтган экан (Балки ҳозирда сақланиб қолган Анна Германнинг болалиги, Ирма ва Евгений Германлар тасвирланган суратларни ҳам Худойберган Девонов ва Юсуф Ҳасановлар олишгандир. Зеро, ўша вақтда Урганчда суратхоналар саноқли бўлиб, улар ичида Девонов устахонаси энг машҳури бўлган). Юсуф Ҳасановнинг ўғлига айтиши бўйича, суратхона ёнида “Звезда” дея номланган сартарошхона ҳам бўлган. Суратга тушиш учун келган поляк ва руслар ўзларига жило бериб, соч-соқолларини олдиришгандан сўнггина суратга тушишган. Демак, сартарошхона мижозлари орасида Евгений Герман, Вильмар Мартенс ва бошқа поляк, немис, руслар ҳам бўлгани аниқ.
Ирма Урганчдаги Крупская номли мактабда немис тили ўқитувчиси бўлиб ишлайди. Евгений эса севган касби – мусиқачиликни ташлаб, Урганч нон заводида ҳисобчи бўлиб фаолиятини бошлайди. Урганчнинг Кўнақаъла қисмида яшовчи Германлар уйига вилоят театри яқин бўлиб, кечки пайтлари очиқ саҳнада намойиш этиладиган пьеса, концертлардаги овоз улар хонадонига баралла эшитилиб турарди. Шунингдек, Ирма ва Евгений дам олиш кунлари ўша вақтда Акмал Икромов номи билан аталган (ҳозирги Огаҳий номидаги мусиқали драма) театрига боришар, ўзлари учун қизиқарли туюлган ўзбекча спектакль, концертлардан завқ олиб қайтишарди. Шу билан бирга, ўзбеклар билан қилинган мулоқотлар боис ўзбекчани ҳам ўргана бошлашганди.
Хоразмликлар ҳамма даврларда бўлгани каби, ўз ватанларига сўнгги келган поляк меннонитларига беписанд қарамай, худди ўзларининг туғишган оға-инисидай мулоқотда бўлишган.
Табиийки, Евгений ва Ирмадек ўз даврининг олд зиёлиларида уларга ватан бўлган Хоразм, Амударё, Урганч сўзлари, уларнинг маъноси ҳам қизиқ туюлган, улар бу борада сўраб суриштирган бўлишлари мумкин. Қолаверса, Евгений Германдек Фарғонада мусиқачилик қилган санъаткорни Хоразмнинг жўшқин, мумтоз қўшиқлари, ўйинлари, мусиқа асбоблари ҳам қизиқтириб қолгандир. . .
Шу билан бирга, улар Хивадек қадимий шаҳарга ҳам бориб, кўкка бўй чўзган миноралар, шарқ меъморчилиги обидалари билан танишиб қайтган пайтлари кўп бўларди. Ирма ва Евгений Хива яқинидаги Оқмачит қишлоғига ҳам боришиб у ерда 51 йилдан бери яшаётган меннонит немислари билан ҳам алоқани йўлга қўйишди.
Шу тариқа, 1934 йили меннонитлар Оқмачитдаги ҳаётларининг 50 йиллигини ўзларининг шаҳарчаларида нишонлашади. Ушбусанага бағишлаб мактаб ўқувчиларининг саҳна кўринишлари, мусиқали композицион чиқишларини намойиш қилишади. Саҳна кўринишларида меннонитларнинг Нидерландияда бошланган ҳаётларидан то 1934 йилгача бўлган тарихий кечмиш жараёни акс эттирилганди.
Оқмачитда ўтган қутлуғ сана шодиёнасида Вильмар Мартенс ҳам қатнашади ва улар биргаликда суратга тушишади. Афсуски, бундай дўстона мулоқотлар кўпга чўзилмади – 1936 йили Оқмачитлик немислар жамоа хўжалигига киришдан бош тортишгани учун Тожикистон ва Қозоғистонга кўчириб юборилади.
Евгений ва Ирма, Вильмарлар учун меннонитларнингбадарға қилиниши, афсуски, ташвишланарли эди. Бироқ шундай бўлса-да улар ўз ишлари билан овуниб, бу йўқотишга зўрға чидашди. Ноилож, шўро тузумига қарши боришнинг иложи йўқ эди. Чунки Евгенийнинг ўзи таъқибларга учраб, Донбассдан Фарғонага, у ердан Урганчга кўчиб келган, Ирма ҳам шўро сиёсати боис олис Хоразмдан бошпана топишга мажбур бўлганди. Ана шундай ғаму ташвишли кунларнинг бирида тақдир улар хонадонига шоду хуррамлик бахш этди.
1936 йил 14 февралдаги ёмғирли кун улар хонадонига қувонч олиб келди. Евгений ва Ирма Урганчда туғилган фарзандларига Анна-Виктория дея исм қўйишади. Ирма ишлаётган мактаб жамоаси ва Урганчнинг Кўнақаъла маҳалласи аҳли ҳам давр ғоят қийин бўлса-да, ёш оилага ҳар томонлама ёрдам беришга интиларди.
Ирма Мартенснинг “Хотиралари”да ёзилишича, Урганчлик ўқувчилар немис тили ўқитувчисининг қизини овунтириш ниятида улар оиласига бориб туришарди. Ирма ўз ёдномасида ўқувчиларининг ўзбек тилида “Апа, апа, сизнинг қизингиз чиройлик” дея берган самимий сўзларини келтириб ўтган.
“Ҳаётимиз Урганчда сокин кечар, Хоразмдаги ўқитувчилик фаолиятимда тажрибам ортиб борарди. Афсуски, 1937 йилнинг ёзи иссиқ келиб Анна касалланиб қолди. Кўз ўнгимда қизалоғим сўлиб бораётгандек эди. Уни даволатиш учун Тошкентга олиб боришга мажбур бўлдик. Эски шаҳардаги ўзбек хонадонидан ижарага уй олдик. Хонадон эгаси Аннани кўрибоқ: “Бу паратиф, тезроқ докторга кўрсатиш керак”, деди ва тезда кўчага отланиб керакли дорини топиб келди. Докторга кўринганимиз заҳоти у ҳам юқоридаги ташхисни қўйди ва даволашга киришди”, дейилади.
Ирманинг кундаликларида Тошкент ҳақидаги таассуротлар кўп бўлиб, унда ушбу шаҳарнинг гўзаллиги, таровати, Пушкин номли истироҳат боғининг худди Лондондаги гейд-паркка ўхшаши, нозик дид билан дўппи кийган ўзбекларнинг чинни ликопча ушлаганича қўшиқ куйлашлари, бу оҳангларнинг қалбларни тўлқинлантирувчи жозибаси ҳақида сўз юритилади.
Кўп ўтмай, Ирма ва Анна Урганчга қайтиб келишади. Ирма, яна мактабда немис тилидан сабоқ беришда давом этди. Афсуски, бу пайтга келиб жамиятдан “халқ душмани” излаш авжига чиқганди. Ана шундай хатарли даврда кўплаб Хоразмликлар ҳам қайғуга чўкиб қолишганди. Негаки, бугун кўрган танишинг эртага қамоққа олингани тўғрисида эшитиб қоладиган пайтлар эди. Негаки, 1937 йил 30 июлдаги “Собиқ қулоқлар, жиноятчилар ва бошқа антисовет элементларни қатағон қилиш бўйича операция тўғрисида”ги 00447-сонли буйруққа кўра, жамиятда тозалаш авж олдириб юборилади. Ушбу топшириқ бўйича, Ўрта Осиё Республикаларида операция 1937 йил 10 августдан бошланадиган бўлган. Жойларда ташкил қилинган “Учлик” ўтказган йиғилиш қарорига кўра, “1937 йил 10 августдан 1938 йил 1 январгача Ўзбекистонда жами 10700 киши қамоққа олинган” (Р. Шамсутдинов, Х. Қурбонов, У. Бекмуҳаммад, “Қатағон қурбонлари. 5- китоб, Т. , 2009, ”Шарқ” нашриёти, 5-бет).
Афсуски, ана шу қатағон тўлқини сабаб 1937 йилнинг 25 сентябрида Ирманинг эри Евгений ва укаси Вильмар ҳам “халқ душмани” сифатида қамоққа олинадилар.
Ачинарлиси, бу қатағон тўлқини Ўзбекистондаги нафақат маҳаллий халқни, балки бу юртни иккинчи ватани деб билган кўплаб бошқа халқ намоёндаларини ҳам ўз домига тортиб кетди. Улар ичида кўплаб поляк ва немислар ҳам бор эди.
Ўша машъум йиллари тақдир Ирма ва қариндошларини олдинига Тошкент, кейин Новосибирск, Красноярск ва яна Тошкент, Ромитан, Жамбул шаҳарларига кўчишга мажбур қилди. Бу орада Анна Герман ҳам мактаб ёшига етиб қолди. Ирма қизининг тақдири ва келажагидан куюниб, уни Жамбулдаги мактабга “Мартенс” фамилияси билан беради. Бу орада уруш ҳам бошланиб, халқнинг аҳволи ғоят қийин ҳолга тушиб қолган, ўқувчилар оёғига ҳар хил латталар ўраб мактабга боришарди. Қишнинг изғирин кунларида бу ўша давр учун одатий ҳол бўлиб қолган, Анна ҳам бошқалар сингари шу ҳолда ўқишга қатнарди.
Ирма оиладаги бундай аҳволдан, қизи Аннанинг истиқболини ўйлаб ўкиниб юрган 1943 йили Герман Бренер деган поляк муҳожири билан танишиб қолади. Кўп ўтмай, унга турмушга чиқади. Ушбу шахс поляк яҳудий муҳожири бўлиб, Польшани фашистлар эгаллагандан кейин собиқ шўро иттифоқига қочиб келганди. Шу тариқа, Герман Бренернинг Ирмани ўз паноҳига, никоҳига олиши боис оиланинг иқтисодий аҳволи бироз бўлса-да, яхшиланади. Афсуски, кўп ўтмай, Герман Бренер ҳалок бўлади.
Тақдирнинг бу зарбаларидан сўнг, 1946 йили Ирма оиласи билан Польшага бориб яшашга рухсат олади. Олдинига улар Новая Руда, кейин Вроцлав шаҳарларида ҳаёт кечирадилар. Анна ҳам энди поляк тилида мактабда таҳсил ола бошлайди. Ўқувчилик давридаёқ нафақат мусиқага, балки тасвирий санъатга ихлоси боис турли тадбирларда қатнашиб танловларда фахрли ўринларни олади.
Урушдан кейинги йиллари Польшада ҳам иқтисодий вазият ғоят оғир эди. Шундай вазиятда Ирма, Аннанинг иқидорини юксалтириш учун санъат борасида қўшимча дарс машғулоти ўтиш учун ўқитувчи ёллашни орзу қилар, аммо пули камлигидан бу ҳам армон бўлиб қолаверди.
Бироқ шундай бўлса-да, Анна ўзининг истеъдодини намоён қилиш мақсадида тинимсиз ишлади. Ҳатто мактабни тугатганиданоқ, Вроцлавдаги санъат олий мактабининг тасвирий санъат бўлимига ҳужжатларини топширади. Бироқ онаси ва яқинлари унга “Мусиқа, тасвирий санъат билан бошқа факультетда ҳам ўқиб шуғулланишинг мумкин, сен Польшанинг қудрати, келажаги учун энг керакли касбни танла!” деб маслаҳат беришди.
Шундан кейин Анна 1955–1961 йилларда Болеслав Берута номидаги Вроцлавск университетининг геология факультетида таҳсил олади. Талабалик даврида “Каламбур” театрида фаолият кўрсатиб, Польшанинг кўплаб шаҳарларида гастроль сафарларида бўлиб қайтади.
Бироқ санъатга бўлган ихлос Анна Германни геологлик касби томон эмас, саҳнага бошлади. Вокал, жаз ва эстрада жанрларида қўшиқлар куйлаб, обрў-эътибор орттиради.
Орадан йиллар ўтди. Анна отаси тақдирини ўйлаб, унга бағишланган қўшиқ куйлашга қарор қилди. ”Гори, гори, моя звезда” номли маҳзун қўшиқ 1937 йилда қатағон қурбони бўлган отаси Евгений Германга бағишланган бўлиб, бу қўшиқни у собиқ Иттифоқнинг кўплаб саҳналарида куйлади. Бироқ у ва онаси бу ноланинг Евгенийга бағишланганини мутлақо сир тутишди. Чунки бу қўшиқ кимга аталганини сезишса, Анна Герман учун собиқ Иттифоқ саҳналари ёпилиши мумкин эди.
Анна Герман 1965–1982 йиллари дунёнинг энг машҳур санъаткори сифатида танилди. Унинг “Катюша”, “Надежда” сингари 100дан зиёд рус тилидаги қўшиқлари нафақат собиқ Иттифоқда, балки бутун дунёда энг оммабоп қўшиқларга айланди. Аннани, ҳатто Рим папаси ва дунёдаги кўплаб давлат раҳбарлари концерт дастурлари бериш учун ватанларига таклиф қилишарди. У туғилиб ўсган Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд шаҳарларида ҳам бир неча бор ўз дастурларини намойиш этди. Бироқ Урганчга бориш, туғилиб ўсган, болалиги кечган Хоразмни тавоф қилиш унга армон бўлиб қолди. Чунки, 1967 йилнинг27 августида Италияда бўлган авариядан олган жароҳати унинг олис Урганчга боришига монелик қиларди. Анна Констанчин шаҳридаги клиникада даволаниб чиққач, 1969 йилдан яна саҳнага қайтди.
Дунё бўйлаб унинг концерт дастурлари ғоят шов-шовли тарзда давом қилди. Европа давлатлари, собиқ Иттифоқ, Австралия, АҚШ, Канада. . . Хуллас, ўз давридаги довруқли ҳамма санъат кошонасида унинг олқишларга бурканган қўшиқлари янгради. Шу жумладан, отасига бағишланган “Гори, гори, моя звезда” қўшиғи ҳам.
Анна 1972 йили Збигнев-Тухольский билан никоҳдан ўтди. Орадан уч йил ўтиб, 1975 йилнинг 27 ноябрида Збышек таваллуд топди. Збышек тобора улғая борган сари, Анна уни эркалаб бағрига босаркан, унинг нигоҳларида отаси – Евгений Германни кўргандек бўлар, бу ҳолат эса яна саҳналарда, оила даврасида “Гори, гори” ни куйлашга ундарди. . .
Саҳналар эса тобора олқишлар садоси остида ўтарди. . .
Ана шундай довруғу шодликлар, ҳаёт тантаналарига тўла 1979 йили Анна Тошкентга келди ва Урганч сафарини режалаштириб қўйди. Афсуски, бу сафар ҳам хасталик қайталаниб оғриқлар кучайганидан врачлар унга олис Хоразмга боришига рухсат беришмади.
Бироқ Анна Герман фақат 1969 йилдагина эмас, Москвада ўтказган концертларида Москва Давлат университети профессори, собиқ Иттифоқ телерадиокомпаниясида консультант бўлиб ишлаётган, асли, хивалик Худоёр Оллаёров, шунингдек, 1980 йили Москвадаги сув хўжалиги институтига борган эколог олим, асли, хонқалик Озод Ҳусайиновлар билан танишиб, улар билан қисқача бўлса-да, суҳбатлашишга улгурганди. Уларга Урганчга бориш орзусини айтган, концерт қўйишни режалаштираётгани ҳақида сўзлаб берганди.
Афсуски, Анна Германнинг бундай орзуси армон бўлиб қолди. Ўз даврининг ва ҳозирдаям шону шуҳратини йўқотмаган хонандаси 1982 йилнинг 26 августида оғир касалликдан сўнг вафот этди. Бу вақтда у эндигина 46 ёшга тўлганди.
Ачинарлиси, бу қатағон тўлқини Ўзбекистондаги нафақат маҳаллий халқни, балки бу юртни иккинчи ватани деб билган кўплаб бошқа халқ намоёндаларини ҳам ўз домига тортиб кетди. Улар ичида кўплаб поляк ва немислар ҳам бор эди.
Ўша машъум йиллари тақдир Ирма ва қариндошларини олдинига Тошкент, кейин Новосибирск, Красноярск ва яна Тошкент, Ромитан, Жамбул шаҳарларига кўчишга мажбур қилди. Бу орада Анна Герман ҳам мактаб ёшига етиб қолди. Ирма қизининг тақдири ва келажагидан куюниб, уни Жамбулдаги мактабга Мартенс фамилияси билан беради. Бу орада уруш ҳам бошланиб, халқнинг аҳволи ғоят қийин ҳолга тушиб қолган, ўқувчилар оёғига ҳар хил латталар ўраб мактабга боришарди. Қишнинг изғирин кунларида бу ўша давр учун одатий ҳол бўлиб қолган, Анна ҳам бошқалар сингари шу ҳолда ўқишга қатнарди.
Ирма оиладаги бундай аҳволдан, қизи Аннанинг истиқболини ўйлаб ўкиниб юрган 1943 йили Герман Бренер деган поляк муҳожири билан танишиб қолади. Кўп ўтмай, унга турмушга чиқади. Ушбу шахс поляк яҳудий муҳожири бўлиб, Польшани фашистлар эгаллагандан кейин собиқ шўро иттифоқига қочиб келганди. Шу тариқа, Герман Бренернинг Ирмани ўз паноҳига, никоҳига олиши боис оиланинг иқтисодий аҳволи бироз бўлса-да, яхшиланади. Афсуски, кўп ўтмай, Герман Бренер ҳалок бўлади.
Тақдирнинг бу зарбаларидан сўнг, 1946 йили Ирма оиласи билан Польшага бориб яшашга рухсат олади. Олдинига улар Новая Руда, кейин Вроцлав шаҳарларида ҳаёт кечирадилар. Анна ҳам энди поляк тилида мактабда таҳсил ола бошлайди. Ўқувчилик давридаёқ нафақат мусиқага, балки тасвирий санъатга ихлоси боис турли тадбирларда қатнашиб танловларда фахрли ўринларни олади.
Урушдан кейинги йиллари Польшада ҳам иқтисодий вазият ғоят оғир эди. Шундай вазиятда Ирма, Аннанинг иқидорини юксалтириш учун санъат борасида қўшимча дарс машғулоти ўтиш учун ўқитувчи ёллашни орзу қилар, аммо пули камлигидан бу ҳам армон бўлиб қолаверди.
Бироқ шундай бўлса-да, Анна ўзининг истеъдодини намоён қилиш мақсадида тинимсиз ишлади. Ҳатто мактабни тугатганиданоқ, Вроцлавдаги санъат олий мактабининг тасвирий санъат бўлимига ҳужжатларини топширади. Бироқ онаси ва яқинлари унга “Мусиқа, тасвирий санъат билан бошқа факультетда ҳам ўқиб шуғулланишинг мумкин, сен Польшанинг қудрати, келажаги учун энг керакли касбни танла!” деб маслаҳат беришди.
Шундан кейин Анна 1955–1961 йилларда Болеслав Берута номидаги Вроцлавск университетининг геология факультетида таҳсил олади. Талабалик даврида “Каламбур” театрида фаолият кўрсатиб, Польшанинг кўплаб шаҳарларида гастроль сафарларида бўлиб қайтади.
Бироқ санъатга бўлган ихлос Анна Германни геологлик касби томон эмас, саҳнага бошлади. Вокал, жаз ва эстрада жанрларида қўшиқлар куйлаб, обрў-эътибор орттиради.
Орадан йиллар ўтди. Анна отаси тақдирини ўйлаб, унга бағишланган қўшиқ куйлашга қарор қилди. ”Гори, гори, моя звезда” номли маҳзун қўшиқ 1937 йилда қатағон қурбони бўлган отаси Евгений Германга бағишланган бўлиб, бу қўшиқни у собиқ Иттифоқнинг кўплаб саҳналарида куйлади. Бироқ у ва онаси бу ноланинг Евгенийга бағишланганини мутлақо сир тутишди. Чунки бу қўшиқ кимга аталганини сезишса, Анна Герман учун собиқ Иттифоқ саҳналари ёпилиши мумкин эди.
Анна Герман 1965–1982 йиллари дунёнинг энг машҳур санъаткори сифатида танилди. Унинг “Катюша”, “Надежда” сингари 100дан зиёд рус тилидаги қўшиқлари нафақат собиқ Иттифоқда, балки бутун дунёда энг оммабоп қўшиқларга айланди. Аннани, ҳатто Рим папаси ва дунёдаги кўплаб давлат раҳбарлари концерт дастурлари бериш учун ватанларига таклиф қилишарди. У туғилиб ўсган Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд шаҳарларида ҳам бир неча бор ўз дастурларини намойиш этди. Бироқ Урганчга бориш, туғилиб ўсган, болалиги кечган Хоразмни тавоф қилиш унга армон бўлиб қолди. Чунки, 1967 йилнинг27 августида Италияда бўлган авариядан олган жароҳати унинг олис Урганчга боришига монелик қиларди. Анна Констанчин шаҳридаги клиникада даволаниб чиққач, 1969 йилдан яна саҳнага қайтди.
Дунё бўйлаб унинг концерт дастурлари ғоят шов-шовли тарзда давом қилди. Европа давлатлари, собиқ Иттифоқ, Австралия, АҚШ, Канада. . . Хуллас, ўз давридаги довруқли ҳамма санъат кошонасида унинг олқишларга бурканган қўшиқлари янгради. Шу жумладан, отасига бағишланган “Гори, гори, моя звезда” қўшиғи ҳам.
Анна 1972 йили Збигнев-Тухольский билан никоҳдан ўтди. Орадан уч йил ўтиб, 1975 йилнинг 27 ноябрида Збышек таваллуд топди. Збышек тобора улғая борган сари, Анна уни эркалаб бағрига босаркан, унинг нигоҳларида отаси – Евгений Германни кўргандек бўлар, бу ҳолат эса яна саҳналарда, оила даврасида “Гори, гори” ни куйлашга ундарди. . .
Саҳналар эса тобора олқишлар садоси остида ўтарди. . .
Ана шундай довруғу шодликлар, ҳаёт тантаналарига тўла 1979 йили Анна Тошкентга келди ва Урганч сафарини режалаштириб қўйди. Афсуски, бу сафар ҳам хасталик қайталаниб оғриқлар кучайганидан врачлар унга олис Хоразмга боришига рухсат беришмади.
Бироқ Анна Герман фақат 1969 йилдагина эмас, Москвада ўтказган концертларида Москва Давлат университети профессори, собиқ Иттифоқ телерадиокомпаниясида консультант бўлиб ишлаётган, асли, хивалик Худоёр Оллаёров, шунингдек, 1980 йили Москвадаги сув хўжалиги институтига борган эколог олим, асли, хонқалик Озод Ҳусайиновлар билан танишиб, улар билан қисқача бўлса-да, суҳбатлашишга улгурганди. Уларга Урганчга бориш орзусини айтган, концерт қўйишни режалаштираётгани ҳақида сўзлаб берганди.
Афсуски, Анна Германнинг бундай орзуси армон бўлиб қолди. Ўз даврининг ва ҳозирдаям шону шуҳратини йўқотмаган хонандаси 1982 йилнинг 26 августида оғир касалликдан сўнг вафот этди. Бу вақтда у эндигина 46 ёшга тўлганди.
У туғилиб ўсган Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд шаҳарларида ҳам бир неча бор ўз дастурларини намойиш этди. Бироқ Урганчга бориш, туғилиб ўсган, болалиги кечган Хоразмни тавоф қилиш унга армон бўлиб қолди. Чунки, 1967 йилнинг27 августида Италияда бўлган авариядан олган жароҳати унинг олис Урганчга боришига монелик қиларди. Анна Констанчин шаҳридаги клиникада даволаниб чиққач, 1969 йилдан яна саҳнага қайтди.
Дунё бўйлаб унинг концерт дастурлари ғоят шов-шовли тарзда давом қилди. Европа давлатлари, собиқ Иттифоқ, Австралия, АҚШ, Канада. . . Хуллас, ўз давридаги довруқли ҳамма санъат кошонасида унинг олқишларга бурканган қўшиқлари янгради. Шу жумладан, отасига бағишланган “Гори, гори, моя звезда” қўшиғи ҳам.
Анна 1972 йили Збигнев-Тухольский билан никоҳдан ўтди. Орадан уч йил ўтиб, 1975 йилнинг 27 ноябрида Збышек таваллуд топди. Збышек тобора улғая борган сари, Анна уни эркалаб бағрига босаркан, унинг нигоҳларида отаси – Евгений Германни кўргандек бўлар, бу ҳолат эса яна саҳналарда, оила даврасида “Гори, гори” ни куйлашга ундарди. . .
Саҳналар эса тобора олқишлар садоси остида ўтарди. . .
Ана шундай довруғу шодликлар, ҳаёт тантаналарига тўла 1979 йили Анна Тошкентга келди ва Урганч сафарини режалаштириб қўйди. Афсуски, бу сафар ҳам хасталик қайталаниб оғриқлар кучайганидан врачлар унга олис Хоразмга боришига рухсат беришмади.
Бироқ Анна Герман фақат 1969 йилдагина эмас, Москвада ўтказган концертларида Москва Давлат университети профессори, собиқ Иттифоқ телерадиокомпаниясида консультант бўлиб ишлаётган, асли, хивалик Худоёр Оллаёров, шунингдек, 1980 йили Москвадаги сув хўжалиги институтига борган эколог олим, асли, хонқалик Озод Ҳусайиновлар билан танишиб, улар билан қисқача бўлса-да, суҳбатлашишга улгурганди. Уларга Урганчга бориш орзусини айтган, концерт қўйишни режалаштираётгани ҳақида сўзлаб берганди.
Афсуски, Анна Германнинг бундай орзуси армон бўлиб қолди. Ўз даврининг ва ҳозирдаям шону шуҳратини йўқотмаган хонандаси 1982 йилнинг 26 августида оғир касалликдан сўнг вафот этди. Бу вақтда у эндигина 46 ёшга тўлганди.
9. Мустақиллик йилларида меннонит немислари
тарихининг ўрганилиши ва уларнинг
авлодлари билан алоқалар
Ўзбекистон Республикаси 1991 йил 1 сентябрда мустақилликка эришгач, тарихимизни холис ва ҳаққоний ўрганишга яратилган шароит ва имкониятлар боис Хоразмда яшаган меннонит немислари ҳаёти ва фаолияти, уларнинг воҳа тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақидаги бир қанча мақолалар ва китобларда улар ҳақидаги махсус бўлимлар нашр этилди.
Хива «Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимлари томонидан меннонитлар ҳаётига оид экспонатлар тўплаб борилди. Оқмачитда яшаган меннонитларнинг ҳозирда Шимолий Америка ва Канадада яшовчи авлодлари бир неча бор, Хива шаҳри ва Янгиариқ туманига ташриф буюриб, ота-боболарининг меҳнати сингган Нуриллабой саройи, Хон шифохонаси, почта биноларини, Оқмачит қишлоғидаги илгариги қалъа ҳудудини ва Хоразмнинг бошқа тарихий обидаларини зиёрат қилишди. 2009 йилда Хивалик музейшунос ва тарихчи Дилмурод Бобожонов АҚШнинг Канзас штатидаги Берлин шаҳрида яшаётган меннонит немислари уйларида бир ҳафта меҳмон бўлди. Дилмурод Бобожоновнинг маълумотларига кўра, АҚШда яшовчи меннонит немислари Оқмачитлик меннонитларнинг авлодлари бўлиб, улар ўзбек тилида, Хоразм шевасида гаплашишни унутишмаган. Шунингдек, ўзбек халқининг урф-одатлари ва анъаналаридан ҳам хабардор.
10. Меннонит немислари қаъласини қайта тиклаш зарурати ва унинг Хоразм туристик потенциалини
юксалтиришдаги ўрни (Германия, Польша, АҚШ
Канада ва бошқа давлатлардан туристик
оқимнинг кўпайишидаги роли)
Хивага ташриф буюрган оқмачитлик немис меннонитларининг авлодлари ҳозирги кунда ҳам ўз ота-боболарининг тарихини, улар яшаган масканни эсдан чиқаришмаган. Улар Оқмачит қаъласини қайта тиклашни, уни зиёратгоҳга айлантиришни, шундай қилинса, Европадан, Германия, Голландия, Россия, АҚШ, Канада ва бошқа давлатлардан туристлар оқими Хоразмга жуда кўпайишини айтмоқдалар.
Агар Янгиариқ туманида худди аввалгидек лойиҳа асосида меннонит немисларининг қалъаси бунёд қилинса, фақатгина уларнинг бугунги кунда хорижда яшовчи авлодларигина эмас, балки уларнинг ҳаёт тарзига қизиққан бошқа давлатлар ва Ўзбекистон вилоятларидаги сайёҳлар оқими ҳам кўпаярди.
Шулардан келиб чиқиб, оқмачитлик меннонитлар ҳаёти ҳақида махсус китоб тайёрлаш, уни немис, инглиз ва бошқа тилларига таржима қилдириш ва нашрдан чиққач, интернет, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш ҳам керак. Бундан ташқари, меннонит немислари тўғрисида бадиий-ҳужжатли фильм ҳам тайёрлаб, уни ҳам бошқа тилларга таржима қилдириш зарур.
Агар бу ишлар амалга оширилса, Хоразмнинг туристик салоҳияти юксалишига катта ҳисса қўшилган бўлар эди.
МЕННОНИТЛАР МАЗҲАБИНИНГ АСОСЧИСИ
МЕННО СИМЕНС
( 1496-1561 )
Нидерландиялик Менно Сименс томонидан христиан динини ислоҳ қилиш натижасида яратилган диний мазҳаб унинг номи билан аталган ва ҳозиргача Голландия, Германия ва бошқа Европа давлатлари ҳамда Шимолий Америка ва Канадада ушбу мазҳабга эътиқод қилишади.
МЕННОНИТЛАР МАЗҲАБИНИНГ 1525 ЙИЛДАН КЕЙИН ДУНЁГА ТАРҚАЛИШИ АКС ЭТГАН ХАРИТА (ГОЛЛАНДИЯ, ГЕРМАНИЯ, ШВЕЙЦАРИЯ, РОССИЯ, УКРАИНА, АМЕРИКА,
КАНАДА ВА БОШҚА давлатларда)
МЕННОНИТЛАР ЖОЙЛАШГАН ГЕРМАНИЯДАГИ ҚИШЛОҚЛАР ТАСВИРИ (МАРИОНБУРГ)
РОССИЯ ИМПЕРАТОРИ ЕКАТЕРИНА II
(1729-1796).
ЕКАТЕРИНА II ҲУКМРОНЛИГИ ДАВРИДА РОССИЯГА ЕВРОПАДАН КЎПЛАБ НЕМИС
МИЛЛАТИГА МАНСУБ ахоли, ШУНИНГДЕК МЕНОНИТЛАР ҲАМ КЎЧИБ КЕЛИШГАН.
МЕННОНИТЛАРНИНГ ЕВРОПАДАН РОССИЯГА ТАРҚАЛИШ ГЕОГРАФИЯСИ (САМАРА ГУБЕРНИЯСИ, УКРАИНА)
1874 ЙИЛДА МЕННОНИТЛАРНИНГ
РОССИЯДАН ДЕНГИЗ ОРҚАЛИ
КЕМАЛАРДА ШИМОЛИЙ АМЕРИКАГА ВА КАНАДАГА КЎЧИШИ АКС
ЭТТИРИЛГАН СУРАТ. ШУ ЙИЛИ ЎРТА ОСИЁГА КЎЧИШ ҲАМ
БОШЛАНГАН.
РОССИЯ ИМПЕРАТОРИ АЛЕКСАНДР II.
УНИНГ ҲУКМРОНЛИГИ ДАВРИДА ЎРТА ОСИЁ ЗАБТ ЭТИЛГАН ВА 1874 ЙИЛДАН
МЕНОНИТЛАРНИ ЎРТА ОСИЁГА КЎЧИРИШ БОШЛАНГАН.
МЕНОНИТЛАРНИНГ БИРИНЧИ ГУРУҲИ БУХОРО АМИРЛИГИНИНГ ЗИРАБУЛОҚ ҚИШЛОҒИДА ЯШАГАН. РАСМДА ҚИШЛОҚДАГИ ТАРИХИЙ ОБИДА АКС ЭТГАН.
МЕННОНИТЛАР ЯШАГАН ҚУЙИ АМУДАРЁ БЎЙЛАРИДАГИЛАВЗАН ҚИШЛОҒИДАГИ
ҲАЁТ ЖАРАЁНИ
МЕННОНИТЛАР 1882 ЙИЛДА БУХОРО АМИРЛИГИНИНГ ЗИРАБУЛОҚ ҚИШЛОҒИДАН ХИВА ХОНЛИГИНИНГ КИПЧОК БЕКЛИГИГА ҚАРАШЛИ ЛАВЗАН КИШЛОҒИГА
КУЧИБ КЕЛИШГАН. 1883 ЙИЛ БАҲОРИДА ХИВА ХОНИ МУҲАММАД РАҲИМХОН II
(ФЕРУЗ)НИНГ РУХСАТИ БИЛАН МЕННОНИТЛАР ЛАВЗАНДАН ОҚМАЧИТ
ҚИШЛОҒИГА КЎЧИБ КЕЛИШАДИ. ФЕРУЗ МЕННОНИТЛАРГА УЗ АКАСИ, ОТАЖОН
ТЎРАНИНГ БОҒИДАН ЖОЙ АЖРАТГАН.
1874-1884 ЙИЛЛАРДА РОССИЯ, УКРАИНА ҲУДУДЛАРИДАГИ МЕННОНИТЛАРНИНГ АМЕРИКА ҚИТЪАСИГА КЎЧИШИ АКС ЭТГАН ХАРИТА
МЕННОНИТЛАРНИНГ ЕВРОПА, РОССИЯ ҲУДУДЛАРИДАН ЎРТА ОСИЁГА КЎЧИБ КЕЛИШИ АКС ЭТТИРГАН ХАРИТА
Меннонитларнинг 1882-83 йилларда Россия ҳудудидан аввал Бухоро, кейин Хива хонлигига келиш йўллари харитаси
Меннонитларнинг 1882-83 йилларда Россия ҳудудидан Хива хонлигига келиш йўллари акс этган харита
ОҚМАЧИТ ҚИШЛОҒИДАГИ
МЕННОНИТЛАР ЯШАГАН ҲУДУД
(ҚАЪЛА)НИНГ ХАРИТАСИ
ОҚМАЧИТ ҚИШЛОҒИДА ИЛК БОРА КЛАСС ЭПП, ВИЛЬГЕЛМ ПЕННЕР КАБИ МЕННОНИТ РАҲБАРЛАР
ТОМОНИДАН ЕВРОПАЧА УСЛУБДА ЛОЙИҲАЛАШТИРИЛГАН ШАҲАРЧА.
ОҚМАЧИТДАГИ ЧЕРКОВ РОҲИБИ КЛАСС ЭПП
КЛАСС ЭПП (1838 ЙИЛИ ПРУССИЯНИНГ ФУРСТВЕРЕР ШАҲАРЧАСИДА ТУҒИЛИБ 1913 ЙИЛИ ОҚМАЧИТДА ВАФОТ ЭТГАН) ХИВА ХОНЛИГИДА ИЛК БОРА МЕННО- НИТЛАР ТОМОНИДАН ҚУРИЛГАН ОҚ- МАЧИТДАГИ ЧЕРКОВДА РОҲИБЛИК ҚИЛГАН ДИНИЙ УЛАМО.
МЕННОНИТЛАР ЧЕРКОВИНИНГ ИЧКИ КЎРИНИШИ
КЛАСС ЭПП ТОМОНИДАН АСОС СОЛИНГАН МЕННОНИТЛАР ЧЕРКОВИ.
ВИЛЬГЕЛМ ПЕННЕР
ЎРТА ОСИЁДА БИРИНЧИ ФОТОГРАФ
ВА КИНООПЕРАТОР ХУДОЙБЕРГАН
ДЕВОНОВНИНГ УСТОЗИ.
МЕННОНИТЛАРНИНГ ХОРАЗМДАГИ
ҲАЁТИГА ОИД БИРИНЧИ
СУРАТЛАРНИ ОЛГАН.
ХУДОЙБЕРГАН ДЕВОНОВ
(1879-1938)
ЎРТА ОСИЁДА БИРИНЧИ ФОТОГРАФ ВА КИНООПЕРАТОР. У ОҚМАЧИТЛИК ВИЛЬГЕЛМ
ПЕННЕРНИНГ ШОГИРДИ СИФАТИДА ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАГАН ВА XX АСР
БОШЛАРИДАН ТО 1937 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА ХОРАЗМДАГИ ҲАЁТ
ЖАРАЁНЛАРИНИ КИНОФОТОТАСМАЛАРДА ТАСВИРГА ОЛГАН.
НЕМИСЛАР ЯШАГАН ДАВРДАГИ ХИВА ХОНЛИГИ БОШ ВАЗИРИ ИСЛОМХЎЖА (1872-1973)
ОҚМАЧИТЛИК МЕННОНИТ ЙИГИТ ОҚМАЧИТЛИК ВИЛЬГЕЛМ ПЕННЕР ТОМОНИДАН ИШЛАНГАН ФОТОСУРАТ
МЕННОНИТ ЧОЛ-КАМПИР ҚИЗИ БИЛАН ОҚМАЧИТЛИК ВИЛЬГЕЛМ ПЕННЕР ТОМОНИДАН ОЛИНГАН
ОҚМАЧИТ ҚИШЛОҒИ.ТАДБИРДАН КЕЙИНГИ ЭСДАЛИК СУРАТИ ОҚМАЧИТ ҚИШЛОҒИДА МЕННОНИТЛАР ТОМОНИДАН КЎПЛАБ ЎЗЛАРИНИНГ ДИНИЙ, МАДАНИЙ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛГАН ВА УЛАРДА ФОТОСУРАТГА
ТУШИЛГАН.
МЕННОНИТ САНЪАТКОРИ
ГЮСТАВ ЯНСЕН.
ГЮСТАВ ЯНСЕННИНГ ЎЗИ ЯСАГАН
ЧОЛҒУ АСБОБИ
ОҚМАЧИТДАГИ НЕМИС ХОНАДОНИ ВИЛЬГЕЛМ ПЕННЕР ТОМОНИДАН ИШЛАНГАН ФОТО СУРАТ
ЧОЛ-КАМПИР ҚИЗЛАРИ БИЛАН СУҲБАТДА ВИГЛЬГЕЛМ ПЕННЕР ТОМОНИДАН ОҚМАЧИТДА ОЛИНГАН ФОТОСУРАТ
МЕННОНИТ ЧОЛ ҲОВЛИСИ ОЛДИДА ВИЛЬГЕЛМ ПЕННЕР ТОМОНИДАН ИШЛАНГАН ФОТОСУРАТ
НЕМИСЛАР МАКТАБИ.
ТАНАФФУС ПАЙТИДА ОЛИНГАН СУРАТ.
МЕННОНИТЛАР МАКТАБИДА ПАРТА, ДОСКА ВА СТОЛДАН ФОЙДАЛАНИЛГАН ҲОЛДА МАКТАБ ФОРМАСИ БИЛАН ТАЪЛИМ ДАРГОҲИГА КЕЛИНГАН ВА ДАРС БЕРИЛГАН.
ҲОЗИРДА УЛАРГА ТЕГИШЛИ БУЮМЛАР ЯНГИАРИҚ ТУМАНИДАГИ
АҲОЛИ УЙЛАРИДА САҚЛАНМОҚДА.
МЕННОНИТЛАР ҲОВЛИСИ
МЕННОНИТЛАР ОҚМАЧИТДАГИ ҲОВЛИСИ
МЕННОНИТЛАР КИЙИМИ
ОҚМАЧИТЛИК НЕМИС АЁЛЛАРИНИНГ "ЗИНГЕР" МАШИНАСИДА ТИККАН КИЙИМЛАРИ. БУНДАЙ ЕВРОПАЧА ЛИБОСЛАР 1873 ЙИЛДА ЧОРИЗМ ТОМОНИДАН ХИВА ХОНЛИГИ ЗАБТ ҚИЛИНГАЧ ДАСТЛАБ РУС ВА ТАТАРЛАР, КЕЙИНЧАЛИК
НЕМИСЛАР ТОМОНИДАН КИЙИБ ЮРИЛГАН
ОҚМАЧИТЛИК АЛЛА ТОВЕС ОНАСИ БИЛАН
ВИЛЬГЕЛМ ПЕННЕР ТОМОНИДАН ОЛИНГАН ФОТОСУРАТ
МЕННОНИТЛАР ОИЛАСИ
ВИЛЬГЕЛМ ПЕННЕР ТОМОНИДАН ОҚМАЧИТДА ИШЛАНГАН ФОТОСУРАТ.
НЕМИС ЙИГИТИ ХИВАДАГИ ТАРИХИЙ ОБИДА ОЛДИДА
НЕМИС ВА ЎЗБЕК ЙИГИТИ ЕРГА ИШЛОВ БЕРМОҚДА
ЎЗБЕК ВА НЕМИС ДЕҲҚОНЛАРИ ЕР СУРИШ УСКУНАСИНИ
КЎЗДАН КЕЧИРМОҚДАЛАР
МЕННОНИТЛАР 1883 ЙИЛДА ХОРАЗМГА КЎЧИБ КЕЛГУНГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ОТ БИЛАН ОМОЧ ЁРДАМИДА ЕР СУРИЛГАН.ХИВА ХОНЛИГИДА ЕP СУРИШ УСКУНАСИ ИЛК БОРА МЕННОНИТ ТЕМИРЧИ УСТАЛАРИ
ТОМОНИДАН ЯСАЛГАН.
ОҚМАЧИТ ҚИШЛОҒИДАГИ МЕННОНИТЛАРНИНГ ОТ БИЛАН БУҒДОЙ ЯНЧИШ ЖАРАЁНИ
МЕННОНИТЛАРНИНГ ЗОТДОР СИГИРИ
БУНДАЙ ЗОТДОР СИГИРЛАР МЕННОНИТЛАР ТОМОНИДАН ОҚМАЧИТГА
ГОЛЛАНДИЯДАН РОССИЯГА ВА У ЕРДАН ХИВА ХОНЛИГИГА ОЛИБ КЕЛИНГАН
НЕМИС МЕННОНИТЛАРИНИНГ ОҚМАЧИТДАГИ ҚАЛЪАСИ ТАШҚИ КЎРИНИШИ АТРОФИ ДЕВОР БИЛАН ЎРАБ ОЛИНГАН ҚАЪЛА КЎРИНИШИДАГИ ОҚМАЧИТ ШАҲАРЧАСИ (ҚАЪЛАСИ) 1883-84 ЙИЛЛАРДА МЕННОНИТЛАР ТОМОНИДАН
БАРПО ҚИЛИНГАН.
ОҚМАЧИТДАГИ МЕННОНИТЛАР ТОМОНИДАН ФОЙДАЛАНИЛГАН ҚУДУҚ
НЕМИС МЕННОНИТЛАРИ ТОМОНИДАН БАРПО ҚИЛИНГАН ЯНГИ НАВЛИ ТЕРАКЗОР
НЕМИСЛАР ИШЛАГАН НУРИЛЛАБОЙ САРОЙИ 1910-12 ЙИЛЛАРДА ХИВА ХОНИ ИСФАНДИЁРХОН ТОМОНИДАН АСОС СОЛИН- ГАН НУРИЛЛАБОЙ САРОЙИНИ ПАРДОЗЛАШ ИШЛАРИ, ПАРКЕТ ПОЛ, КАМЕН - ПЕЧЛАР, ЭШИК,ДЕРАЗАЛАР МЕННОНИТ УСТАЛАРИ ТОМОНИДАН ЯСАЛГАН
НУРИЛЛАБОЙ САРОЙИДАГИ ПАРКЕТ ПОЛИ 1910-12 ЙИЛЛАРДА ХИВА ХОНИ ИСФАНДИЁРХОН ТОМОНИДАН БАРПО ҚИ- ЛИНГАН НУРИЛЛАБОЙ САРОЙИДА ВОҲАДА БИРИНЧИ БЎЛИБ МЕННОНИТЛАР
ТОМОНИДАН ПАРКЕТ ПОЛ ЎРНАТИЛГАН.
МЕННОНИТ УСТАЛАРИ ЯСАГАН ЎРОҚ
ОҚМАЧИТ ҚИШЛОҒИДА МЕННОНИТЛАР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ФАҚАТ ЎЗЛАРИ- НИНГ ТЕМИРЧИ УСТАЛАРИ ЯСАГАН ИШ ҚУРОЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ КЕЛИШ- ГАН. ОҚМАЧИТДА ТЕМИРЧИЛИК УСТАХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТ КЎРСАТГАН.
ЧИННИДАН ЯСАЛГАН УЙ РЎЗҒОР БЮМИ
МЕННОНИТ ТОМОНИДАН МАХАЛЛИЙ МАТЕРИАЛДАН ИШЛАНГАН КЎЛ СУМКАСИ
МЕННОНИТ ХОНАДОНИДАГИ ПАТНУС
МЕННОНИТ ТЕМИРЧИ УСТАЛАРИ ТОМОНИДАН ЯСАЛГАН ДАЗМОЛ. ХОРАЗМДА ИЛК БОРА ДАЗМОЛ УЙ-РЎЗҒОР БУЮМИ СИФАТИДА ОҚМАЧИТЛИК МЕННОНИТЛАР ТОМОНИДАН ЯСАЛГАН ВА ҲАР БИР НЕМИС ХОНАДОНИДА ФОЙДАЛАНИЛГАН.
МЕННОНИТ ТЕМИРЧИ УСТАЛАРИ ТОМОНИДАН ЯСАЛГАН ВА ҲАР БИР ХОНАДОНДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН САМОВАР
УЙ РЎЗҒОР БУЮМИ МЕННОНИТ ДУРАДГОРЛАРИ ТОМОНИДАН ОҚМАЧИТДА ИШЛАНГАН.
УЙ РЎЗҒОР БУЮМИ МЕННОНИТ ДУРАДГОРЛАРИ ТОМОНИДАН ОҚМАЧИТДА ЯСАЛГАН.
ХАРРОТ ЧАРХИ ОҚМАЧИТЛИК ТЕМИРЧИ УСТАЛАР ТОМОНИДАН ЯСАЛГАН ДУРАДГОРЛИК ИШ ҚУРОЛИ
МЕННОНИТ УСТАЛАРИ
ТОМОНИДАН ЯСАЛГАН
ХАРРОТ ЧАРХИ
“ЗИНГЕР” ТИКУВ МАШИНАСИ
МЕННОНИТ АЁЛЛАРИ “ЗИНГЕР” ТИКУВ МАШИНАСИ БИЛАН ТИККАН
КИЙИМЛАР ХИВА ХОНЛИГИ БОЗОРЛАРИДА ҲАМ СОТИЛГАН.
МЕННОНИТЛАРНИНГ ЧИННИ ЛИКОБЧАСИ ХИВА ХОНЛИГИДА МЕННОНИТЛАР КЎЧИБ КЕЛГАНГАЧА БЎЛГАН ДАВРЛАРДА ВОҲАДА АСОСАН СОПОЛ БУЮМЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИЛГАН.
МЕННОНИТЛАРНИНГ ЁҒ АЖРАТИБ ОЛИШ УСКУНАСИ
МЕННОНИТЛАР 1883 ЙИЛДА ХОРАЗМГА КЎЧИБ КЕЛГУНИЧА БУНДАЙ
УЙ-РЎЗҒОР БУЮМЛАРИ ВОҲАДА ИШЛАТИЛМАГАН.
МЕННОНИТЛАР МАКТАБИДАГИ СОАТ БУНДАЙ СОАТЛАРДАН ОҚМАЧИТДАГИ ҲАР БИР ХОНАДОНДА ФОЙДАЛАНИЛГАН
ЧИННИ ПИЁЛА.
ХИВА ХОНЛИГИДА МЕННОНИТЛАР ТОМОНИДАН ОҚМАЧИТДА ЧИННИ ПИЁЛАДАН ФОЙДАЛАНИЛГАН. ШУНГАЧА БЎЛГАН ДАВРЛАРДА МАҲАЛЛИЙ АҲОЛИ АСОСАН
СОПОЛДАН ЯСАЛГАН ПИЁЛАДАН ФОЙДАЛАНИБ КЕЛИНГАНДИ.
МЕННОНИТЛАР МАЗҲАБИНИНГ АСОСЧИСИ МЕННО СИМОНИС ( 1496-1561 )
Хива хонлиги даврида Оқмачит қишлоғида 1883-1937 йилларда
яшаган Немис меннонитлари тўғрисида маълумот
Оқмачит қишлоғида Немис меннонитлари
яшаган қалъа макети
Do'stlaringiz bilan baham: |